1. “Жиҳодчилар” реакцион оқимининг стратегияси ва тактикаси.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ғайриқонуний равишда фаолият кўрсатиб келаётган ислом ниқобидаги экстремистик ташкилот ва оқимлардан бири “Жиҳодчилар” реакцион оқими ҳисобланади. Ушбу оқимнинг келиб чиқиши ХVIII асрда Саудия Арабистонининг Нажд воҳасида вужудга келган “ваҳҳобийлик” оқимига бориб тақалади. Ушбу оқимга XVIII асрнинг 40-йилларида Арабистон ярим оролида Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб (1703-1792 йилларда яшаган) томонидан асос солинган. Бу таълимотга IX асрда вужудга келган ҳанбалийлик мазҳабининг асосчиси Аҳмад Абу Абдуллоҳ аш-Шайбоний (780-855 йиллларда яшаган) таълимотининг айрим тажовузкор жиҳатлари, ХIV асрда яшаб ўтган суриялик мусулмон илоҳиётчиси ва ҳуқуқшуноси Тақиюддин Аҳмад ибн Таймия (1263-1328 йилларда яшаган) нинг баъзи фундаменталистик қарашлари аса қилиб олинган. Унинг асосий ақидаси ваҳдоният, яъни яккахудоликни қатъий талаб этиш бўлиб, “ислом динини тозалаш”га, уни Муҳаммад алайҳиссалом давридаги асл ҳолига келтиришга, арабларни “чинакам ислом” яшил байроғи остида бирлаштиришга ҳаракат қилган.
“Жиҳодчилар” (“ваҳҳобийлар”)нинг фикрича, фақат Аллоҳ маъбуд ва исломнинг манбаи фақат Қуръон ва Суннадир. Муқаддас жойларни зиёрат қилиш, азиз-авлиёлардан дуоларда шафоат сўраш, ёрдам тилаш ширк ҳисобланади. Мусиқа, қўшиқ, театр, кино, тасвирий санъат ва умуман маънавий тараққиётнинг бошқа кўпгина кўринишлари “бидъат” (кейин кириб келган янгилик) деб саналади. Шунинг учун ҳам “ваҳҳобийлик” оқими тарафдорлари ўзларини “муваҳҳидунлар”, яъни фақат якка Аллоҳни тан олувчилар, ваҳдониятчи, тавҳидчилар деб атаганлар.
“Жиҳодчилар” реакцион оқими тарихан келиб чиқиши бўйича катта тажрибага ва қонли ўтмишга эга бўлган, ташкилий тузилиши жиҳатидан соддароқ, лекин ўта махфий шаклда таркиб топган, ўз мақсадига эришиш йўлида кескин, радикал чора-тадбирларни қўллашни тарғиб қилган ҳолда фаолият кўрсатиб келаётган реакцион оқим ҳисобланади.
“Жиҳодчилар” Ўзбекистонда муайян кўринишда ўтган асрнинг 80-йилларида пайдо бўлди. Даставвал улар 1989 йилда Наманган шаҳридаги “Отавалихон” масжидини ўзларига қароргоҳ қилиб олдилар, сўнгра 1989-1990 йилларда Қўқон ва Андижон шаҳарларидаги “Жомеъ” масжидларини ҳам эгаллаб олдилар. 1995 йилда ушбу масжидлар фаолияти адлия бошқармалари томонидан тўхтатилгач, улар республика бўйлаб тарқалиб кетдилар.
“Жиҳодчилар” ҳанафия мазҳабидаги бошқа мусулмонлардан ташқи кўриниши бўйича ўзларининг узун соқол қўйишлари, намозда икки оёқни кенг кериб, қиём туришлари, қўлларини кўкрагига боғлаб туришлари, баланд овозда “омийн” дейишлари билан ажралиб туришади. Шунингдек, улар ибодат пайтида фақат фарз намозларни ўқийдилар, суннат намозларни эса умуман ўқимайдилар. Ўзлари яшаётган маҳаллада ўтказиладиган тўй-маросимларда қатнашмайдилар, фақат “жиҳодчилар”нинг “исломий тўй” маросимларида иштирок этадилар.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ғайриқонуний фаолият олиб бораётган “Жиҳодчилар” реакцион оқимининг стратегик мақсади - республикамиздаги мавжуд конституциявий тузумни ағдариб, ҳокимиятни эгаллаш ва унинг ўрнида ислом давлатини барпо этиш ҳисобланади.
“Жиҳодчилар” реакцион оқимининг ғайриқонуний фаолият тактикаси уч босқичдан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |