Бюджет тизимида маҳаллий бюжетларнинг даромадларидан самарали фойдаланишни такомиллаштириш


Маҳаллий молияни таркибий тузилиши



Download 299,19 Kb.
bet3/17
Sana25.06.2022
Hajmi299,19 Kb.
#701498
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
КУРС ИШИ ЗИЯЕВА Г

1-чизма.

Маҳаллий молияни таркибий тузилиши



Манба: Курс ишини ёзиш давомида талаба томонидан акс эттирилган.
Маҳаллий бюджетлар, “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси давлат бюджети, вилоятлар бюджетлари, вилоятлар бюджетларига кирувчи қуйи (шаҳар, туман) бюджетларни ўз ичига олади. Уларнинг даромадлари ва харажатлари таркиби, бюджет жараёни ва бюджет ҳуқуқи қонун билан белгиланган.
Маҳаллий махсус фондлар – маҳаллий бошқарув органлари томонидан тузилади ва маҳаллий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш эҳтиёжларини қўшимча пул маблағлари билан таъминлашга хизмат қилади. Уларга: - маҳаллий ҳукумат органларининг махсус маблағлар бўйича ҳисобрақами;

  • “Маҳалла фонди” кабилар киради.

Ҳорижий давлатларда маҳаллий ҳокимият органлари иҳтиёридаги махсус пул фондлари сони ва маҳаллий молия тизимидаги салмоғи анча юқори бўлиб, улар автоном мустақилликка эгалиги, марказий ҳукумат томонидан қаттиқ назоратга тортилмаслиги, доимий ёки вақтинчалик, айрим ижтимоий-иқтисодий мақсадларни кўзлаб тузилиши билан характерланади.
Маҳаллий корхоналар молияси – Маҳаллий (муниципал) мулкка асосланган, маҳаллий ҳокимият бўйсинувидаги, унитар корхоналар молияси бўлиб, уларга қуйидагилар киради: - уй-жой коммунал хўжалиги корхоналари

  • ободонлаштириш корхоналари

  • сув хўжалиги корхоналари

  • газ, электр, иссиқлик таъминоти корхоналари ва бошқ.

Маҳаллий бюджетлар давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари жамғармаси бўлиб, икки поғонали бюджет тизимининг муҳим бўғини ҳисобланади. Маҳаллий бюджетларнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти унинг функцияларида намоён бўлади. Улар ҳақида қуйидагиларни таъкидлаш мумкин:

    • маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг молиявий асосини ташкил этувчи пул фондларини шакллантириш;

    • бу пул фондларини ҳудудий иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳалар ўртасида қайта тақсимлаш ва ишлатиш;

    • маҳаллий ҳокимиятга бўйсинувчи корхона, ташкилот ва муассасалар молиявий-хўжалик фаолияти устидан назорат олиб бориш.

Ҳудудий иқтисодиёт муаммосини илмий талқин этишда икки хил ёндошув мавжуд:

    1. Мазкур муаммога ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги тафовутлар мавжудлиги боис давлатнинг қолоқ ҳудудларни қўллаб-қувватлаши зарурлигини таъкидлаш нуқтаи-назаридан ёндошиш.

    2. Мазкур муаммога ҳар қайси ҳудуд ўзи эгалик қилаётган иқтисодий имкониятлардан янада кўпроқ ва ҳатто ўзи фойдаланиши зарурлигини, ҳар қайси ҳудуд ўз ижтимоий муаммоларини ўзи ҳал қилишини ёқлаш орқали ёндошиш.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг бугунги кундаги ўта масъулиятли ҳолати ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг янгиданянги муаммоларини кўндаланг қилиб қўймоқда. Ҳозирги куннинг глобал вазифаларини ҳал этишнинг самарали усулларини қидириб топишга интилишгина эмас, балки иқтисодчи-олимлар диққат-эътиборини жаҳон иқтисодий хазинаси дурдоналаридан иборат бутун «прагматик» потенциалдан, жумладан, жаҳон миқёсида иқтисодий жараёнларни тартибга солиш концепциясининг услубий, методологик, назарий аҳамиятини ўрганишга қаратиш ҳам муҳим ҳаётий заруриятдир.
Бозор иқтисодиётининг трансформацияси шароитида унинг ҳудудий элементини мавжудлиги ҳудудий жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда мақроиқтисодий сиёсатнинг кутилаётган ва ҳақиқатдаги натижаларини қиёслашга мажбур этади2. Мақроиқтисодий таҳминлаштиришнинг умумий қонуниятлари нуқтаи-назаридан мутлоқ тўғри ҳисобланган ҳолатлар ҳудудий тизимда ўзига хос махсус аҳамият касб этиши ва аниқ олинган ҳудуд манфаатлари нуқтаи-назаридан бошқачароқ талқин этилиши мумкин. Мамлакат миқёсидаги умумий ҳолат ва ҳудудий иқтисодиётни қиёслашда шуни алоҳида таъкидлаш мантиқий ўринли бўладики, бунда ҳудудда умуман жамият турмуш даражаси барқарорлиги таъминланиши ва шу билан бир вақтда ҳудудий тизим барқарорлиги ҳам эътиборга олиниши керак. Амалиётда мазкур долзарб масалани республика марказий ҳукумати ҳал қилади. Марказ учун ҳудуд мақроиқтисодий тизим ва мақроиқтисодий тартибга солиш объекти сифатида майдонга чиқади.
Ҳудудлар тараққиётининг хусусиятлари ҳам сифат кўрсаткичлари – ривожлантиришнинг устивор йўналишлари, хўжаликнинг базавий тармоқлари, ихтисослашув ва ҳ.к., ҳам миқдорий кўрсаткичлар орқали намоён бўлади. Зеро,айрим асосий кўрсаткичлар бўйича, масалан, йўл таъминоти бўйича, сув таъминоти ва ҳудудий ривожланишнинг бошқа шароитлари бўйича, аҳолининг ижтимоий-инфратузилмавий таъминоти ва улар томонидан ижтимоий хизматлар истеъмоли бўйича турли ҳудудлар «фоизларда» эмас, балки ҳатто «марталарда» бир-биридан фарқ қилмоқда.
Ижтимоий янгиланишларнинг ҳар қандай концепцияси агар у «умумий аҳамият» ғоя шаклини олмаса инқирозга юз тутади, амалга ошириш муддатлари ишончсиз бўлади ва турмуш тарзининг пасайишига олиб келади. Давлат сиёсатининг мақсадлари мазмунли хусусият касб этиши ва жамият томонидан қўллаб-қувватланмоғи лозим. Ушбу мақсадлар қаторига сўзсиз тарзда, қуйидагилар киритилади: иқтисодий ўсиш, халқ турмуш шароитининг кўтарилиши, ҳаёт сифат белгиларининг яхшиланиши, мамлакат хўжалик субъектлари ва фуқаролар ҳавфсизлигининг таъминланиши.
Ҳудудларнинг молиявий имконияти уларнинг ресурс потенциалининг хусусиятларига, табиий шарт-шароитларига, ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, хўжалик тузилиши ва ихтисослашувига, ҳудудлараро алоқаларнинг баланслилигига боғлиқ бўлади. Бироқ, буларга қарамасдан ҳудудлар молиявий ресурсларни шакллантириш ва ишлатишда тенг мустақилликка эга бўлишлари керак.
Ҳудудларнинг молиявий-бюджет ривожланиши истиқболлари белгиланаётганда имкон доирасида шунга эътиборни қаратиш керакки, иқтисодий ва ижтимоий муаммолар маъмурий усуллардан ҳоли, юқори органларнинг аралашувисиз, асосан, ҳудудда яратилган ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ҳал этилиши керак.
Ҳудудда барча субъектлар ўртасидаги ўзаро молиявий муносабатлар қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этилади:

  • ҳудуд маҳаллий бюджети даромадлар қисмининг барқарорлигини иқтисодий потенциални самарали ривожлантириш асосида таъминлаш;

  • маҳаллий бюджетлар учун даромадлар манбалари ва ажратмалар ставкалари тизимини, шунингдек уларнинг амалга оширадиган функцияларига мос равишда харажатлар турларини қатъий белгилаш;

  • ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида корхоналар ва ташкилотларнинг, ҳудудда жойлашган давлат корхоналирининг, шунингдек аҳолининг ва чет эл инвесторларининг маблағларини жалб қилиш ва мувофиқлаштирилган ҳолатда ишлатиш.

Худудлар молиявий ресурслари таркибида маҳаллий ҳокимият органларининг тўла тасарруфида бўлган маҳаллий бюджетлар маблағлари асосий ўринни эгаллайди. Маҳаллий бюджетларнинг асосий даромадлари солиқлар ва йиғимлардан ташкил топади. Маълумки, Ўзбекистон
Республикасида солиқ тизимини ташкил этиш Солиқ Кодекси асосида амалга оширилади. Унга мувофиқ маҳаллий бюджетларга тўланадиган солиқлар ва йиғимлар, уларнинг тўловчилари ва имтиёзлар таркиби берилган.
Маҳаллий бюджетларнинг солиқли даромадлари таркибида барқарор база бўлиб мол-мулк солиғи хизмат қилади, чунки у бўйича тушумлар ҳўжалик фаолиятининг натижаларига сезиларли боғлиқ бўлмайди ҳамда юридик ва жисмоний шахслар мулкининг баҳоси билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасида ҳудудий иқтисодиёт муаммолари ва маҳаллий бюджетларни бошқариш амалиёти ҳозирги ҳолатининг таҳлили қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини берди:

  • Ўзбекистон Республикасида маҳаллий молияларнинг амал қилиши ва ривожланиши ҳудудий иқтисодий сиёсат концепциясига асосланади;

  • муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш учун ҳудудий молиявий сиёсат тўловга қобил талабни ва унинг ҳудудий тақсимланишини прогнозлаштиришни, ҳудудий молия бозорларини ўрганишни, ҳудудларнинг молиявий имкониятларини баҳолашни, ҳудудларнинг ўз молиявий потенциали ривожланишини рағбатлантиришни ўз ичига олиши керак;

  • Ўзбекистон Республикасида ҳудудлар ижтимоий-Иқтисодий тараўқиётидаги ҳамда табиий-жуёрофий жойлашувидаги хусусиятларидан келиб чиқувчи тафовутлар давлатнинг маҳаллий бюджетларни бошқариш сиёсатига ҳам ўз таъсирини ўтказадики, бунинг натижасида маҳаллий бюджет бўғинлари ўртасида бюджет мажбуриятларининг таўсимоти мезонлари давлат томонидан тартибга солинади. Мазкур тафовутлар турли ҳудудлар бюджет мажбуриятларининг бир мунча юқори ва айримларида эса, ҳатто, молиявий имкониятларнинг таўсимотидаги кескин етишмовчиликни келтириб чиқарадики, ушбу ҳолатлар давлатнинг маҳаллий бюджетларни бошқариш сиёсатида долзарб аҳамият касб этади;

  • маҳаллий бюджетларнинг бюджет тизимида тутган ўрни ва аҳамияти амалдаги бюджет қонунчилиги доирасида улар фаолиятини таъминлашнинг ҳуқуқий-меъёрий ва ташкилий-иқтисодий асослари орқали яққол намоён бўлади. Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунида ушбу асослар тимсолида маҳаллий бюджетлар имкониятлари шаклланиши ва уларни самарали бошқариш йўналишлари учун замин яратилган. Бироқ, мамлакатимизда бюджетлараро муносабатларнинг янги модели шароитидаги ҳамда бюджет-солиқ сиёсати яхлитлигини таъминлашдаги давлат тадбирлари ва уларнинг реал ижроси хали бу соҳада ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар мавжудлигини тасдиқламоқда.

Умуман, ҳудудий иқтисодиёт муаммосининг маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва бошқариш амалиёти учун бевосита боғлиқ бўлган ҳамда уларнинг имкониятларини муттасил яхшилаб бориш зарурлигини белгиловчи қатор жиҳатларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • давлатнинг у ёки бу ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиёти муаммоларини ҳал этиш юзасидан сиёсатини мукаммаллаштириш ҳудудлар тараққиётидаги тафовутларни самарадорлигини рағбатлантириш орқали манфаатдорлигини сақлаган ҳолда бартараф этишга асосланиши лозим;

  • ягона ёндошув давлатнинг яхлит сиёсатидан келиб чиқиб, амалдаги қонунчилик асосида барча ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни қамраб олиши ва имкон қадар уларни ҳал этишни таъминлаши керак;

  • табиий-иқтисодий шарт-шароитлари бир хил бўлган ҳудудларда самарадорликнинг рағбатлантирилиши орқали табақаланган ҳолда ёндошув зарур;

  • давлат сиёсатининг стратегик ва тактик вазифаларидан келиб чиқиб, давлат кўмагига мухтож ҳудудлар учунмахсус имтиёзли режим сақланиб қолиши ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ҳал этилиши даражасига қарабгина ўзгартирилиши мумкин;

  • минтақавий ривожланиш дастурлари ва ҳудудлар тараққиётининг истиқболлари мувофиқлаштирилиши ҳамда мазкур даврда давлат сиёсатининг кескин ўзгаришлари чуқур таҳлил этилиши ва кенг халқ оммасига етказилиши лозим.

Ҳудудий иқтисодиёт муаммоларини ижобий ҳал этишда маҳаллий бюджетларнинг имкониятлари даражаси катта аҳамиятга эгадир. Маҳаллий бюджетларнинг имкониятлари, уларни шаклланиш манбалари ва омилларини илмий тадқиқот ишимизнинг кейинги қисмида кўриб ўтамиз.




Download 299,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish