Ха-1 Нусха №


“Нурчилар” оқимининг стратегияси ва тактикаси



Download 112 Kb.
bet6/6
Sana23.02.2022
Hajmi112 Kb.
#173463
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
17 - мавзу Диний экстремизм Ўзбекистондаги ҳаракатлари

4. “Нурчилар” оқимининг стратегияси ва тактикаси.
Нурчилар” оқими Туркияда пайдо бўлган бўлиб, унинг асосчиси шайх Саид Нурсий Бадиуззамон (1876-1960 йиллар) ҳисобланади. У 1903-1905 йилларда ислом динининг асослари бўйича ўз ғояларини тарғиб қилишни бошлаган. Қуръон сураларини содда тилда ва тингловчига тушунарли даражада шарҳлай олиши натижасида у тез орада мамлакат диндорлари орасида шуҳрат қозонди ва 1907 йилда шогирдлари томонидан “Бадиуззамон” (“Замон таянчи”) унвонига эга бўлди. 1921 йилда Саид Нурсий қамоққа олинди ва у тузган жамият тарқатиб юборилди. Чунки Саид Нурсийнинг таълимоти ўша пайтда Туркияда Мустафо Камол Отатурк томонидан ўрнатилган дунёвий давлат тамойилларига тўғри келмас эди. Ушбу оқим ғоялари фундаменталистик ғояларга яқин бўлиб, унинг ўзи маслакдошларини ислом қоидаларига амал қилишга ва мутаассибликка даъват қилиб, Туркиядаги дунёвий давлат тузумига қарши чиқишлар қиларди.
“Нурчилар”нинг асл мақсади – мавжуд дунёвий ҳокимиятга қарши кайфиятдаги диний жиҳатдан ўта мутаассиб кишиларни тарбиялаш ва улар орқали ҳокимиятни эгаллаш ҳисобланади.
“Нур” оқимининг дастурида маърифатчилик, инсонларни Қуръон асосида, мўътадил ислом руҳида тарбиялаш асосий мақсад қилиб олинган. Оқим раҳбарлари ўз фаолиятида исломнинг умуминсоний характерига ҳам мурожаат қилишади.
Мазкур оқим фаолиятининг асосий йўналишларидан бири - маърифат тарқатувчи мактаб, лицей ва коллежлар тизимини фақат Туркияда эмас, балки бошқа хорижий давлатларда ҳам ривожлантириш ҳисобланади. Ҳозирги кунда Туркиянинг ўзида “Нурчилар” оқимига қарашли бўлган 103 та мактаб, 90 та турли хил жамғармалар, 460 та маърифий курслар ҳамда 500 га яқин ётоқхоналар фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, Германия, швейцария, Нидерландия, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларида ҳам кўпгина мактаб, лицей, шифохона, радиостанция ва жамҳармалар ташкил қилинган. Марказий Осиё давлатларида “Нур” ҳаракатига қарашли 128 та хусусий лицей очилган.
Таълим соҳасида “Нурчилар” оқими Туркияда Миллий таълим вазирлигидан кейинги мавқени эгаллайди. “Нур” ҳаракатига қарашли мактаблар бой моддий асосга эга бўлиб, унинг мулки 1,5 млрд. АҚШ долларига тенг деб баҳоланган.
Ҳозирги кунда “Нурчилар” оқими Туркиядаги энг нуфузли диний оқимлардан бири бўлиб, Туркия қуролли кучлари Бош қўмондонлигининг маълумотига кўра, унинг 4 миллиондан ортиқ аъзолари мавжуд.
Саид Нурсий тарафдорлари Эрон, Ироқ, Покистон, Саудия Арабистони, АҚШ ва Буюк Британияда ҳам топиладилар. “Нурчилар” капитализмни қатъий инкор қилиб, дунёвий ҳаёт тарзини жуда жиддий тарзда танқид қиладилар. Саид Нурсий таълимотида социал адолат, тенглик ва ҳуқуқ масалаларига оид фикрларга кенг ўрин берилган. “Нурчилар” оқими раҳбарлари кўп вақтлардан буён Туркиядаги “Миллий ҳаракат”, “Адолат” ва “Ватан” партиялари раҳнамолари билан яқин алоқада бўлиб келишмоқда.
“Нурчилар” оқими таълим соҳаси билан бирга мамлакатдаги оммавий ахборот воситалари ҳаётида ҳам кучли мавқега эга. “Сомон йўли” телевизион канали ва иккита радиостанция фаолиятини назорат қилиб боради. Шунингдек, Онадўлидаги “Саман йолу” телеканали ва кўплаб радиостанциялар ҳам уларга тегишлидир. “Нурчилар” ўз нашр органларига эга. “Замон”, “Ени Асия”, “Сизинти” газеталари, “Зафар”, “Сур”, “Бизим аиле” каби журналлар ҳам шу оқим нашрлари ҳисобланади.
“Нурчилар” оқимининг асосчиси Саид Нурсий Бадиуззамон тақводор, шубҳали нарсалардан сақланувчи шахс бўлиб, “Сени шубҳалантирувчи нарсаларни тарк эт, шубҳасиз нарсага қўл ур!” деган ақидага амал қилган.
“Нурчилар” оқими ва унга тегишли мактабларнинг асосий молиявий манбаи ҳаракат томонидан назорат қилинувчи кўп сонли тижорат ширкатларидан иборат. Улардан энг йириклари “Ишик” ва “Осиё файнанс” ҳисобланади. “Нурчилар” оқими тизимидаги мактабларда 7 мингдан зиёд ўқитувчи хизмат қилади. Уларнинг асосий қисмини эркаклар ташкил қилади.
Мазкур ўқитувчилар одатда Туркиянинг нуфузли университетларини битирган бўлиб, улар фаолият кўрсатаётган мактаблардаги кўпгина дарслар замонавий ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, инглиз тилида олиб борилади. Бу усул Туркия жамиятининг турли қатламлари орасида “Нурчилар” оқимининг обрўсини янада оширишга хизмат қилиб келмоқда.
“Нурчилар” оқими ғояларининг Ўзбекистонга кириб келиши 1992 йилдан бошлаб кузатилган. Дастлаб оқим ғоялари туркиялик экстремист-ларнинг моддий ва маънавий кўмагида етказилган. Оқим айниқса Термиз ва Денов шаҳарларида кенгроқ тарқалган. Жумладан, Термизда “Нурчилар” йиғиладиган манзил аниқланиб, лозим бўлган чоралар кўрилган.
“Нурчилар” оқимининг стратегияси ва тактикаси ҳақида сўз юритишда шуни назарда тутиш лозимки, бу оқим ғояларини тарғиб этишда Саид Нурсий томонидан ёзилган “Рисолаи Нур” китоблар тўплами муҳим аҳамиятга эга. “Рисолаи Нур” 6000 бетни ўз ичига олган 130 томдан иборат. Унда Қуръоннинг инсониятга, жамиятга ва табиатга нисбатан бўлган мавқеи ҳамда муносабати замонавий фикрлар асосида талқин этилган. Бу тўплам ўқитиладиган мадрасаларда уни “Ирфон мактаби” ёки “Мактаби Ирфон” деб аташади. Саид Нурсий ушбу асарларини 28 йил давомида Барал, Спарта, Эски Шехир, Кастамону, Денизли, Афъен, Эмирдаг ва бошқа шаҳарлардаги қамоқхоналарда ва сургунда бўлган чоғларида ёзган. Саид Нурсий шогирдларига берган машҳур дарслари рисолалар тарзида чоп этилиб, баъзилари тўғридан–тўғри дарснинг рақами – масалан, “Йигирма бешинчи дарс” деб аталади. Оқим адабиётларининг мазмуни ўта фалсафий мушоҳада ва тамсиллардан иборат бўлиб, баъзи жиҳатларда чалкашлик мавжуд. Худди шу жиҳати билан оқим раҳбарлари ўз аъзоларининг ушбу фалсафий фикрларни еча билиш учун ҳаёт тажрибасига эга бўлиши керак, деган даъво билан, исломий қонун–қоидаларни ҳаётга тадбиқ этиш зарурати ғоясини сингдирадилар. Бу ўринда яна бир нарсага эътибор қаратиш лозимки, оқим вакиллари ўзларига янги аъзони жалб этишда биринчи навбатда “Нурчилар” оқими фаолияти сиёсатдан узоқ, деган фикрни берадилар. Аслида бу бир ниқоб бўлиб, уларнинг фаолияти негизида сиёсатга аралашув ётади.
Россия Федерацияси ҳудудида “нурчилар”нинг 30 дан ортиқ лицей, коллеж ва мактаблар фаолият кўрсатиб келмоқда. МДҲ мамлакатларида эса 200 га яқин ўқув муассасалари мавжуд.
“Нурчилар”нинг ҳозирги кундаги раҳбари Фатхулла Гулен ҳаракатнинг йиғилишларидан бирида “Бизнинг вазифамиз – исломий дунёқарашни шаклантиришдир. Фақат шу йўл орқали биз Россияни ҳеч қандай жиҳодсиз эгаллашимиз мумкин”- деб айтган эди.
Ҳозирги кунда “Нурчилар” оқими сафларининг асосини ёшлар ташкил этади. Ушбу оқим ўзи чоп этган даъват варақаларини тарқатиш йўли билан сафларини кенгайтирмоқда. Мазкур оқим аъзолари Ҳиндистон, Покистон ва Малайзия мамлакатларида ҳам пайдо бўлган. Шунингдек, АҚШда таҳсил олувчи турк талабалари орасида ҳам ушбу оқим ғоялари тарқалиб бормоқда.
Хулоса қилиб айтганда, “Нурчилар” келиб чиқиши жиҳатидан кўпроқ панисломизм ва пантуркизм ғоялари билан йўғрилган, кўп сонли аъзоларга эга бўлган, моддий томондан бақувват, асосан диний-маърифий йўналишда фаолият олиб боришга ихтисослашган оқим ҳисобланади.


ХУЛОСА

Республикамизда ғайриконституциявий равишда фаолият кўрсатиб келаётган ушбу ташкилот ва оқимлар гарчи турли хил номлар билан аталсада, уларнинг ташкилий тузилиши, мақсад ва вазифаларида умумлаштирувчи бир қанча омиллар мавжуд:


Биринчидан, мазкур ташкилот ва оқимларнинг ҳаммаси ислом динини ниқоб қилиб олишган. Чунки республикамиз аҳолисининг 90 фоиздан ортиғи ислом динига эътиқод қилади. Шунинг учун ҳам улар ўзларининг ғаразли мақсадларига эришишда ислом омилидан фойдаланишга ҳаракат қилиб келишмоқда.
Иккинчидан, ушбу ташкилот ва оқимларнинг асосий мақсади ҳам битта, яъни Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд конституциявий тузумни ағдариб, ҳокимиятни эгаллаш ва унинг ўрнида халифалик ёки ислом бошқаруви шаклидаги давлат тузумини барпо этиш ҳисобланади.
Учинчидан, ўз мақсадларига эришиш йўлида улар деярли бир-бирига ўхшаш стратегия ва тактикадан фойдаланиб келишмоқда. Масалан: ушбу ташкилот ва оқимлар ўз мақсадларига эришишнинг дастлабки усули сифатида “исломга даъват”дан фойдаланишади. Чунки инсоннинг онгига таъсир этиш учун энг осон йўл даъват йўлидир. Шунинг учун “жиҳодчилар” ҳам, “таҳрирчилар”, “акромийлар”, “нурчилар” ҳам ўз ғояларини халқ орасида ёйиш учун даъват қилишни энг биринчи амалларидан, деб ҳисоблайдилар. Даъват ишларига эса кўпроқ ёшларни жалб қиладилар. Аслида эса улар ўз мақсадларига етишиш, халқ орасида обрў-эътиборга эга бўлиш учун исломий даъватни ниқоб қилган ҳолда иш олиб боришади.
Тўртинчидан, ушбу ташкилот ва оқимлар вакиллари ўз мақсадларига эришиш йўлида ислом динига бутунлай зид бўлган амалларни тарғиб қиладилар. Масалан, “таҳрирчилар” ва “акромийлар”нинг фаолиятида мусулмонларнинг шариат қоидаларига тўлиқ амал этмасликлари мумкинлиги (беш вақт намознинг мажбурий эмаслиги, спиртли ичимлик ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг тақиқланмаганлиги, номаҳрам аёлларга муносабат масаласи, вақтинча никоҳ тузилишига йўл қўйилиши каби) тўғрисидаги фикрлар илгари сурилиб, улар шу йўл орқали ўз сафларига диний жиҳатдан саводсиз ва дунёқараши тўлиқ шаклланмаган ёшларни тезроқ ва кўпроқ жалб қилишга ҳаракат қилишади.
Бешинчидан, ушбу экстремистик ташкилот ва оқимларнинг фаолиятида сўнгги пайтларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш ҳоллари кузатилмоқда.
Сўнгги пайтларда ислом ниқобидаги экстремистик ташкилот ва оқимлар минтақадаги геосиёсий вазиятнинг ўзгаришини ва маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда, ўзларининг республикамиздаги ғайриконституциявий фаолиятини бироз сусайтирдилар ва ҳаракатнинг янада махфийлашган шакл ва усулларига ўтдилар.

ЯКУНИЙ ҚИСМ: 5 дақиқа


Ҳарбий ҳизматчиларнинг тушунмаган саволларига жавоб бериш, мавзуни мустаҳкамлаш савол-жавоб қилиш, баҳолаш, ҳарбий ҳизматчиларга вазифалар белгилаш.



Машғулот раҳбари
майор А.Хайитов



1


2 Абдураҳмонов А. Саодатга элтувчи билим. – Т.: Мовароуннаҳр, 2001. – Б. 340.

3 Гударзи А. Ҳизб-ут Таҳрир аль-ислами: мифы и реальность. – Т.: Фан, 2005. – С. 70.

Download 112 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish