Хуш ахлоқлилик илдизи гармониядир. 13. Хушахлоқлилик инсон табиатига хос эканлигини ҳатто бутпарастлар ҳам тушунар эди. Тўғри улар бундан ташқари, худой-таолло атоэтган ва мангу ҳаёт учун берилган бошқа бирор рўшнолик ишончлироқ йўлбошчи борлигини билмас эдилар, лекин улар анча-мунча уриниб, табиий ёруғликнинг ўша шуъласидан ҳам ўзларига машъаллар ясаб олганлар. Масалан, Цицерон бундай деган эди: «Инсон руҳида табиатан яхшилик қилишга мойиллик мавжуд; агар бу фазилатнинг ўсишига имкон берилганда эди табиатнинг ўзи бизни бахтли ҳаётга элитган бўлур эди” (бир оз бўрттириб юборилган!). Ваҳоланки, фақат инсонгина она қорнида парвариш олиб дунёга келади, туғилади, лекин инсон доим бузуқ муҳитда яшайди, гуё инсон гўдақлик давриданоқ, деярли она сути эмиш билан бирга хатоликка йўл қўя бошлайди (Тусқ 3). Лекин айрим хушахлоқлик фазилатлари инсон табиатида мавжуд эканлигидан қуйидаги икки нарса далолат беради: биринчидан, ҳар қандай киши ҳам гармониядан завқ олади ва иккинчидан, инсон ички жиҳатдан ҳам, ташқи томондан ҳам гармониядан бошқа нарса эмас.1
Гармония ҳамма вақт инсонга завқ беради, хусусан: кўзга кўринадиган хушбичим нарсалар. 14. Инсоннинг хушбичимлик (гармония) завқланиши ва унга астойдил интилиши хаммага маълум. Чиройли одамни, хушбичим отни, кўзга кўринадиган ажойиб ҳайкални, яхши суратни кўриб, ким завқ олмайди дейсиз? Нега шундай? Шу буюмдаги ранглар ва қисмларнинг бир-бирига уйғунлигидан эмасмикин? Кўриб, кўзимиз қувонишининг табиий боиси ҳам шунда. Шунингдек, музика оҳангини ким севмайди дейсиз? Ва нега шундай?
Музиқа оҳанги мазали овқат, мўътадиллик ва ҳатто хушфеъллик. Хусусан, товушларнинг бир-бирига уйғунлигидан ёқимли оҳанг ҳосил бўлади. Мазали қилиб тайёрланган овқатни ким ёқтирмайдн? Бунинг сабаби таъм берадиган моддаларнинг меъёрда бўлишидадир. Ўртача иссиқ-совуқликни, нормал дам олиш ва ҳаракат қилишни ҳар ким ҳам хуш кўради. Нега шундай? Табиатдаги барча мўътадил нарсалар самарали яхши эканлиги ва номўътадил нарсалар зарарли ва ҳалокатга олиб келиши мумкин бўлгани учун эмасмикан? Шунингдек биз кишиларни хам хушфеъллиги, хушмуомалалиги учун яхши
Бу ва кейинги параграфларда «гармония» сўзинн Коменский, қадимги Юнон файласуфлари сингари, оламдаги нарса ва ҳодиса элементларининг бир-бирига, уйғун, мувофиқ ва мос келиши, эстетик завқ берадиган хушбичимлилик маъносида ишлатади. Музика (саводи)даги гармонияни ифодалаш учун Коменский лотинча «consonantia» (оҳангдор) терминидан фойдаланган.
кўрамиз (ҳатто қўрс кишиларнинг ҳам хушфеъл одамларга хаваси келади, лекин улар «ножуя килиқларни йўқотишга қурбимиз етмайди» деб хушмуомала бўлишга унча интилмайдилар ҳам). Хуш, нега ҳар ким ўзидаги яхши хислатларнинг қадригага етмайди? Инсон табиатида гармония мавжудлигини тушунмасак демак биз кўзи очиқ кўрлар эканмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |