2. Ҳар кимда хам гармония мавжуд: а) танасида 15. Шунингдек инсоннинг ўзида (танасида
ҳам руҳида ҳам) гармония мавжуд. Зеро коинотнинг ўзи хам сон-саноқсиз қисмлардан моҳирона ясалган буюк соат механизмига ўхшайди, ҳаракатнинг ўзлуксизлиги ва гармония учун ундаги қисмларнинг бири иккинчисига мувофикдир. Инсон ҳам худди шунга ўхшайди. Нихоят даражада маҳорат билан яратилган инсон танасини юрак ҳаракатга келтиради. Юрак ҳаракат ва ҳаёт манбаидир. Бопқа органлар хам юрак ёрдамида ишлайди. Мия тана ҳаракатини бошқарувчи кучдир. У, гилдиракни тортиб ва бўшатиб турадиган ипга ўхшаш нервлар ёрдамида турли органлар
ҳаракатини тартибга солади. Ички ва ташқи оргаплар фаолиятининг хилма-хиллиги ҳаракатларнинг мутаносиблигига боғлик.
б) руҳида. 16. Шунга ўхшаш, руҳий ҳаракатларда, асосан, айланувчи ғилдирак — иродадир; иродани ҳаракатга келтирувчи, бошқарувчи восита (ричаг) хоҳиш ва ишқибозликдир. Бирор хатти-ҳаракатнинг воке бўлиши ёки бўлмаслиги ақлга боғлик, чунки нимани, қаерда, қай даражада бажариш ёки бажармаслик зарурлиги ақл билан ўлчаниб аниқланади. Қолган бошқа руҳий ҳаракатлар унча мухим ҳисобланмайди ва ўз-ўзидан бажарилаверади. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, агар хохиш ва ишқибозликка берилиб кетилмаса ва ақл орзу-ҳавасларни тартибга (меъёрга) солиб турса, гармония ва фазилатларнинг уйғунлиги, яъни (актив) ҳаракат билан пассив холатларнинг мувофиқлиги ҳосил бўлади.
Бузилган гармонияни қайта тиклаш мумкин. 17. Демак инсонда ҳақиқатан ҳам гармония мавжуд. Биз яхши соат ёки яхши музика асбобини, агар у бўзилган ёки тори ўзилган бўлса улоқтириб ташламаймиз, чунки бундай асбоб ёки соатни созлаш, тузатиш мумкин. Шунингдек гунохкорлик туфайли хато йўлга кирган одамни ҳам, худонинг хоҳиши билан, маълум тарбиявий воситалар қўллаб, тузатиш мумкин.
Инсонда тақвадорлик хислати мавжудлигини қуйдагилар исботлайди. 1. худонинг мохияти 18. Инсонга тақводорлик хислатини табиат инъом этган, буни инсон худонинг образи (қиёфаси) эканлиги ҳам исботлаб турибди.1 Авлод, албатта ўз аждодига ўхшайди, хар ким ўз қариндошини (яқин кишисини) кўрса қувонади;
1 Бу фикрнинг сунъий ва уйдирма эканлиги аниқ. Лекин бу уйдирма фикр воситасида инсоннинг ўсиш ва таълим олиш қобилиятлари чексиз эканлиги ҳақида жуда тийрақ қувноқ ва тўғри ғоя баён қилинади. Коменский асарнинг бошқа жойларида ҳам ўз фикрларини исботлаш учун илоҳий китобдан ва қадимги замон авторларидан далиллар келтиради.
бу —ҳаммага хос ўзгармас қонундир (Сир., XIII, 19). Худодан бошқа ҳеч нарса инсонга ўхшамагани учун ҳам (худо инсонни ўзига ўхшатиб яратган) инсон, ўзини яратганни ихтиёр этади, унга интилади, фақат, инсон худонинг ким эканлигини яхши билса, бўлгани.
Do'stlaringiz bilan baham: |