1.3. Маҳаллий бюджетлар харажатларининг гуруҳланиши: мезонлари, тамойиллари ва услублари «Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг алоҳида бўлими турли даражадаги бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар деб номланган ва унда бюджетлараро муносабатларнинг ҳуқуқий асослари ёритилган. Ушбу бўлимдаги асосий моддалардан бири 13-модда бўлиб, унда давлат бюджети маблағларини турли даражадаги бюджетлар ўртасида қайта тақсимлаш асослари кўрсатилган.
Давлат бюджетининг маблағлари турли даражадаги бюджетлар ўртасида қуйидаги тарзда қайта тақсимланади:
-умумдавлат солиқлари ва бошқа умумдавлат даромадлари бир қисмининг белгиланган меъёрларида турли даража бюджетларига ажратилиши;
юқори бюджетлардан қуйи бюджетларга бюджет субвенциялари ва дотацияларининг ажратилиши;
юқори бюджет бўғинидан қуйи бюджет бўғинларига, қуйи бюджет бўғинларидан юқори бюджет бўғинларига бюджет ижроси жараёнида юзага келувчи ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маблағларнинг йўналтирилиши; - бюджет ссудаларининг ажратилиши.
Маҳаллий бюджетнинг харажатлари бу маҳаллий ҳокимиятнинг ўз функциялари билан боғлиқ, равишда юзага келадиган сарф-харажатларни акс эггирувчи иқтисодий муносабатлар бўлиб, улар асосида маҳаллий регион пул маблағлари жамғармасини тақсимлайди.
Жамиятнинг иқтисодий ҳаётида ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишда давлат ролининг ошиши бюджет харажатларининг турли-туман кўринишларда бўлишини асослайди. Бу ўз навбатида бир қатор омиллар билан боғлиқдир. Булар жумласига қуйидаги асосий омилларни кўрсатиш мумкин:
давлатнинг функқиялари ва географик жойлашиши;
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси;
давлатнинг маъмурий-худудий тузилиши;
бюджет маблағларини беришнинг шакллари ва шу кабилар.
Ушбу омилларни мувофиқлаштириш давлат ривожланишининг хар бир босқичида иқтисодиёт эҳтиёжлари, иқтисодиётни бошқариш даражаси ва куринишларига мос келувчи харажатлар тизимини келтириб чиқаради. Бюджет харажатларини ишлаб чиқариш жараёнига таъсир этишига кура жорий ва капитал бюджет харажатларига ажратилади. Жорий бюджет харажатлари юридик шахсларга узларини сақлаш ва кундалик эҳтиёжларини қоплаш учун бериладиган молиявий маблағларни ифодалайди. Бу харажатлар давлат истеъмол учун харажатларни, хукуматнинг қуйи ташкилотларига, давлат ва бошқа мулк шаклидаги корхоналарга бериладиган жорий субсидияларни транспорт туловларини, давлат қарзи буйича фоизларини тулаш ва бошқа харажатларни ўз ичига олади.
Капитал харажатлар бу асосан капиталга қўйилмалар ва захираларнинг купайиши билан боғлиқ пул сарфларини ўзида акс эттиради. Биз харажатлар халқ хўжалигининг турли тармоқларига бюджет ҳисобидан капитал қўйилмаларни, инвестиқия субсидияларини ва давлат тасарруфидан ташқаридаги корхоналар ҳамда хукуматининг маҳаллий корхоналарига узок муддатли бюджет кредитларини ўз ичига олади. Ижтимоий йўналишига кўра бюджет харажатларининг гурухланиши давлатнинг бажарадиган иқтисодий, ижтимоий, мудофаа ва бошқа функқияларини акс эттиради. Бунга мувофиқ бюджет харажатлари турт гуруҳга бўлинади:
Тармоқларга кўра бюджет харажатларининг гуруҳланиш иқтисодиётни умумий равишда қабул қилинган тармоқлар ва фаолият турларига булинишига асосланган. Шунга кўра, ишлаб чиқариш соҳасига харажатлар халқ хужалиги тармоқлари бўйича саноатни қишлоқ хужалигини, капитал қурилишни, транспорт, алоқа, савдо ва бошқа тармоқларни ривожлантиришга, ноишлаб чиқаришга, маориф, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, спорт, вақтли матбуот, давлат бошқаруви ва ҳоказоларга бўлинади.
Харажатларни тармоқлар бўйича бўлиниши бюджет маблағларини тақсимлашда мутаносибликларни аниқлаш ва уларни ўзгартириш орқали ижгимоий ишлаб чиқаришнинг тармоқ тузилишида зарур силжишларга эришиш имконни беради.
Мамлакат иқтсодиётини ривожлантиришда бюджет харажатлари мақсадга кура ҳам сарфланади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида харажатларни куйидаги йўналишлар бўйича гуруҳларга ажратиб қўлланилади:
иш ҳақи;
ҳисобланган иш ҳақи;
канцелярия ва хўжалик харажатлари;
хизмат сафари харажатлари;
ўқув харажатлари;
стипендия;
озиқ-овқат харажатлари;
дори-дармон ва боғловчи воситаларни сотиб олиш харажатлари;
юмшоқ анжомлар ва махсус кийимларни сотиб олиш;
бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш харажатлари; • давлат капитал қўйилмалари; • бошқа харажатлар.
Бюджет харажатларининг муҳим тамойили ҳимояланганлик ҳисобланади. Бу тамойил бюджет харажатларининг маълум моддаларини инфляқия натижасида миллий валютани қадрсизланиши ҳисобига кўпайишини инобатта олган ҳолда тўлиқ ҳажмда молиялаштиришни кўзда тутади. Бюджет харажатларининг химояланган моддалар таркибига иш ҳақи, нафақа, стипендия, давлат нафакалари ва ахолига бошқа туловлар, овкатланиш учун харажатлар, дори-дармон ва богловчи воситалар, юмшоқ анжом ва ускуналар сотиб олиш, хужалик харажатларининг маълум кисми ва бошка харажат турлари киради.
Ушбу харажатларни амалга ошириш бюджетдан молиялаштириш ёрдамида эришилади. Бюджетдан молиялаштириш деганда бюджетда кўзда тутилган тадбирларни утказиш учун корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга пул маблағларини бериш тизими тушунилади. Бюджетдан молиялаштириш маълум тамойилларга асосланади хамда маблағларни беришнинг ўзига хос шакли ва усуллари билан ифодаланади. Бюджетдан молиялаштиришнинг тамойиллари, шакллари ва усуллари бюджет тизимининг таркибий тузилиши бўлиб катнашади ҳамда унинг амал қилиш натижаларига таъсир этади.
Бюджетдан молиялаштириш амалиётида молиялаштиришнинг икки шакли қўлланилади. Биринчиси, тасдиқланган бюджетда кузда тутилган сарфлар учун бюджет маблағларини ажратишни кузда тутади. Иккинчиси, бюджетдан тўлиқ молиялаштирилувчи корхоналар, ташкилотлар учун қўлланилади. Бу ҳолда бюджетдан маблағлар бюджет муассасаларини кундалик сақлаш ва улар фаолиятини кенгайтириш билан боғлиқ барча харажатлар учун ажратилади.
Бюджетдан молиялаштиришнинг муҳим қисми бўлиб бюджетдан маблағлар бериш усуллари ҳисобланади. Улар ёрдамида молия ташкилотлари бюджетда кузда тутилган тадбирларни пул маблағлари билан таъминлайди, маблағлардан фойдаланишнинг бошқа натижаларига эришиш мақсадида уларни қайта тақсимланишини амалга оширади, молиявий ресурсларни тақсимлашдаги мутаносибликларни тартибга солади.
Маҳаллий бюджет харажатларининг йуналишларига тухталадиган бўлсак улар қуйидагилардан иборатдир:
халқ хужалигини молиялаштириш харажатлари;
капитал қўйилмаларни молиялаштириш харажатлари;
ижтимоий маданий тадбирлар харажатлари;
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатлари;
бошқарув органларини сақлаш харажатлари;
Сўнгги даврларгача бюджет харажатларининг асосий қисми халқ хужалигини молиялаштиришга сарфланиб келган. ҳозир бозор муносабатларининг шаклланиб бориши эса бюджет маблағларини сарфлаш тизимини узгартиришни талаб этади. Шунинг учун ҳам халқ хўжалигини молиялаштириш буйича маҳаллий бюджетдан молиялаштириш харажатлари ҳажми қисқартирилди. Бунинг асосий сабаби куйидагилардан иборат, яъни:
мулкчилик шаклларининг купайиб бориши, хужалик субъектларининг уз мулкига тула эгалик хукуқини берилиши муносабати билан корхоналарга дотақиялар бериш аста-секин тухтатилди;
вархларни эркинлаштириш туфайли озиқ-овқат ва саноат махсулотларининг куплаб турлари буйича нархлар ўртасидаги фарқни қоплашга ажратиладиган дотақиялар бекор қилинди;
давлат мулкини хусусийлаштириш дастурини кетма-кет амалга ошириш ва давлат бўғинининг кескин қисқариши;
бюджет маблағларини сарфлашда қаттиқ тежамга эришиш.
Бунда иқтисодиётни барқарорлаштириш ва унинг ривожланиши учун шароитларни яратиш билан бевосита боғлиқ булган ҳар кандай сарфларни бюджет харажатлари таркибидан чиқариш ҳамда ажратилган бюджет маблағларини туғри ишлатишни назорат қилиш йўлини қўллаш зарур.
Махаллий бюджет орқали капитал куйилмаларни молиялаштириш учун маблағ ажратилади. Бу эса иқтисодий ривожлантириш учун мухим ахамиятга эгадир. Капитал куйилмаларни молиялаштириш, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқаришга молияланган амал қилаётган асосий фондларни кенгайтириш, қайта таъмирлаш ва техник қайта жиҳозлаш, янгиларнн яратишга пул маблағлари беришдир. Бунда бюджетдан молиялаштириш иқтисодиётининг давлат бугинида амалга оширилаётган капитал куйилмаларига нисбатан қўлланилади.
Махаллий бюджет харажатларининг яна мухим йуналиши бу ижтимоий-маданий тадбирлардир. Ушбу тадбирларни молиялаштириш харажатлари халқ таълими, маданият, саноат, ва оммавий ахборот воситалари, соғлиқни сақлаш, спорт, ижтимоий таъминот каби соҳаларга йуналтирилади.
Махаллий бюджет харажатларининг республикамиз учун хос булган йўналиши бу аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатларидир. Бу харажатлар ижтимоий ахамиятга эга булган четдан ёрдамга муҳтож ёлғиз, қаровчиси йўқ, нафақахурларни текин озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш харажатлари, 2-ёшгача бола тарбиясидаги ишламайдиган оналарга ойлик нафақа тўловлари харажатлари, ижтимоий мухрфазага муҳтож оилаларга моддий ёрдам пули харажатларини ўз ичига олади. Бюджет харажатларини бу йуналиши асосан ахолининг заиф катламларини моддий куллаб-кувватлашнинг шаклларидан биридир.
Махаллий бюджет харажатларининг сўнгги йўналиши бошқарув сохаси бўлиб, бу харажатлар қуйидагиларга сарфланади, яъни:
1) хуқуқ-тартибот органларини, суд ва прокуратура органларини сақлаб туриш; 2) давлат хркимияти органларини сақлаб туриш; 3) сайловлар утказиш ва бошкалар.
Маълумки, республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ажратиладиган бюджет субвенциялари ва дотациялари давлат бюджети ҳақидаги қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бундай ажратмалар миқдори қуйидагиларга боғлиқ:
ҳудудлар молиявий ҳолатига, жумладан, уларни ўз даромад
базаларининг етарлигига;
ижтимоий-иқтисодий, экологик, демографик ва бошқа
умумдавлат вазифалари ва дастурларига;
ҳудудлар бўйича товар (иш, хизмат)лар қийматидаги фарқларга;
ҳар қайси ҳудудлар аҳолисининг сонига;
ушбу ҳудудда жойлашган ташкилотларнинг бюджет
ажратмаларига бўлган эҳтиёжига;
ҳудудлар ўртасидаги молиявий номутаносиблик (тафовут)ни
бартараф этиш учун ҳисобга олинадиган бошқа омилларга.
Маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларидаги касса тафовути кассадаги нақд пул айланмасига, юқори бюджетлар ссудалари ҳисобига, олдинги даврлардаги фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари ҳисобига қопланади.
Бюджетлараро муносабатларни ташкил этиш ва бошқариш тизимида маҳаллий бюджетлар риоя қилиши лозим бўлган маълум чекланишлар муҳим аҳамиятга эга.
Маҳаллий бюджетлар бюджет қонунчилигига кўра, баланслашган даромадлар ва харажатлар тизимига эга бўлишлари зарур. Маҳаллий бюджетларнинг ҳақиқатдаги тақчиллиги бўлиши мумкин эмас.
Маҳаллий бюджетлар харажатларига қаттиқ бюджет чекловларини қўллаш бир вақтнинг ўзида, солиқ тушумларининг ўсишини ҳам ҳисобга олиши ва етарлича бюджет мустаҳкамлиги ҳамда шароитга мослашувчанликни ҳам талаб этади.
Бугунги кунда республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида харажат мажбуриятларидаги чекловлар эгилувчан, бироқ бир тизимга солинмаган кўринишга эгадир. «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонун билан республика ва маҳаллий бюджетлардан тармоқлар бўйича харажатларни молиялаштиришнинг чекловлари ва қонуний мустаҳкамланиши амалга оширилган. Бироқ, қонунда келтирилган чекловлар республика ва маҳаллий бюджетлар харажатларини молиялаштириш жараёнидаги маълум номутаносибликларни бартараф қилмайди.
Молия Вазирлиги ва ҳудудий молия бошқармалари ўртасидаги келишмовчиликлар маҳаллий бюджетлар харажатларини тахминлаштириш босқичидаёқ юзага келади. Маҳаллий бюджетлар харажатларини тахминлаштиришда Молия Вазирлиги мавжуд икониятлардан, яъни тахмин қилинаётган даромадлардан келиб чиқади. Ҳудудлар даражасида харажатларни тахминлаштириш жойлардаги реал эҳтиёжлардан келиб чиқиб амалга оширилади, бу эса мос равишда Молия Вазирлиги тахминларини ошириб юборади. Марказ ва ҳудудлар молиявий имкониятларини мувофиқлаштириш жараёнида маҳаллий бюджетлар харажатларининг оптимал тахмини аниқланадики, ушбу миқдор даромад базасидан келиб чиқади.
Бундай ёндошув «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонун билан ҳам мустаҳкамлаб қўйилган, ваҳоланки, мазкур қонунга мувофиқ маҳаллий бюджетлар тақчиллигига йўл қўйилмайди. Шунга мос равишда маҳаллий бюджетларнинг харажатлари субвенцияларни ҳам ҳисобга олган ҳолдаги даромадлардан ортиб кетмаслиги амалиёти талаб этилади.
Маҳаллий бюджетларни тахминлаштиришга ёндошувлардаги ва марказий ҳамда маҳаллий органлар томонидан ягона ёндошувни қўллашдаги номутаносибликларни маҳаллий бюджетлар харажатларини қатъий меъёрлар асосида тахминлаштиришда бартараф қилиш мумкин.
Маҳаллий бюджетлар харажатларини баҳолашнинг нисбатан асосланган усули овқатланиш учун харажатларнинг тиббий меъёрларини, таълим соҳасида услубий материаллар ва битта ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчи сони меъёрларини, бюджет ташкилотлари учун коммунал хизматлари харажатлари бўйича лимитларни ва бошқаларни ҳисобга олувчи ягона давлат меъёрлари асосида харажатларни молиялаштириш майдонга чиқади.
Бироқ, бюджет харажатларини ягона давлат меъёрлари асосида (ижтимоий жиҳатдан мақбул ва илмий асосланган) маҳаллий бюджетнинг реал даромадлари билан боғланмаган ҳолда режалаштириш ҳозирги вақтда бюджетнинг харажатлар қисмини даромадлар қисмидан сезиларли даражада ортиб кетишига олиб келмоқда. Шу боисдан таъкидлаш лозимки, бу каби ягона давлат меъёрларини ҳозирги шароитда қўллаш харажат моддалари бўйича маҳаллий бюджетлар харажатларини онгли тарзда қисқартиришни англатади ва бу ҳолат харажат гуруҳларидаги у ёки бу моддалар бўйича молиялаштириш даражасининг асосланмаган тарзда кескин тебранишларига олиб келади. Ушбу амалиёт шуни англатадики, бюджет тизими бўғинлари фаолиятининг ҳуқуқий асоси бўлмиш «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонун ўзининг «белгиланган харажат йўналишлари ва ҳажмлари бўйича маблағларни тақсимлаш» ни таъминлай олмаслиги оқибатида тегишли функциясини бажара олмаётир. Бунинг натижасида маҳаллий молия органлари ва Молия Вазирлиги ўртасида маҳаллий бюджетлар харажатларини тахминлаштириш юзасидан келишмовчилик ва номутаносибликлар сақланиб қолаётир. Бундан ташқари бюджет харажатларининг ижтимоий мақбул ва асосланган давлат меъёрлари маълум ижтимоий стандартлар (истеъмол бюджети минимуми, яшовчанлик минимуми ва ҳ.к.)нинг ҳам қонуний тарзда тасдиқланишини талаб этадики, бу ҳолат яқин келажакда ягона давлат меъёрларини қўллашнинг имкониятлари чекланганлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Бюджет харажатлари ваколатларини тақсимлаш тизимини ислоҳ қилишнинг бу босқичида маҳаллий бюджетлар харажатларини харажат йўналишлари (маориф, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, уй-жой ва коммунал хўжалиги, бошқарув ва бошқалар) бўйича жон бошига тўғри келувчи меъёрлар асосида тахминлаштиришда корректировка қилувчи туман коэффициентларининг ҳисобга олиниши ушбу харажатлар асослилигини ва ижросини таъминлайди.
Республика ва маҳаллий бюджетлар харажатларини тахминлаштиришда давлатнинг ягона меъёрларини қўллашда юқорида билдирилган ҳолатларнинг эътиборга олиниши маҳаллий молия органлари ва Молия Вазирлиги ўртасидаги харажатларни тахминлаштириш амалиётидаги келишмовчиликларни минималлаштириш имконини беради.
Бюджет харажатлари ваколатларини тақсимлаш тизимини ислоҳ қилишнинг яна бир муҳим муаммоси ҳозирги бюджет амалиётида учраётган «маҳаллий бюджет харажатлари тахминлаштирилгандан сўнг унинг ижросида айрим харажатларнинг республика бюджети ихтиёрига олиб қўйиш» ҳолатларининг учрашидир. Ушбу зарурият, албатта, тегишли харажат йўналишининг мақсадли молиялаштирилиши ва муддатлилигини таъминлашнинг аҳамиятлилигидан келиб чиқсада, тахминлаштириш ва ижро этиш жараёнидаги яхлитликни бузади. Ҳудди шундай ҳолатни алоҳида харажатларнинг республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ўтказилишида ҳам кузатиш мумкинки, бундай бюджет тадбирлари бюджет амалиётида учрамоқда.
Харажатлар ижросида маҳаллий бюджетлардан республика бюджетига олиб қўйилаётган харажатларга ижтимоий соҳаларни молиялаштиришнинг «биринчи синф ўқувчилари учун дарсликлар ажратиш харажатлари»ни ҳамда «кам таъминланган оилалар болалари учун қишки кийим харажатлари»ни мисол қилиш мумкин.
Тегишли молия йили учун бюджет лойиҳаси тасдиқлангач, мазкур йил инвестиция дастурига тегишли ўзгартишларнинг киритилиши айрим инвестицияларни, жумладан, коллежлар ва лицейлар қурилишини молиялаштириш харажатларини республика бюджетидан маҳаллий бюджетлар ихтиёрига ўтказилишини зарур қилиб қўймоқда.
Бюджет харажатларини тахминлаштириш ва ижро этиш жараёнидаги «давлат зарурияти» туфайли республика бюджетидан маҳаллий бюджетлар ихтиёрига ёки маҳаллий бюджетлардан республика бюджетига ўтказиладиган харажатлар ўзаро ҳисоб-китобларга қўйилмоқда.
Бюджет амалиётидаги ҳозирда мавжуд бўлган ушбу ҳолат бюджет тизими бўғинлари ўртасида харажат ваколатларининг асосланган ва адолатли тизими яратилмаганлигини тасдиқлайди. «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонун ушбу харажатларни маҳаллий бюджетлар зиммасига юклатилишини кўрсатади. Бироқ, ушбу харажатларнинг маҳаллий бюджетларга улар даромад базасини тегишли тарзда оширмай туриб бириктирилиши бюджет ссудаларига бўлган эҳтиёжнинг ўсишига олиб келадики, уларни бериш амалиёти қайтарувчанлик муаммосининг кескинлиги туфайли номақбулдир.
Харажат ваколатларининг тақсимланишида, одатда, ушбу харажатларни ижро этувчи ҳокимият даражасини белгилашдан бошланади, сўнгра харажатларнинг тўлиқ ёки қисман молиялаштирилишини маҳаллий даражада хал этиш кўлами аниқланади. Шундан келиб чиқиб, маҳаллий бюджетлар жами харажатлари ичида аҳолига адресли ижтимоий ёрдам кўрсатиш харажатлари (биринчи синф ўқувчилари учун дарсликлар ажратиш харажатлари, кам таъминланган оилалар болалари учун қишки кийим харажатлари)нинг истиқболли йўналишлари аниқланади. Ушбу мақсадли харажатларнинг молиялаштирилмай қолиши ҳолатининг олдини олиш, бюджет ссудаларининг асоссиз тарзда ўсиб кетишига йўл қўйиш ҳолатининг бартараф этилиши учун ушбу харажатлар ижросини таъминлашга республика бюджетидан мақсадли субвенциялар ажратилиши лозим.
Ҳозирги кунда «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунга кўра ушбу харажатларни молиялаштириш республика бюджети зиммасига юклатилган. Шу боисдан республика бюджети лойиҳасини тайёрлаш, унинг ижросини таъминлаш ва ижро юзасидан ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда тақдим этиш масъулияти «биринчи синф ўқувчилари учун дарсликлар ажратиш харажатлари»ни ҳамда «кам таъминланган оилалар болалари учун қишки кийим харажатлари Молия Вазирлиги зиммасидадир. Юқорида келтирилган харажатларнинг тахминлаштирилиши жараёнида ҳам тармоқ вазирликлари ва Молия Вазирлиги ўртасида келишмовчиликлар мавжуд.
Ушбу харажатларни тахминлаштириш амалиётидаги келишмовчиликлар шундаки, қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги мавжуд эҳтиёжларидан келиб чиқса, Молия Вазирлиги тахминида асосий эътибор ўтган йили қилинган харажатларнинг ҳақиқий миқдори ва бюджет даромад базасининг ўзгаришига қаратилади. Сув хўжалиги харажатлари бўйича тахмин муҳокама этилиб, асосланилгандан сўнг қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги харажатлар ҳажмини вилоятлар бўйича тақсимлайди, ваҳоланки мазкур харажатлар республика бюджети томонидан молиялаштирилади.
Харажатларнинг самарадорлиги, жойлардаги эҳтиёжларнинг янада тўлиқ эътиборга олиниши нуқтаи-назаридан сув хўжалиги харажатларини марказлашган ҳолда молиялаштириш амалиётини мақсадга мувофиқ деб бўлмайди. Бироқ, шуни ҳам алоҳида эътиборга олиш лозимки, сув хўжалиги харажатларининг капитал хусусиятга эга бўлган турларини маҳаллий бюджетлар ихтиёрига ўтказиш ёки алоҳида ҳудуд зиммасига юклашнинг имкони йўқдир.
Бюджет тизими бўғинлари ўртасида харажатларни молиялаштириш ваколатларининг тақсимотини такомиллаштириш мақсадида сув хўжалиги харажатларини молиялаштириш амалиётида республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар иштирокини замон талабига мослаш лозим. Ушбу мақсадда қуйидаги ёндошувни асослаш мумкин:
· маҳаллий хусусиятга эга бўлган харажатларни, жумладан, тўғонларни мустаҳкамлаш, суғориш, коллектор-дренаж тизимларини тозалаш, шўр босган ерларни ювиш харажатлари маҳаллий бюджетларга бириктирилиши лозим;
· капитал хусусиятга эга бўлган харажатлар, ирригация тизими жойлашуви ва капитал таъмирлашга катта ҳажмдаги молиявий ресурслар талаб қилинганлиги туфайли, республика бюджетига бириктирилмоғи зарур.
Бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш юзасидан жаҳон амалиёти тасдиқлашича, маҳаллий бюджет бўғинлари ва давлатнинг марказий бюджети ўртасида юқори бюджетдан қуйи бюджет бўғинларига турли ажратмалар қилишга хизмат қилувчи ва масъул давлат бўғинининг (фондининг) амал қилиши муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мақсаддаги махсус фондларга, жумладан, Россия Федерациясида 1996 йилдан фаолият кўрсатувчи Россия Федерацияси субъектларини қўллаб-қувватлаш Федерал фондини, 1996 йилдан қозоғистон Республикасида амал қилаётган “Ҳудудларни молиявий қўллабқувватлаш Фондини” мисол қилиш мумкин. Албатта, “Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида бу каби маҳсус фондни ташкил этиш кўзда тутилмаган бўлсада, республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга трансферт тўловлари тизимини маҳаллий бюджетлар молиявий имкониятини мустаҳкамлаш мақсадида такомиллаштириш янги бюджет қонунчилигида бу каби тузилмага зарурият мавжудлигини кўрсатади.
Шу муносабат билан республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар (молиявий ёрдамлар) миқдорини аниқлаш услубиётини кўриб чиқиш зарурияти туғилади. Бу масалада шундай хулоса қилиш мумкинки, Молия Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган услубиёт оммалаштирилмоғи лозим. ßна шу нарса хусусиятлики, бюджет тизимини тартибга солиш мақсадида жон бошига нисбатан даромад ва харажатларни тақсимлашга асосланган ҳолдаги молиявий ёрдамни аниқлаш услубиёти барча талабларга тўлиқ жавоб бермайди ва ҳудудлар маҳаллий бюджетларининг ўз-ўзини таъминлаш ва бюджетларни тенглаштиришни рағбатлантириш воситаси бўла олмайди ҳамда айрим ҳолларда мавжуд нотекис тараққиётга ғов бўла олмайди.
Республикамизда иқтисодий салоҳияти паст бўлган ҳудудларда умумдавлат ва маҳаллий солиқлар уларнинг ўз даромад базаларини шакллантиришлари учун камлик қилади, уларга юкори бюджетлардан дотация ва субвенциялар ажратилади. Шунингдек, маҳаллий бюжетлар даромадлари ва харажатларини амалдаги холати бўйича буни битирув малакавий ишимизнинг кейинги бобида кўриб чиқамиз.