Бюджет тизимида маҳаллий бюжетларнинг даромадларидан самарали фойдаланишни такомиллаштириш



Download 299,19 Kb.
bet16/17
Sana25.06.2022
Hajmi299,19 Kb.
#701498
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
КУРС ИШИ ЗИЯЕВА Г

Хулоса


Ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетлар имкониятларини ошириш йўналишлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси бюджет амалиётида мавжуд бўлган қатор муаммоларни аниқлашга ва уларни ҳал этишга қаратилган тегишли хулосалар ишлаб чиқиш имконини берди:
1. Маҳаллий бюджетлар бириктирилган даромадлари кўламининг пастлиги ва ҳудудлараро нотекислиги ҳамда тартибга солувчи даромадларнинг жорий мақсадларгагина асосланиши улар имкониятлари шаклланишига салбий таъсир этаётганлиги мазкур муаммони ижобий ҳал этиш учун маҳаллий бюджетларнинг бириктирилган даромадлари базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида ушбу манбани қуйидагилар ҳисобига тўлдириш лозим:

2. Маҳаллий бюджетларни ўрта муддатли режалаштириш амалиётига ўтилаётган ҳозирги даврда улар имкониятлари асосларининг нисбатан барқарорлаштиришга эришиш мақсадида маҳаллий бюджетлар даромадлари шаклланишида тартибга солувчи даромадлар барқарор меъёрларини камида 5 йил муддатга ўзгармас тарзда белгилаш зарур.
3 Маҳаллий бюджетлар имкониятини мустаҳкамлаш мақсадида қонуний тарзда фақат маҳаллий солиқ ва тўловларнинг таркибини аниқ белгилаб қўйиш, балки республика аҳамиятидаги умумдавлат солиқларининг маҳаллий бюджетлар даромадларидаги улушлари динамикасини таҳлил қилиш ва янада такомиллаштириш ҳам зарурдир. Мазкур масаланинг ечимини таъминлашда, бизнинг фикримизча, қуйидаги жиҳатлар албатта эътиборга олиниши муҳимдир:

  • давлат солиқ сиёсатидаги ҳар қандай ўзгариш унинг ҳудудлардаги ижтимой-иқтисодий ҳолат ва бюджет мажбуриятларининг динамикасини, яъни маҳаллий бюджетлар имкониятларининг истиқболлари билан бевосита ҳисоблашиши ва мувофиқлаштирилиши лозим;

  • маҳаллий бюджетлар солиқли даромадлари аҳамиятининг ўсиб бориши шароитида уларнинг ортириб бажарилишидан солиқ органлари қаторида молия органларининг ҳам бирдай манфаатдорликларини ошириш зарур;

  • маҳаллий бюджетлар имкониятларини оширишнинг истиқболдаги вазифаларини белгилашда солиқ омилларининг барқарор ва муҳим манба эканлигини, солиқли даромадларнинг мукаммал нисбатларини таъминлаш даркор.

4. Маҳаллий бюджетлар имконияти улар зиммасидаги мажбуриятлар ижроси билан боғлиқлиги туфайли жорий молия йили давомида харажат ваколатларининг тақсимланиши тизимидаги ўзгаришларнинг киритилиши маҳаллий бюджетлар тараққиётига салбий таъсир этиб, улар имкониятлари яхшиланишига ғов бўлмоқда. Умумдавлат дастуридаги тадбирларни молиялаштиришнинг маҳаллий бюджетлар зиммасига юклаш ва шу билан бирга улар молиявий таъминотида маҳаллий бюджетлар иштирокини талаб этиш ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётига салбий таъсир этиши муқаррардир. Шу боисдан, бизнинг фикримизча, маҳаллий бюджетлар харажатларига қаттиқ бюджет чекловларини қўллаш бир вақтнинг ўзида, солиқ тушумларининг ўсишини ҳам ҳисобга олиши ва етарлича бюджет мустаҳкамлиги ҳамда шароитга мослашувчанликни ҳам талаб этади.
Умуман, худудлар молиявий имкониятларини ривожлантириш стратегияси юзасидан юқорида келтирилган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсияларнинг ҳисобга олиниши давлатнинг маҳаллий бюджетларни самарали бошқариш сиёсатидаги вазифаларнинг ўз вақтида ва тўла амалга оширилишини таъминлайди ҳамда мамлакатимизнинг жаҳон молиявий инқирози шароитида республикани бу ҳолатдан ҳимояланишида муҳим илмий-услубий кўрсатмаларни бера олади.

Download 299,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish