Бухоро шаҳар прокурорига Тошкент шаҳар Учтепа тумани 26-мавзе 5-уй 9-хонадонда яшовчи



Download 14,35 Kb.
Sana16.06.2022
Hajmi14,35 Kb.
#676643
Bog'liq
Ариза


Бухоро шаҳар прокурорига


Тошкент шаҳар Учтепа тумани
26-мавзе 5-уй 9-хонадонда яшовчи
Насриев Анвар Исроиловичдан
Тел:90-002-77-57; 99-011-77-57


А Р И З А

Мен, Насриев Анвар Исроилович 2015 йилнинг 21 декабр куни №597-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган “Show Initiative” (ИНН:302729767) МЧЖнинг 50% улушига эга бўлган таъсисчисиман. Мазкур жамиятнинг 50% улушига эга таъсисчиси ҳамда раҳбари Бафоев Мухтор Мустафоевич (Паспорт АА0766248 Бухоро шаҳар ИИБ томонидан 31.01.2013 йилда берилган. Яшаш манзили; Бухоро шаҳар Навоий кўчаси 9-уй 26-хона).


Мазкур жамият уставининг 14.1 бандида Таъсисчилар умумий йиғилиши Жамиятнинг олий бошқарув органи ҳисобланиши, 14.2 бандида Тасисчилар умумий йиғилишида устав фондидаги ўз улушлари мутаносиб равишда овозлар сонига эга эканлиги, 14.4 бандида эса Жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш Жамият таъсисчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига кириши белгилаб қўйилган бўлсада, таъсисчи ва директор Бафоев Мухтор Мустафоевич устав ва қонун нормалари талабларини қўпол равишда бузган.
Жумладан, мен жамият таъсисчиси ва 50% улуш эгаси эканлигимга қарамасдан, мени хабардор қилмай, мен билан маслаҳатлашмасдан, менинг розилигимни олмасдан туриб “Show Initiative” МЧЖ ва “Bukhara Cotton Textile” МЧЖ шаклидаги Қўшма корхона ташкил қилишга эришиб, маълум муддат ўтгач ушбу қўшма корхона тасисчилигидан чиқиб кетган.
Жамият номидан иш юритиш ва уни таъсисчи сифатида бошқа бир жамиятга киритиш учун менинг розилигим талаб этилиши устав ва қонунда белгилаб қўйилган бўлсада, Бафоев Мухтор Мустафоевич томонидан ҳужжатларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритилиб, менинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларимга зарар етказилган.
Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, Бафоев Мухтор Мустафоевичнинг ҳатти ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришингизни, натижаси бўйича қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйган айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўришингизни сўрайман.
Илова: Жами _____варақда;
1. “Show Initiative” МЧЖнинг уставидан нусха;
2. “Show Initiative” МЧЖнинг таъсис шартномасидан нусха;
3. “Show Initiative” МЧЖнинг гувоҳномасидан нусха;
4. МЧЖ шаклидаги “Bukhara Cotton Textile” ҚКнинг уставидан нусха;
5. МЧЖ шаклидаги “Bukhara Cotton Textile” ҚКнинг таъсис шартномасидан нусха;
6. МЧЖ шаклидаги “Bukhara Cotton Textile” ҚКнинг гувоҳномасидан нусха;
7. Чет эл сармояли “Bukhara Cotton Textile” ҚК МЧЖнинг уставига киритилган ўзгартиришлар матнидан (2016 йил 9 декабрдаги 2-сонли баённома билан тасдиқланган) нусха;
8. Чет эл сармояли “Bukhara Cotton Textile” ҚК МЧЖнинг таъсис шартномасига киритилган ўзгартиришлар матнидан (2016 йил 9 декабрдаги 2-сонли баённома билан тасдиқланган) нусха;
9. “Show Initiative” МЧЖнинг 2016 йил 5 декабрдаги №7 сонли хатидан нусха;
10. “Show Initiative” МЧЖнинг 2016 йил 5 декабрдаги №8 сонли хатидан нусха;
11. Чет эл сармояли “Bukhara Cotton Textile” ҚК МЧЖ таъсисчилари йиғилишининг 2016 йил 9 декабрдаги 2-сонли баённомасидан нусха;
12. Бухоро шаҳар ДХМнинг 2021 йил 24 сентябрдаги №314/4-1/2-сонли жавоб хатидан нусха.


28.12.2021 йил А.И.Насриев
Download 14,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish