4-жадвал 2018 – 2021 йиллардаги маҳаллий солиқлар таҳлили
(млн. сўмда)
№
|
КЎРСАТКИЧЛАР
|
2018 й.
|
|
2019 й.
|
|
2020 й.
|
|
2021 й.
|
сумма
|
|
%
|
сумма
|
|
%
|
сумма
|
%
|
сумма
|
%
|
|
Даромадлар, давлат мақсадли жамғармаларисиз, жами
|
7108257,4
|
|
100
|
10421382,5
|
|
100
|
13116396,9
|
100
|
16178564
|
100
|
1
|
Мол мулк солиғи
|
234048,9
|
|
3,3
|
319045,7
|
|
3,0
|
354128,5
|
2,7
|
490536,2
|
3,1
|
2
|
Ер солиғи
|
203602,6
|
|
2,9
|
275098,8
|
|
2,6
|
303850,1
|
2,3
|
346862,9
|
2,1
|
3
|
Жисмоний шахслар томонидан машиналар учун бензин, дизель ёқилгиси ва газ учун олинадиган солиқ
|
151925,7
|
|
2,1
|
203185,7
|
|
1,9
|
315467,9
|
2,5
|
430304,7
|
2,6
|
4
|
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи
|
176008,1
|
|
2,5
|
358212,2
|
|
3,4
|
457591,7
|
4,5
|
530632,6
|
3,3
|
5
|
Савдо ва умумий овкатланиш корхоналари ялпи даромадларига солиқ
|
145022,1
|
|
2,0
|
222415,1
|
|
2,1
|
297034,7
|
2,3
|
527481,4
|
3,3
|
6
|
Микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ
|
145628,1
|
|
2,0
|
256002,2
|
|
2,4
|
346321,2
|
2,6
|
378360,0
|
2,3
|
7
|
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадларига қатъий белгиланган солиқ
|
81690,9
|
|
1,1
|
108600,0
|
|
1,1
|
139145,7
|
1,5
|
187547,1
|
1,2
|
|
Жами маҳаллий солиқлари
|
1137926,4
|
|
15,9
|
1742559,7
|
|
16,5
|
2213539,8
|
18,4
|
2891724,9
|
17,9
|
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланди.
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани риволантириш солиғи бўйича тушум 2006 йилда 69614,5 млн. сўм, 2017йилда 112145,5млн.сўм, 2019йилда 358212,2млн.сўм бўлган. Тутган улуши 2016 йилда 1,7 % ни, 2017 йилда 2,2 % ни, 2019 йилда 3,4 %ни ташкил қилган.
Микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ, 2016 йилда 95542,7 млн. сўмни, 2017 йилда 103888,9 млн. сўмни, 2019 йилда 256002,2 млн. сўмни ташкил ташкил қилган. Кўпайиш 50085,4 млн. сўмни ташкил қилади. Тутган улуши 2016 йилдан 2,4 %ни, 2017 йилда 2,0 %ни, 2019йилда 2,4%ни ташкил қилган.
Тадбиркорлар фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадларига қатъий белгиланган солиқ бўйича тушум 2016 йилда 55045,0 млн. сўм, 2017 йилда 54200,0млн сўм 2019 йилда 108600,0млн сўмга етган. Кўпайиш 26645,9млн сўм бўлган. Тутган улуши 2016йилда 1,3%ни, 2017 йилда 1,0 % ни,2019 йилда эса 1,1%ни ташкил қилган.
Маҳаллий ҳудуд иқтисодиётининг қарор топиши ва унинг молиявий мустақилликка эга бўлиши учун бюджетни мустақил шакллантириш ҳуқуқигина эмас, балки уни бошқариш ҳуқуқи ҳам зарур.
Маҳаллий ҳудуд иқтисодиётини солиқ механизми асосида тартибга солиш бўйича:
Биринчидан, ҳудудий ўз-ўзини молиявий бошқаришда солиқларни норматив тартибга солиш;
Иккинчидан, кўп укладли иқтисодийёт асосларини шакллантиришда солиқлар иқтисодий категория сифатида қаралиши;
Учинчидан, мустақил ҳудудий иқтисодиётда иқтисодий ислоҳотлар тизими;
Тўртинчидан, ҳудудий иқтисодиётда маҳаллий ҳокимият органлари масъулияти муҳим омил саналади.
Қуйида биз айрим ривожланган давлатлар маҳаллий бюджетлари даромадларини кўриб чиқамиз.
Ҳар қандай иқтисодий ҳолатга қарамай давлат ўз мавжуд бўлишининг энг муҳим омили унинг ўз олдида турган вазифаларининг бажариш учун етарли бўлган молиявий маблағга эга бўлишидадир. Бу масалада давлат бюджети тизимининг муҳим бўғини бўлган маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос жихатлари мавжуд. Бу ўзига хос хослик маҳаллий бюджетларнинг ўз ҳудудлари доирасида амалга ошириладиган вазифаларидаг келиб чиқади.
Маҳаллий бюджетларнинг иқтисодий фаолият олиб боришлари уларнинг ўз даромадлар манбаини мавжудлиги билан характерланади. Маҳаллий бюджетлар ўз ҳудудида турли йўналишдаги вазифаларини ҳал қилиш учун етарли бўлган молиявий маблағга эга бўлишлари керак.
Маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантириш Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунда аниқ белгиланган. Ушбу қонуннинг 18 моддаси биринчи бандига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлар даромадлари қонун хужжатларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган маҳаллий солиқлар, йиғимлар, божлар, шунингдек маҳаллий тўловлар ва солиқ бўлмаган бошқа тушумлар маҳаллий бюджетларнинг биринчи даромад манбаи сифатида кўрсатилган.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манбаини вужудга келтириш, табиий ва бошқа ресурсларни қайта ишлаб чиқариш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратиш мақсадини кўзлайди.
Шуни таъкидлаш керакки, маҳаллий бюджетларни шакллантиришда асосан ўз даромадларига таяниш лозим. Лекин Ўзбекистон Республикаси маҳаллий бюджетлари ҳолатини таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, маҳаллий бюджетларга тегишли солиқлар ва маҳаллий йиғимларнинг салмоғи ўртача 3538 фоизни ташкил қилган. Бундан ташқари, маҳаллий бюджетлар даромадларини мустаҳкамлаш, бюджет бўғинлари орасидаги қарама-қарши молиявий оқимларни қисқартириш ва ортиб бораётган маҳаллий бюджетлар харажатларини маблағ билан таъминлаш мақсадида умумдавлат солиқларидан сув ресурслари учун, ер остидан фойдаланганлик учун солиқлар бўйича тушумлар тўлиқ ҳажмда маҳаллий бюджетларга қолдирилган.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, шуни таъкидлаш мумкинки, бюджетнинг тартибга солувчи даромадларининг мавжуд бўлиши ва амал қилиши маҳаллий бюджетлар учун ниҳоятда муҳимдир.
Тартибга солинадиган солиқларни турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш муаммоси билан ўтиш даври иқтисодиётига хос барча мамлакатлар дуч келадилар. Бунга сабаб, ҳозирги вақтгача тартибга солинадиган солиқлардан ажратмалар маҳаллий бюджетларнинг харажатларини молиялаш бўйича асосий манба бўлиб қолган.
Дотация (лотинча, dotatio – ҳадя, хайр-эҳсон) бюджетни тартибга солиш усули сифатида ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солишнинг бошқа маблағлари, хусусан, тартибга солувчи даромадларидан ажратмалар етишмаган тақдирда харажатлар ва даромадларўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қатъий суммада беғараз ва қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағларидир.
Субвенция (лотинча, subvenire – ёрдамга келиш) юқори бюджетдан қуйи бюджетга муайян мақсадларда фойдаланиш шарти билан беғараз ажратиладиган пул маблағларидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |