3-жадвал Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетларда 2008-2010 йилларда режалаштирилган даромадларининг тақсимланиши
№
|
Ҳудудлар номи
|
2018 йил
|
2019 йил
|
2020 йил
|
Минг сўм
|
Жами даромадларга нисбатан (%)
|
Минг сўм
|
Жами даромадларга нисбатан (%)
|
Минг сўм
|
Жами даромадларга нисбатан (%)
|
1.
|
Коракалпогистон Республикаси
|
175507.094
|
5,6
|
261616,942
|
5,4
|
347957,663
|
5,5
|
2.
|
Андижон вилояти
|
223084.207
|
7,1
|
334305,755
|
7,0
|
441842,010
|
7,0
|
3.
|
Бухоро вилояти
|
241642.921
|
7,7
|
360394,191
|
7,5
|
457097,435
|
7,2
|
4.
|
Жиззах вилояти
|
70809.536
|
2,2
|
166175,919
|
3,4
|
220771,615
|
3,5
|
5.
|
Кашкадарё вилояти
|
381314.790
|
12,1
|
564703,631
|
11,7
|
711579,061
|
11,3
|
6.
|
Навоий вилояти
|
151410.736
|
4,8
|
217029,540
|
4,5
|
306430,281
|
4,8
|
7.
|
Наманган вилояти
|
127280.950
|
4,0
|
165412,854
|
3,4
|
248038,590
|
3,9
|
8.
|
Самарканд вилояти
|
270081.527
|
8,6
|
407371,905
|
8,4
|
550355,544
|
8,7
|
9.
|
Сурхондарё вилояти
|
129282.217
|
4,1
|
196495,683
|
4,0
|
398009,389
|
6,3
|
10.
|
Сирдарё вилояти
|
91122.140
|
3,0
|
125953,334
|
2,6
|
159917,883
|
2,5
|
11.
|
Тошкент вилояти
|
346705.705
|
11,0
|
528557,643
|
11,0
|
641721,993
|
11,2
|
12.
|
Фаргона вилояти
|
434205.547
|
13,8
|
669067,798
|
14,0
|
820466,758
|
13,0
|
13.
|
Хоразм вилояти
|
144944.466
|
4,6
|
220361,312
|
4,6
|
292186,072
|
4,6
|
14.
|
Тошкент шахри
|
341102.805
|
11,0
|
577322,884
|
12,0
|
675326,191
|
10,7
|
|
Жами ҳудудлар бўйича даромадлар
|
3128494.641
|
100.0
|
479769,391
|
100.0
|
6271700,485
|
100.0
|
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланди.
Шунинг учун унинг бюджети ҳам, солиқлари ҳажми ҳам салмоқли бўлиши шарт. Қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)дан, жисмоний шахслар даромадидан олинган солиқлар республика бюджетига тушади. Умумдавлат солиқларининг муҳим хусусияти шундаки, республика бюджетига тушадиган солиқлардан маҳаллий бюджетлар даромадлилик даражасини тартибга солиб туриш мақсадида ажратмалар ажратилиши мумкин. Умумдавлат солиқларининг айримлари (масалан, сув ресурслари учун солиқ, ер остидан фойдаланганлик солиғи, божхона божлари ва ш.к.) маҳаллий бюджетларнинг даромад базаларини мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллий бюджет даромадларига тўлиқ ҳажмда бириктириб қўйилади. Борди-ю, умумдавлат даромадларидан ажратмалар эвазига ҳамда бошқа умумдавлат солиқларининг тўлиқ бириктириб берилиши эвазига ҳам маҳаллий бюджетларнинг харажатлари қопланмаса, у ҳолда бюджетлараро муносабатларнинг шакллари бўлган субвенция ёки дотациялаш механизмлари қўлланилади.
Умумдавлат солиқлари давлат бюджети даромадларининг асосий қисмини эгаллайди. Умумдавлат солиқларига қуйидагилар киради: - юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
қўшилган қиймат солиғи;
акциз солиғи;
божхона божи;
жисмоний шахслардан ягона бож тўлови;
ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
устама фойда;
бошка даромадлар.
Умумдавлат солиқлари таркибида олдин экология солиғи ҳам мавжуд эди. 2006 йилдан бошлаб бу солиқ тури бекор қилинди. Умумдавлат солиқлари таркибидаги яна бир ўзгариш бу 2007 йилдан бошлаб респуликадаги йирик иккита корхона учун “устама фойда солиғи” солиғи жорий қилинди.
Маҳаллий солиқлар маҳаллий ҳукуматлар бажарадиган вазифаларига қараб белгиланиб, уларга доимий ва тўлиқ бириктириб берилади. Маҳаллий ҳукуматлар асосан меҳнаткашларга яқин бўлганлигидан улар ижтимоий масалаларни - маориф, соғлиқни сақлаш, маданият, шаҳар ва қишлоқлар ободончилиги каби вазифаларни бажаради. Лекин одатда бу солиқлар ва йиғимлар улар бюджетлари харажатларининг 30-40 фоизини қоплайди, холос. Маҳалий бюджетлар даромадларини кўпайтириш энг долзарб масалалардан биридир. Фақат ўз даромад манбаига тўлиқ эга бўлган маҳаллий ҳукуматгина ўз фаолиятларини тўлиқ амалга ошириши мумкин. Маҳаллий солиқларнинг муҳим хусусияти шундаки, улар фақат шу ҳудуднинг бюджетига тушади.
Маҳаллий бюджетнинг солиқ даромадлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
мол мулк солиғи;
ер солиғи;
жисмоний шахслар томонидан машиналар учун бензин, дизель ёкилғиси ва газ учун олинадиган солиқ;
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ялпи даромадларига солиқ;
микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадларига қатъий белгиланган солиқ.
Бу маҳаллий солиқлардан ташқари маҳаллий бюджетга тартибга солувчи солиқ даромадлари бўйича ҳам тушумлар келиб тушади. Улар маҳаллий бюджетнинг иқтисодий потенциалидан келиб чиққан ҳолда умумдавлат солиқларининг маълум фоизини ажратиш ҳисобланади.
Маҳаллий солиқларнинг 2016 – 2019 йиллардаги таҳлилини қуйидаги 4-жадвалда кўриб чиқамиз:
Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, маҳаллий солиқлар бўйича давлат бюджетига тушум 2016 йилдаги 702027,7млн. сўмдан 2017 йилда 923386,4млн. сўмга, 2018йилда 1223225,4млн. сўмга, 2019йилда 1896691,6млн. сўмга етган. Давлат бюджетининг жами даромадларида тутган улуши 2016 йилда 16,9 % бўлган бўлса, 2017 йилда 18,1 %, 2018йилда 17,2% ,2019йилда 18,2% бўлган. Маҳаллий солиқлар бўйича тушумнинг сумма ва давлат бюджетида даромадларида тутган улушининг ортишига қуйидагилар таъсир қилган:
Мол-мулк солиғиниинг ошиши: мол-мулк солиғи бўйича тушум 2016 йилда 142580 млн. сўмга, 2017йилда эса 191400,0млн. сўмга ,2019йилда эса 319045,7млн. сўмга етган.Давлат бюджетининг жами даромадларида тутган улуши 2016 йилда 3,5% ни, 2007 йилда 3,7 % ни, 2008йилда эса 3,0%ни ташкил қилган.
Ер солиғининг ошиши: Ер солиғи бўйича тушум 2016 йилда 1385541,7 млн. сўмдан, 2017 йилда 180300,0 млн. сўмга, 2019 йилда 275098,8 млн. сўмга етган. Давлат бюджетининг жами даромадларида тутган улуши 2006йилда 2,6 % , 2017 йилда 3,5 %, 2019 йилда 2,6% ни ташкил этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |