103-модда. Иш юритишнинг тикланиши
А Ж Р И М
(иш юритиш тиклаш тўғрисида)
2018 йил 01 июнь куни ____________ -сонли ишни __________
туман маъмурий суди судьяси З.Алимова, аризачи якка тартибдаги
тадбиркор А.Толмасовнинг ж аво б гар __________ туман давлат солиқ
инспекциясининг 2017 йил 1 декабрдаги қарорини ҳақиқий эмас
деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича иш ҳужжатларини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Якка тартибдаги тадбиркор А.Толмасов (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади)__________ туман давлат солиқ инспекциясининг
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 2017 йил 1 декабрдаги
қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2018 йил 17 апрелдаги ажрими билан, солиқ текширувида
аниқланган ҳолат юзасидан, яъни аризачининг 2017 йил давомида
жами 3 001 557 789 сўмлик товарларни реализация қилишдан тушган
тушум яширилганлиги ҳолати бўйича қўзғатилган 17/13-2022-сонли
жиноят иши жиноят ишлари бўйича____________ туман судида мазмунан
кўрилаётганлиги, жавобгарнинг 2017 йил 1 декабрдаги қарорида ҳам
аризачининг 3 001 557 789 сўмлик товарларни реализация қилишдан
тушган тушум яширилганлиги ҳолати бўйича молиявий санкция қўллаш
белгиланганлиги, шунга кўра жиноят ишида аниқланган ҳолатлар маъ-
мурий ишга ҳам таъсир этишини инобатга олиб кўрилгунига қадар
маъмурий иш бўйича иш юритиш тўхтатилган.
Жавобгар 2018 йил 28 майдаги 5-18/1279-сонли илтимоснома
билан мурожаат қилиб, иш юритишни тўхтатишга асос бўлган ҳолат
бартараф қилинганлиги сабабли иш юритишни тиклаш масаласини
кўриб чиқишни сўраган. Илтимосномага 17/13-2022-сонли жиноят иши
бўйича чиқарилган ажрим нусхаси илова қилинган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра маъму-
рий иш бўйича иш юритишни тиклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодексининг 103-моддасига кўра иш юритишни тўхтатиб
2
9
туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин иш
юритиш тикланади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 17/13-2022-сонли жиноят иши
жиноят ишлари бўйича____________ туман судида кўриб чиқилиб, унинг
натижалари бўйича суд ҳужжати қабул қилинган. Ушбу ҳолатда суд
иш юритишни тўхтатишга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганлиги
сабабли маъмурий иш бўйича иш юритишни тиклашни лозим деб
топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 101, 103,
168 ва 169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур маъмурий иш бўйича иш юритиш тиклансин.
Иш 2018 йил 12 июнь куни соат 10-00да__________ туман маъмурий
судининг суд мажлиси залида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиш учун
тайинлансин.
Тарафлар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинсин.
Судья
З.Алимова
Do'stlaringiz bilan baham: |