Манба: Курс ишини ёзиш давомида талаба томонидан акс эттирилган. Маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган соҳалар қонунчилик билан белгилаб берилган ва Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунда маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган соҳалар қуйидагича гурухланган:
· фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш жисмоний тарбия ва спорт
(маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича); · ижтимоий таъминот;
· аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш;
· маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини таъминлаш;
· иқтисодиёт турли тармоқларининг бюджет ташкилотларини сақлаш;
· қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодиёт тармоқларини амалга ошириш;
· қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар.
3-чизма Маҳаллий бюджет даромадларининг шаклланиш схемаси
Манба Курс ишини ёзиш давомида талаба томонидан акс эттирилган. Кейинги пайтларда маҳаллий бюджет даромадлари ичида ижтимоий инфрструктурани ривожлантириш учун солиқ кенгроқ ўрнини эгалалб бормоқда. Сизларга қуйида хавола этилаётган чизма орқали умумдавлат аҳамиятидаги солиқ тушимларини бир қисмини Коракалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратиш нормативлари кўрсатиб ўтилган.
4-чизма.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг турлари
Манба: Курс ишини ёзиш давомида талаба томонидан акс эттирилган. Ҳар қандай демократик давлат тузумининг зарурий компоненти маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ҳисобланади. У жойлардаги сайланган бошқарув органлари томонидан амалга оширилади. Маҳаллий бошқарув ва ижроия органларига юкланган вазифаларни бажариш учун уларга муайян мулкий ва молиявийбюджет ҳуқуқлари берилади.
Маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий базаси уларнинг бюджетлари ҳисобланади. Бу органларга берилган бюджет ва мулкий ҳуқуқлар уларга ўз бюджетларини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва бажариш имкониятларини беради, ҳамда улар қарамоғига берилган корхоналарни самарали бошқариш ва улардан даромад олиш имкониятини беради.
Маҳаллий ҳокимият органлари, ўз даромадлари манбаълари базасини кўпайишидан манфатдордирлар. Чунки, бу даромадлар ҳокимиятлар олдидаги вазифаларни моддий жиҳатдан молиялаштириш манбаси сифатида ва уларни мустақил сарфлаш имконини беради.
Маҳаллий бюджетлар харажатларини доимо ошиб бориши, ўз маблағларини етишмаслиги сабабли, юқори бюджетдан қўшимча маблағлар ажратиш заруриятини келтириб чиқаради. Бу зарурият асосан тартибга солувчи даромадлар, яъни юқори бюджет маблағларидан бериладиган маблағлар ҳисобига бажарилади.
Республикамизда маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаларини тартибга солиш мақсадида:
· қўшилган қиймат солиғидан;
· акцизлардан;
· корхоналар даромади (фойдаси)га солиқдан;
· жисмоний шахслар даромад солиғидан ажратмалар қилинади.
Маҳаллий бюджетни даромад базаларни мустаҳкамлашда улар ихтиёрига берилган маҳаллий солиқ ва йиғимлар бўйича тадбирлар муҳим ўрин тутади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, маҳаллий бюджетлар маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ташкил этиш ва бошқаришда мустақил бўлсаларда, Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилган тегишли меъёрлар доирасида фаолият юритадилар. Маҳаллий бюджетлар амалиётидаги муҳим хусусият бюджет тизими тўғрисидаги Қонунда белгиланганидек, маҳаллий бюджетлар тақчиллигига йўл қўймаслигидир. Давлат молия сиёсатида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларининг баланслиги республика бюджети субсидиялари орқали кафолатланмоқда.
Аҳоли яшаш шароитини яхшилаш, турар жой ва коммунал хизматлар билан боғлиқ харажатлар ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантириш маҳаллий бюджетлар харажатларининг асосий йўналишини ташкил этади.
Бюджетлараро муносабатларни ташкил этиш ва бошқариш тизимида маҳаллий бюджетлар риоя қилиши лозим бўлган муайян чекланишлар муҳим аҳамиятга эга.
Маҳаллий бюджетлар учун:
· Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилмаган манбалар ҳисобига ўз бюджетларини тўлдириш ёки мақсадли фондлар ташкил этиш;
· Бюджет ссуддаларидан ташқари бошқа ҳар қандай қарз омилларини амалга ошириш;
· Бюджет қонунчилигида кўзда тутилган ҳолатларда ўз бюджет харажатларининг тасдиқланган ажратмалардан ортиб кетишига йўл қўйиш;
· Бошқа шахслар фойдасига молиявий кафолатлар ва восийлик хатлари бериш;
· Юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссуддаларини бериш тақиқланади.
Маҳаллий бюджетларнинг давлат бюджет сиёсатидаги тутган ўрни маҳаллий бюджетлар даромадларини ташкил этиш ҳамда унинг таркибини белгилашда молиявий асос ҳисобланади.
Маҳаллий бюджетларнинг мавқеини янада ошириш ҳукуматнинг бюджет сиёсатини самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган муҳим омил эканлиги аҳамиятга моликдир. Бу ерда Президентимизнинг фикр-мулоҳазалари диққатга сазовордир: «Давлат бюджети даромадларининг катта қисмини жойларга бериш, маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлаш зурур. Бу эса минтақалар мустақиллигини ошириш, уларнинг ташаббускорлилигини, бюджетнинг ижросидан манфатдорлиги ва бу борадаги масъулиятини ошириш имконини беради. Бундан ташқари, бу нарса маҳаллий бюджетларга тушумларни янги манбаларини қдириб топишга рағбатлантиради, жойларда бюджет интизомини мустаҳкамлайди». 3 Маҳаллий бюджетларни бошқариш самарадорлигини оширишнинг муҳим вазифаларидан бири у ёки бу ҳудудлар ишлаб чиқариш кучлари тараққиёти ва ижтимоий эҳтиёжлари даражасини бюджет ресурслари билан таъминланганлиги даражасига ўзаро боғлиқ ҳолда олиб боришдан иборат. Албатта, эҳтиёжларнинг ўсиб бориши, ишлаб чиқарувчи кучлар тараққиёти каби объектив умумиқтисодий қонунларнинг амал қилиши обеъктив реаллик ва зарурият бўлганидек ҳамда у ёки бу ҳудуд ишлаб чиқарувчи кучлар тараққиётини таъминлаш учун давлат бюджетлараро муносабатларни ташкил этиш ва мувофиқлаштиришда айнан шу масалаларга асосий этиборни қаратади. У ёки бу ҳудуд, маҳаллий бюджетининг бюджет тизимида тутган ўрни, аввало, мазкур маҳаллий бюджетнинг даромадлари ва ҳаражатлари таркибининг оптималлигига, мазкур ҳудуд иқтисодининг мамлакт ялпи ички маҳсулотини яратишдаги улушига, ушбу ҳудуд аҳолиси динамикаси ва бошқа стратегик макроиқтисодий кўрсаткичларига ҳамда бошқа омилларга боғлиқ бўлади.