Барча дарсликларни ўқувчилар ўз қўли билан кўчириб чиқсин дейишимизнинг сабаби. 18. Ўқувчилар дарслик китобларнинг барчасини иложи борича чиройлироқ қилиб кўчириб чиқсинлар дейишимизнинг сабаблари бор, албатта. 1) Кўчириб ёзиш китобдаги барча фикрларни тўғрироқ эсда қолдиришга ёрдам беради, чунки бунда боланинг дикқати шу материалга кўпроқ жалб этилган бўлади.
2) Ўқувчилар ёзишни ҳар куни машқ қилавериш натижасида чиройли, тез, тўғри ёзиш малакаси ҳосил қилади, бу эса юқори синфларда ўқиш учун хам, ҳаёт учун ҳам жуда зарур.
3) Бу - мактабда бола нима ишлар қилиши лозимлиги ва нималар қилаётганини ота-оналарга яққол кўрсатиш имконини беради. Улар болаларининг кундан кунга ўзгариб, илгарилаб
бораётганини кўриб, уларнинг ўқишдаги ютуқлари ҳақида фикр юритишлари осонлашади.
Бу даврда чет тилларни ҳам ўрганиш масаласи. 19. Чет тилини ўрганиш масаласига биз бошқа
жойда батафсилроқ тўхталамиз. Бу ерда фақат шуни эслатиб ўтмоқчимиз, агар айрим болалар қушни халқларнинг тилларини ўрганиши лозим бўлса, бу ишни ўн, ўн бир, ўн икки ёшларда бажариш, чунончи она тили мактаби билан латин мактаби оралиғидаги даврда амалга ошириш керак. Бунинг учун энг қулайи - болани кундалик ҳаётда она тилида эмас, балки ўша ўрганиши зарур бўлган тилда гаплашиладиган жойга юбориш лозим. Агар бола аввал она тили мактабидаги китоблардан ўзига таниш бўлган материалларни ўша тилда ўқиса, кўчириб ёзса, эсда қолдириб ва ўша китоблардан олинган ёзма ва оғзаки машқларни бажарса, у тилни бемалол ўрганиб олади.
XXX боб
ЛАТИН МАКТАБИ ҒОЯСИ.
Мақсад – тўрт тилни ва илмлар энциклопедиясини ўргатиш. 1. Латин мактабининг мақсади, бизнингча тўрт тилни ва илмлар энциклопедиясининг ҳаммасини ўргатишдан иборат. Бу мактабда тўзукроқ таълим олиб, уни битириб чиққан ёшлар:
I. Грамматикадан билимдон бўлиши, яъни тил ходисаларининг барчасини пухта ўзлаштириб олиши ва уларни латин ҳамда она тилида мукаммал тушунтириб бера олиши, грек ва яҳудий тилларида эса зарур бўлган даражада тушунтириб бера олиши лозим.
II. Ўткир мунозарачи бўлиши, тушунчаларга таъриф бера олиши ва уларнинг тафовутларини ажрата билиши, исботлай олиши ва рад эта билиши керак.
III. Гапдон ёки нотиқ бўлиши, ҳар қандай темада чиройли гапира олиши лозим.
IV. Арифметикадан билимдон бўлиши зарур.
Геометриядан мутахассис бўлиши, яъни турли ҳаётий эҳтиёжлар учун геометрияни куллай билиши керак. Бундан ташқари, геометрияга доир билимлар бошқа фанларни ўрганишда
айниқса қобилиятни уйғотади ва кучайтиради.
Музикант бўлиши (ижрочилик соҳасида ҳам, музика назарияси соҳасида ҳам) керак.
VII. Астроном бўлиши, кам деганда осмон сфераси ва уни ҳисоблаш ҳақидаги таълимот асосларини билиши зарур, чунки бусиз физикани ҳам, гегорафияни ҳам, тарихнинг кўп қисмларини
ҳам тушуниб бўлмайди.
2. Бу, «етти эркин санъатдан»1 иборат бўлиб, одатда фалсафа магистри шуларни ўрганиши зарур эди. Лекин юқорироқ даражага кўтарилиш учун, сизнинг ўқувчиларингиз, булардан ташқари:
VIII. Физик бўлиши, яъни оламнинг тузилишини, элементлар кучини, ҳайвонларнинг тафовутини, ўсимлик ва металларнинг хусусиятларини, инсон танасининг тузилиши ва бошқаларни тушуниши, шунингдек улар нимадан иборат эканини ҳамда турмушда қўлланилишини билиши лозим, шу билан ёшлар тиббийёт, дехқончилик ва бошқа механик санъатларнинг ҳам бир кремни билиб олган ҳисобланади.
IX. Географ бўлиши, яъни ер шарининг тузилишини, денгизлар, ороллар, дарслар, давлатлар ва бошқаларни аниқ тасаввур эта олиши керак.
X. Хронология мутахассиси (хронолог) бўлиши, яъни муайян бир вақтдан бошлаб, даврларга қараб йил ҳисоби принципларини яхши билиши зарур.
XI. Тарихчи бўлиши, яъни йирик давлатларда яшовчи кишилар такдирида юз берган, черковлар ҳаётида бўлиб ўтган энг муҳим ўзгаришларни, айрим халқлар, баъзи арбоблар ҳаётида
содир бўлган ҳар хил воқеа ва урф-одатларни айтиб бера олиши керак.
XII. Моралист (насихатгўй) бўлиши, яхши фазилат ва ёмон хулқларнинг барча тури ва кўринишларини аниқ била оладиган бўлишлари лозим. Умумий ғоя масаласида ҳам, шунингдек иқтисодий, сиёсий ва черков ҳаёти ва бошқа соҳаларда ҳам ёмон хулқдан сақланмоқ, яхши фазилатлардан ибрат олмоқ лозим.
XIII. 3. Олти йил ўқиб, латин, мактабини битириб
Do'stlaringiz bilan baham: |