Шунингдек, инсонни ҳам ёшликда тарбиялаш осон. 5. Юқорида айтилган гаплар инсонга ҳам тўла тааллуқлидир. Сезги органлари орқали нарсаларнинг образини акс эттирадиган инсон мияси мумга ўхшаб, ёшлик пайтида юмшоқ, тоза бўлиб, ҳар нарсани тез идрок этади: сўнгра мия секин-аста қота бошлайди, бирор нарсани эсда қолдириш,тажрибадан кўриб турганимиздек борган сари қийинлаша боради. Цицероннинг «Болалар жуда кўп нарсаларни тезда ўрганиб олади» деган машхур ибораси шунга асосланган. Демак фақат болалик чоғида, мускуллар ҳали унча қотиб қолмаган пайтда қўлни ва бошқа органларни касб-ҳунар ёки бирор бошқа ишни бажаришга ўргатиш осон. Хаттотлик рассомлик тикувчилик темирчилик музикачилик сингари бирор касбни яхши ўрганаман деган киши ёшликдан, яъни хаёли кучли, бармоқлари юмшоқ пайтидан бу иш билан шуғулланиши керак акс ҳолда ҳар қанча ўринса ҳам уни эгаллай олмайди. Шунингдек тақводорликни ҳам ёшликдан кимнинг қалбига сингдириб бориш лозим. Хушахлоқликни ҳар томонлама ўстирмоқчи бўлсак бу ишни ёшлик даврида бошлаш лозим. Фалсафани чуқур ўрганаман деган киши илҳоми тўлиб-тошган, ақли ўткир, хотираси кучли пайтда, яъни ёшликда бу ишга мехр қўйиши зарур. «Элементларни (асосий қоида, бошланғич маълумот) ўрганмоқчи бўлган кекса одам ўзига ярашмаган, кулгили ишга қўл ўрган бўлур эди; ёшликда ўқиб ўрганиш, кексаликда эса унинг хузурини кўриш лозим», деган эди Сенека {Письмо, 36).
4. Инсоннинг ўсиб улғайиши учун жуда кўп вақт берилган ва бу вақтни (ёшлик даврини) бекор ўтказмаслик керак. 6. Инсон билим олсин деб ўзоқ давом этадиган ёшлик йиллари яратилди, бу даврда кишининг қўлидан бошқа иш келмагани учун ҳам у фақат билим олишга қунт қилсин. Чунки, ҳақиқатда от, ҳўкиз, фил ва бошқа ҳайвонлар (ҳар қанча гавдаси катта бўлса ҳам) бир-икки йил ичида ўсиб камолотга етади; фақат инсоннинггина ўсиш даври йигирма ёки ўттиз йил давом этади. Агар бирор кимса буни тасодифий ҳол ёки унча аҳамиятга молик эмас, дегудек бўлса, у ўзининг нодонлигини ошкор этган бўлур эди. Наҳотки, худо бошқа жониворларнинг ўсиб катта бўлиши учун зарур бўладиган вақтни тўғри белгилаб бергану, фақат оламнинг ҳукмрони бўлган инсоннинг ўсиб-улғайиши учун янглишиб, бирор мақсадсиз вақтни кўп ажратиб юборган бўлса? Бундан кўра, худо табиатга ён бериб, инсоннинг ўсиб-улғайиши секинлаштириш билан одамнинг билим олиши учуч имконият яратган деб ўйлаш тўғрироқ бўлмасмикан? Ахир табиат бир неча ойдаёқ одамдан кўра каттароқ нарсаларни ҳам осонгина ярата олади-ку. Демак бундан шундай хулоса келиб чиқадики, худой-таолло инсонинг ўсиб-улғайиши учун атайлаб кўп вақт бериб бизга мурувват кўрсатди, илмларни ўрганиб олишимиз учун имконият яратди, ёшлик йилларида киши иқтисодий ва сиёсий фаолиятга қобил бўлмаса ҳам бу даврда ўқиб, билим олиб турмушга (хатто мангу ҳаётга) яхшироқ, пухтароқ тайёрланишига имкон берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |