РЕЖА-КОНСПЕКТИ
МАВЗУ: Диний оқимлар.
МАҚСАД: Харбий хизматчиларнинг ватанпарварлик рухида тарбиялаш, Диний оқимлар тўғрисида тушунча бериш.
ВАҚТИ: 2 соат.
ЎТКАЗИШ ЖОЙИ: тарбиявий ишлар хонаси.
УСЛУБИ: хикоя қилиш, суҳбат, савол-жавоб.
КИРИШ: 05 дакика
Шахсий таркибнинг давоматини текшириш, сунги сиёсий янгиликлар буйича савол-жавоб утказиш, янги машгулот мавзуси, мақсади ва саволлари билан таништириш.
АСОСИЙ КИСМ – 90 дакика
КИРИШ
ХХ асрнинг 90-йилларига келиб, собиқ Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан сўнг, Марказий Осиё ва Кавказ минтақаларидаги мустақилликка эришган ёш республикалар “ислом белбоғи” давлатларининг эътиборини ўзига жалб қилдилар. Ушбу минтақалардаги республикаларда стратегик жиҳатдан муҳим табиий бойлик заҳиралари ва илмий-интеллектуал ресурсларнинг мавжудлиги уларда қизиқиш уйғотиши табиий ҳол эди. Аҳолисининг кўпчилигини мусулмонлар ташкил этувчи Марказий Осиё республикаларида ижтимоий муносабатларни мумкин қадар юқори даражада исломлаштириш ва динга эътиқоди кучли бўлган аҳолининг ижтимоий-сиёсий онгида теократик шаклдаги ислом давлати қуришнинг зарурияти тўғрисидаги ғояни мафкуравий шакллантириш – улар томонидан қўйилган мақсадга эришишнинг тез, энг арзон ва самарали йўли деб баҳоланди. Шу муносабат билан “ислом белбоғи”даги баъзи манфаатдор давлатларнинг махсус хизматлари ва хорижий клерикал марказ ҳамда ташкилотлар томонидан Марказий Осиё республикаларида ноанъанавий, чуқур хуфия-лаштирилган реакцион, диний кўринишдаги экстремистик оқимларнинг ташкилий гуруҳларини вужудга келтириш бўйича муҳим стратегия ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ этила бошланди. Бундан мақсад - Марказий Осиёнинг ёш мустақил давлатларида диний экстремизм учун кенг ижтимоий базага асос солиш ва шу йўл билан уларни ўзига қарам қилинишига эришишдан иборат эди. Бу хусусда Президент И.А.Каримов ўзининг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” номли асарида шундай деган эди: “Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ғоят мураккаб ва кўп қиррали ислом дунёсининг ажралмас қисмидир. Сир эмаски, бу дунёда етарли даражада расмий ва норасмий ҳаракатлар мавжуд. Улар ё исломнинг устунлигини тан олиш, ёки бошқа барча динларга нисбатан муросасизлик, ёхуд исломдан тор миллий манфаатларни ҳимоя қилишнинг асоси сифатида фойдаланиш мақсадини маҳкам тутган ҳолда исломни ўз сиёсий режаларига бўйсундирмоқда”1.
Истиқлолнинг дастлабки йилларида республикамизда вужудга келган “маънавий бўшлиқ” ва ўтиш даврига хос бўлган ижтимоий-иқтисодий қийинчиликлар, айниқса, халқимизнинг диний қарашлар, урф-одатлар ҳамда ақидаларга мойиллигидан фойдаланган бир гуруҳ экстремистик шахслар хорижий давлатлар махсус хизматлари ва ислом ниқобидаги клерикал марказ ҳамда ташкилотларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши натижасида Ўзбекистон Республикасида мавжуд конституциявий тузумни ағдариш ва ҳокимиятни ўз қўлларига олиш мақсадида “Адолат”, “Ислом лашкарлари”, “Тавба”, “Таблиғ”, “Жиҳодчилар”, “Ҳизб-ут Таҳрир”, “Акромийлар”, “Нурчилар” каби диний-сиёсий ташкилот ва оқимларни ташкил этдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |