1. Зеҳни паст одамлар ҳам истедодли кишилар ҳам ўрганиши, тарбияланиши керак. 7. Умуман шуни айтиш керакки билим олиш ҳамма учун зарур. Агар биз одамларнинг хислати турлича эканлигига бир назар солсаг уларнинг билим ва тарбия олишлари зарурлигини тушуниб олган бўлур эдик. Ахир зеҳни паст одамлардан бу нуқсонни йўқотиш учун уларни кўпроқ ўқитиш зарур десак ким бу фикрнинг тўғрилигига шубҳа қилиши мумкин? Аммо, ростини айтганда истеъдодли кишиларни ўқитиш ва тарбиялаш ундан кўра ҳам зарурроқ, чунки ўткир ақл бирор фойдали иш билан банд бўлмас қуруқ бекорчи бўлиб қолади ва кишини ҳалокатга олиб келади.
Тупроқ унумдор бўлса, тёрн ва қушқўнмас (тиканли ёввойи ўсимлик) жуда кўп ўсади. Шунингдек зеҳни ўткир киши донишмандлик ва яхши фазилатларни ўргана бормаса, унинг ақли қуруқ орзулар билан банд бўлади. Масалан, юриб турган тегирмон тошига ғалла солиб турилмаса, у бир-бирига сийқаланиб, тошнинг гарди чиқа бошлайди, ҳатто айрим жойлари ўйилиб зарарланади, гижирлаб, чарс-чурс қилиб учқун чиқаради. Худди шунга ўхшаб, ўткир ақл ҳам бирор муҳим ишга қаратилмаса, ҳеч нарсага арзимайдиган, қуруқ ва зарарли нарсаларга берилиб кетади ва ҳалокатга олиб келади.
2. Бойлар ва камбағаллар. 8. Бой кишилар донишманд бўлмаса, кепак еб қорни тўйган чочқадан фарқ қилмайди, шунингдек камбағалнинг ақли болмаса, у оғир юкларна ташийдиган эшакдан нима билан, фарқ қилади? Киши қадди-қомати келишган, гўзал бўлса-ю, ўзи жоҳил бўлса, у, патлари чиройли тўтиқушга ёки кимдир жуда тўғри айтганидек қўрғошиндан ясалган, қилич солиб қўйилган олтин ғилофга ўхшамайдими?
3. Бошлиқлар ва бўйсунувчилар. 9. Қачонлардир одамларни бошқаришни зарур
бўладиган кишилар, яъни подшолар, князлар, магистрлар, черков пастирлари ва олимлар шуни унутмаслиги керакки, йўл бошловчига - кўз, таржимонга — тил карнайга — овоз, қиличга - тиғ қанчалик зарур бўлса, уларга ҳам аввало донишмандликни билиб олиш шунчалик зарур. Худди шунингдек бўйсунувчиларни ҳам ўқитиш, маърифатли қилиш лозим, чунки улар мажбур бўлгани ва иложи йўқлигидан эмас, балки ўз ҳоҳиши билан, тартибни сақлаш зарурлигини тушуниб, доно хукмдорларга оқилона итоат этишни билиб олсинлар. Ахир, онгли мавжудотни қўрқитиш, қамаш, калтақлаш йўли билан эмас, балки ақл билан бўйсундириш керак. Онгли равишда итоат килинмаётган экан, демак бўйсунувчилар худонинг зоти зурриёти номига доғ туширмоқдалар ва одамлар ўртасидаги муносабатлар, ҳозиргига ўхшаб, зўравонлик ва тартибсизликлардан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |