Буюк Дедактика



Download 3,7 Mb.
bet42/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

VI боб


ИНСОН БЎЛИШ УЧУН КИШИ БИЛИМ ОЛИШИ ЗАРУР.


Уруғлик –мева деган сўз эмас. 1. Илм, ахлоқ, тақводорликни эгаллаш имкониятларини, олдинги бобда кўриб ўтганимиздек бизга табиатнинг ўзи инъом этган, лекин бу ҳали илм, фазилат ва тоқводорлик эгаллаб олинди, деган сўз эмас. Бу хислатлар ибодат қилиш, ўқиш, фаолият натижасида қўлга киритилади. Шунинг учун ҳам кимдир, инсон – ўқишга қобилиятли мавжудот, деб жуда тўғри таърифлаган эди, чунки ўқитилмаса, ҳеч ким хақиқий инсон бўла олмайди.
Инсонда билим эгаллаш қобилияти мавжуд, лекин у ҳали билим эмас. 2. Ҳақиқий билиш тўғрисидаги гап борадиган бўлса, ёлғиз худонинг ўзи ҳамма нарсани бир қарагандаёқ кўриб, билим олади. Инсон билан фариштага чексизлик ва мангулик сингари бу хислат берилмади, чунки бу фазилатлар худой-таоллонинг ўзигагина хосдир. Фаришталар ва одамларга ўткир ақл берилди, ақл ёрдамида улар илохий нарсаларни ва натижада билим хазиналарини эгаллаб олишлари мумкин. Шунинг учун, фаришталар ҳам инсон сингари сезиб биладилар (Г Петр., I. 12; Эфес, III, 10; I Дарств, XXII, 20; Иова, 1,6), уларнинг билимлари хам инсонники сингари тажрибага асосланади, деган фикр мавжуд.
Инсон бўлиш учун киши билим олиши зарур, буни қуйдагилар мисолида кўриш мумкин: 1. (Инсондан) бошқа нарсалар ва жониворлар. 3. Демак билим олмасдан туриб ва одамдек ҳаракат қилишни (яшашни) ўрганмасдан туриб, хақиқий инсон бўлиш тўғрисида ўйлаш ҳам нотўғри бўлур эди. Ҳатто, оламдаги нарсалар инсон учун яратилган бўлса ҳам, у фойдаланишдан олдин бу нарсаларни ўз қўли би­лан маълум даражада ўзгартиради. Масалан, тошлар уй, минора, девор, устун ва бошқа иншоотлар қуриш учун яратилган, лекин тошларни бўлақлаб, пардозлаб териб чиқилган тақдирдагина улардан шу мақсадларда фойдаланиш мумкин. Шунингдек безак учун ишлатиладиган марварид донаси ва қамматбаҳо тошларга ҳам аввало ишлов берилади, пардозланади, силлиқланади. Инсоннинг мухим эҳтиёжлари учун ишлатиладиган металлар ҳам аввало қазиб чиқарилади, эритилади, тозаланади, турли қолипда қўйилади ва болға билан ясалади. Шундай қилинмаса, унинг ердаги балчиқдан фарқи нам бўлади. Инсон ўсимликлардан озиқ-овтқат, ичимлик дори-дармон сифатида фойдаланади, лекин унинг учун турли ўтлар ва дон экинларини экиш, чопиқ қилиш, ўриб олиш, янчиш, ун қилиб тортиш, тўйиб майдалаш лозим, дарахтларни эса - экиб кўкартириш, буташ, тагига гўнг солиш, мевасини йиғиштириб олиш, қуёшга ёйиб қуритиш. . . керак агар улардан дори-дармон ёки қўрилиш материали сифатида фойдаланиладиган бўлса, янада кўпроқ ишлов бериш зарур бўлади. Турли ҳаракатлар қилишга қодир бўлган тирик жониворлар гуё ўз-ўзидан ҳамма ишни бажариб кетаверишлари лозим эди-ку. Лекин инсон биз учун яратилган бу ҳайвонлардан фойдаланиш учун, аввало уларни маълум бир ишни бажаришга ўргатиши лозим бўлади. Масалан, от ўз табиатига кўра (табиатан) ҳарбий ишда, ҳўкиз-ер ҳайдашда, эшак — оғир юкларни кўтаришда, ит –ов қилиш ва уй-жойларни қўриқлашда, лочин ва ҳар чирай — қушларни овлашда фойдаланилади. Шунга қарамасдан, бу жониворларни машқ қилдириб, шу ишларни бажаришга ўргатилмаса, уларнинг фойдаси жуда кам тегади.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish