XXVIII боб
ОНА МАКТАБИ ОЧЕРКИ (ҒОЯСИ).
Аввало, муҳим нарсаларнинг барчасини билиб олиш зарур. I. Дарахт нихоллик пайтидаёқ танасидаги барча новдалари ўсиб чиқади, кейинчалик бу новдалар улғайиб, шох ва бутоқларга айланади. Демак худди шунинг сингари, инсоннинт фойдаси учун бутун умр давомида унга ниманики ўргатмоқчи бўлсак шуларнинг барчасини она мактабидаёқ ўргата бошлаш керак. Ўрганиш лозим бўлган нарсаларнинг барчасини юзаки бўлса ҳам бир кўздан кечирсак бу фикрни руёбга чиқариш мумкинлиги аниқ бўлади. Буни қисқароқ қилиб, қуйидаги йигирмата асосий бўлимда баён этамиз.
Ўқиб олиш лозим бўлган билимлар рўйхати 2. Бу ерда болалар дастлаб метафизикани умумий тарда билиб оладилар, чунки болалар аввало нарсаларни умумий ва ноаниқ тарзда идрок этади, кўрган, эшитган, еб кўрган, сезаётган нарсаларнинг барчаси мавжуд эканини пайқаб олади-ю, лекин жумладан улар нима эканлигини фарқлай олмайди ва буни фақат кейинчалик секин-аста тушуна бошлайди. Демак болалар шу даврдаёқ: нимадир, ҳеч нарса, бор, йўқ, шундай бундай эмас, қаерда, қачон, ўхшайди, ўхшамайди каби умумий терминларни тушуна бошлайди, бу эса, умумам олганда, метафизиканинг асосини ташкил этади.
II. 3. Табиатшунослик (физика) соҳасида олти ёшгача бўлган болалар сув, ер, ҳаво, олов, ёмғир, қор, муз, тош, темир, дарахт, ўт, қуш, балиқ. ҳўкиз кабиларнинг нималигини билиб олиши мумкин. Шунингдек у, ҳеч бўлмаса ўз танасидаги ташқи аъзоларнинг номини ва ишлатилишини билиши керак. Олти ёшгача бўлган даврда буларни билиб олиш қийин эмас ва бу табиатшуносликнинг асосини ташкил этади.
III. 4. Бола ёруғлик ва қоронғиликнинг фарқини ва номини, шунингдек соя ва оқ, қора, қизил каби турли рангларнинг фарқини билиб олади, булар оптикага доир билимларнинг негизини ташкил этади.
IV. 5. Осмон, куёш, ой. юлдузлар нималигини билиб олиш ва улар ҳар куни чиқиши ва ботишини пайқаш астрономияга доир билимларнинг бошланғичидир.
V. 6. Бола ўзи яшаётган ва тарбия олаётган жойнинг хусусиятига мувофиқ, тор, водий, дала, дарё, қишлоқ, шаҳар, қалъа нималигини билиб олади, бу — графияга доир билимлардир.
VI. 7. Соат, кун, ҳафта, йилнинг номини, шунингдек баҳор, ёз, куз, қиш ва кеча, ўчган кун, эрта, эртадан сўнг кабиларни бола тушуна борса, демак унда хронология асослари таркиб тона бошлайди.
VII. Бола яқинда бўлиб ўтган воқеани, маълум бир одам бирор ишни қандай бажарганини эсда сақлаб, жуда содда тарзда бўлса ҳам гапириб бериши тарихни ўргана бошлашидир.
VIII. 9. Бола оз, кўп сўзларини тушунади, камида унгача санай оладиган бўлади, уч - иккидан кўплигини, уч битта орттирилса, тўрт бўлишини тушунади ва ҳоказо. Булар арифметикага доир билимларнинг асосидир.
IX. 10. Бола нутқдаги катта ва кичик ўзун ва қисқа, кенг ва тор, йўғон ва ингичка сўзларини, шунингдек чизиқ, крест ишораси, доира кабиларни тушунса ва маълум бир нарсалар қарич, қулоч, саржин билан ўлчанишини кўрса, геометрия элементлари билан танишган ҳисобланади.
X. Бола нарсаларнинг тарозида ўлчанишини кузатса ва қўлида бирор нарсани кўтариб кўриб, оғир ёки енгиллигини аниқласа, статика1нинг асосларини ўргана бошлаган ҳисобланади.
1 Статика-назарий механиканинг жисмлар мувозанати ҳақидаги бўлими.
XI. 12. Механик санъат (меҳнат) соҳасида дастлабки тажриба ҳосил қилиш учун боланинг бирор ишни бажаришига рухсат этибгина колмасдан, балки ҳамма вақт унга ниманидир бажаришни ўргатиб ҳам бориш лозим. Масалан, нарсаларни уёқ-буёкда кўчириш, уларни тартибга келтириш, бирор нарсани қўриш ва бузиш, бирлаштириш ва ҳоказо. Кичкинтойлар бундай ишларни завқ билан бажарадилар. Чунки болада нарсаларни сунъий равишда қайта қўришга интилиш иштиёқи табиатан мавжуд, шундай экан, боланинг бундай ишларни бажаришига тўсқинлик қилмаслик балки, аксинча, уни қўллаб-қувватлаш ва унга оқилона кўмақлашиш зарур.
XII. 13. Бу даврда бола диалектик санъат соҳасида ҳам билим ҳосил кила бошлайди. У катталар савол-жавоб йўли билан гаплашаётганини кузатади, шунингдек ўзи ҳам нималарнидир сўраш ва саволларга жавоб беришни билиб олади. Фақат тўғри келадиган саволлар беришни ҳамда саволларга тўғри жавоб беришни болага ўргатиш лозим токи болалар маълум тема соҳасида фикр юритишга, темадан четга чиқмасликка одатлансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |