Бюджет тизимида маҳаллий бюжетларнинг даромадларидан самарали фойдаланишни такомиллаштириш


Боб. Маҳаллий бюжетлар даромадлари ва харажатларини амалдаги холати таҳлили



Download 299,19 Kb.
bet7/17
Sana25.06.2022
Hajmi299,19 Kb.
#701498
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
КУРС ИШИ ЗИЯЕВА Г

2.Боб. Маҳаллий бюжетлар даромадлари ва харажатларини амалдаги холати таҳлили


2.1. Маҳаллий бюджет харажатлари таркиби ва уларнинг асосий кўрсаткичлари таҳлили
Маҳаллий бюджетлар республикамиз давлат бюджетида муҳим таркибий қисмни ташкил этади ва маҳаллий ҳокимиятларнинг фаолият кўрсатишларида молиявий манба бўлиб ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар тизими маҳаллий талаб ва эҳтиёжларни тўлиқ қондиришни ҳамда давлатнинг марказлашган тартибда амалга оширадиган тадбирларини бажарилиши билан чамбарчас боғланган ҳолда ижро этишга имкон яратади. Маҳаллий ҳокимият органларига маҳаллий бюджет даромадларининг кўпайиши ва ресурсларнинг тежамкорлик билан сарфланиши вазифаси юклатилган. Иқтисодиёт ва маданиятнинг юксалиши суръатлари тўғридан-тўғри маҳаллий бюджет заҳираларини сафарбар қилиш, маблағларни тежаб ишлатиш борасидаги ишларни ташкил этиш билан бевосита боғлиқдир, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг ижросини таъминлашга ёрдам беради. Маҳаллий бюджетлар орқали ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантирилиб, молиявий манбалар билан таъминлаб борилади. Маҳаллий бюджетлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети тизимида муҳим аҳамият касб этиб, давлат бюджетида қарийиб 60 фоизни ташкил қилади.
Маҳаллий бюджетлар аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида давлатнинг олиб бораётган сиёсатининг жойлардаги асосий таянчи ҳисобланади. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш харажатларининг асосий қисми маҳаллий бюджетлар томонидан молиялаштирилади.
Республикамизнинг мустақилликка эришиши ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти сари йўл тутиши даврида маҳаллий бюджетларнинг республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги роли янада ошди.
Маҳаллий бюджетларнинг харажатлари ошиб бораётган бир даврда давлат томонидан уларнинг даромадларини мустаҳкамлаш борасида, бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Авваламбор, бириктирилган даромадлар кўпайтирилиб борилди, тартибга солинувчи солиқлардан ажратмалар миқдори ошириб борилди. Бу ўз навбатида маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошишига, уларнинг ҳудудларда яратилаётган миллий даромаднинг тақсимлашдаги ўрнининг ошишига олиб келди.
Тартибга солинувчи солиқларнинг оширишдан кўзланган мақсад, биринчидан, маҳаллий бюджетларнинг даромадларини мустаҳкамлаш бўлса, иккинчидан, маҳаллий ҳокимият органларининг ҳудудларда солиқларни тўлиқ ва ўз вақтида йиғиб олишдаги манфаатдорлигини оширишдир. Маҳаллий бюджетларнинг даромадлари шаклланишидаги ушбу йўналишни Президентимиз И.А.Каримов шундай таъкидлаган эди: «Давлат бюджети даромадларининг катта қисмини жойларга бериш, маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлаш зарур. Бу эса минтақалар мустақиллигини ошириш, уларнинг ташаббускорлигини, бюджетнинг ижроси устидан манфаатдорлиги ва бу борадаги масъулиятини ошириш имконини беради. Бундан ташқари, бу нарса маҳаллий бюджетларга тушумларнинг янги манбаларини қидириб топишга рағбатлантиради, жойларда бюджет интизомини мустаҳкамлайди».
Маҳаллий бюджетлар харажатларини молиялаштириш манбаи бўлиб солиқлар ҳисобланади. Республикамиз қонунчилигига мувофиқ маҳаллий ҳудудларга тегишли бўлган солиқлар маҳаллий солиқлар ва йиғимлардир. Маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатлари мувозанатини таъминлаш мақсадида умумдавлат ёки республика солиқларининг ҳам анчагина қисми маҳаллий бюджетларга йўналтирилмоқда.
Юқоридан шуни хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақилликка эришиши ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти сари йўл тутиши даврида маҳаллий бюджетларнинг республикани ижтимоийиқтисодий ривожлантиришдаги роли ошиб бораётганлиги кўринмоқда. Қуйида шундай жадвал акс эттирамизки, бунда махаллий бюджет харажатларини Давлат бюджети харажатларидаги улушини кўриб ўтамиз.

Download 299,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish