Глоссарий адабий тил



Download 14,65 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi14,65 Kb.
#250435
Bog'liq
1-глоссарий




ГЛОССАРИЙ
Адабий тил– миллий тилнинг маълум қоидаларига бўйсундирилган, муайян қолипга солинган олимлар, мутахассислар томонидан ишлов берилган, доим силлиқлаштирилиб, мукаммаллаштирилиб бориладиган шакли.
Аудитория – ахборот қабул қилувчи.
Ахборот (ар.биринчи/хабар), оммавий ахборот воситалари, босма нашрлар, ва бошқа турли воситалар, белгилар, ишоралар ёрдамида етказиладиган, маълум қилинадиган, кўрсатиладиган маълумот, яна қаранг. Информация.
Вербал алоқа (лот. verbum - сўз) – тил, яъни нутқ ёрдамида мулоқот жароёни. Нутқ дейилганда табиий тил товушлари назарда тутилади, у алоқанинг универсал воситаси ҳисобланади. Чунки унинг ёрдамида ахборот узатишда мулоқот мазмунига жуда кам даражада путур етади.
Экстралингвистик омиллартилдан ташқари бўлган омиллар.
Диалог(юн.) – 1) икки ёки ундан ортиқ кишилар ўртасидаги сўзлашув; драмматик асар нутқини ташкилаштиришнинг асосий шакли; 2) сўзлашув шаклида ёзилган адабий асар.
Далил 1) мулоҳаза (ёки мулоҳазалар мажмуи), бошқа мулоҳаза (фикр, назария) ни асослаш учун келтирилади. 2) исботнинг асоси (асосининг бир қисми). 3) журналистикада фикрнинг ишончлигини таъминловчи асос.
Жумла нутқнинг икки пауза (тўхтам) орасидаги интонацион бутунлигидир.
Журналист журналистлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс.
Журналистика – ижтимоий долзарб хабарларни тўплаш, қайта ишлаш ва тарқатишдан иборат ижтимоий фаолият (мазкур фаолият матбуот, радио, телевидение ва бошқа воситалар орқали амалга оширилади); оммавий ташвиқот ва тарғибот олиб бориш шаклларидан бири. Журналистика терминидан журналистик фаолияти маҳсули – асарни ифода этишда ҳам фойдаланилади, шулардан газета, журнал сонлари тўлдирилади, радио, теледастурлар ва бошқалар тузилади.
Информация(лот. Information – тушунтириш, баён), аввало, инсонлар оғзаки, ёзма ва бошқа усулда берадиган маълумот (шартли ишоралар, техник воситалар ва ҳо казолар ёрдамида берилади). Яна қаранг. Ахборот
Коммуникатор – ахборот берувчи
Коммуникация (лот) – хабар, алоқа.
Лисоний лаёқат– ўз фикрларини тил орқали ифодалаб бериш.
Лисоний қолип – маълум тил қоидаларидан четга чиқмаслик.
Матн (мазмун, ар - мундарижа), 1) муллифнинг ўз сўзи; 2) ёзилган ёки босилган мақола, ундаги чизмалар, тасвирлар, иловалар ва бошқалар бундан мустасно; 3) мусиқа асари (опера, романс ва ҳоказолар)га тегишли сўз.
Матн бандлари – матннинг таркибий қисмлари, абзацлар
Миллий тил– қаерда яшашидан қатъий назар, ўзбек миллатига мансуб барча одамлар томонидан ишлатиладиган тил.
Нутқшахс томонидан тил воситаларидан фойдаланган ҳолда фикр ифодалаши.
Нутқ вазияти – журналист фаолиятидаги мулоқот жараёнида тил воситаларидан фойдаланиш.
Сўзнутқнинг алоҳида урғу билан айтиладиган бўлаги.
Термин (лот. – ҳад, чегара), 1) фан, техника ва санъатда – муайян тушунчани аниқ ифода этувчи сўз; 2) мантиқда – мулоҳазанинг таркиб топдирувчи унсур.
Тилкишиларнинг ўзаро мулоқотга киришиш ва фикр алмашиш воситаси.
Услуб– 1) муайян қонуниятларга асосланган усул, ҳаёт ва ҳаракат тарзи. Шу маънода ижодий услублар ҳақида (Алишер Навоий даври услуби), маданият услуби ҳақида, айрим буюк шахсларнинг яшаш услуби ҳақида сўз боради; 2) ижодчининг индивидуал ифодаси.
Факт (лот. faktum – ишланган, юз беоган), 1) одатий маънода – ҳақиқат, ходиса, натижа тушунчаларининг синоними; 2) ишончлилигини исботланган билим; 3) мантиқ ва фан методологиясида – тажриба натижасида хосил бўлган билим қайд этилган жумла; 4) таҳрирда – матндаги асос материаллар; 5) журналистикада – тадқиқот объекти, нарса, воқеа ва ҳодисанинг чин ёки ёлғонлигини тасдиқлаш учун хизмат қилади.
Download 14,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish