Биринчи эътирозга жавоб. 14. Бунга шундай жавоб қайтаримиз. Агар бирор тил зарур нарсаларнинг номини ифодалашга ожизлик килса, сўз ва иборалар етишмаса, бунинг учун ўша тил айбдор эмас, балки шу тилда сўзлашувчи кишилар айбдор. Римликлар ва греклар қадим замонларда сўзларни қўлланишдан олдин уни ўйлаб топишга мажбур бўлган эдилар, улар дастлаб уйлаб топган сўзлар, терминлар ноқулайдек бўлиб туюлган эди, бу сўзларни ифодали қилиб айтиш мумкинлигига уларнинг ўзлари ҳам ишонмаган эдилар; лекин бу терминлар қабул қилиниб ишлатила бошлагач, маълум бўлдики, улардан кўра ифодалироқ сўз йўқ экан. енс (борлик), енсентиа (мохият), (субстанқия), (тасодифий белги), (сифат), (хусусият) каби сўзлар шулар жумласидандир. Демак гап тилда эмас, балки шу тилда сўзлашувчи кишиларнинг харакатига борлиқ
Иккинчи эътирозга жавоб. 15. Иккинчи эътирозга келсак майли олим кишилар латинча ва грекча терминларни ишлатаверсинлар. Терминларни она тилида ифодалаш билан биз оддий халқнинг фан ва эркин санъатларини тушуниб олишга кумаклашган бўламиз, улар билан чет тилида гаплашишдан, уларга ёт бўлган сўзларни ишлатишдан қутуламиз.
Учунчи эътирозга жавоб. 16. Шиқоят, кейинчалик (чет) тилларни ўрганадиган болалар ҳам техника терминларини ўз она тилида билишидан ва худони аввал латин тилида эмас, она тилида «ота» деб ишлатганидан унча катта зарар курмайди.
3. Учунчи талаб – яхши метод ва унинг тўрт қонуни. 7. Учинчи талаб - бу китобларни ёшларга
осон ўргатиш методидан иборат. Бу методни қуйидагича ифодалаш мумкин:
I. Мактабда ўқув машғулотлари хар куни фақат тўрт соат (икки соат эрталаб ва икки соат тушдан кейин) давом этсин; қолган вақтда ўқувчилар уй рўзғор ишларини (айниқса камбағал болалари) бажариши ёки тузукроқ хордик чиқариши мумкин.
П. Эрталабки машғулотлар пайтида боланинг ақлини ва хотирасини ўстиришга, тушдан кейинги машғулотларда қўли ва овозини ривожлантиришга эътибор қилиш зарур.
III. Албатта, эрталабки машғулотларда муаллим ҳамманинг диққатини жалб этиб, сабоқни ўқиб беради ва такрорлайди, агар бирор нарсани тушунтириш лозим бўлса, жуда оддий қилиб шундай тушунтириши керакки, тингловчилардан бирортаси ҳам уни тушинмай қолмасин. Сўнгра, навбат билан ўқувчиларга ҳам шуни такрорлатади, бу иш ўқувчилар овоз чиқариб аниқ ва равшан қилиб ўқий олгунча давом этади, бошқалари эса ўз китобларига қараб ичдан ўқиб боради. Машқ ярим соат ёки кўпроқ давом этгач, зеҳни ўткирроқ болалар машқни ёддан айтишга харакат қилади ва натижада ҳатто зеҳни пастроқ ўқувчилар ҳам1 буни ёдлаб олади. Ахир, бир соат вақт давомида бу материални ўзлаштириб олиш, айниқса бола хотирасининг ўткирлиги эътиборга олинадиган бўлса, ўқувчилар учун ҳеч бир оғирлик қилмайди.
IV. Тушдан кейинги машғулотларда хам шу материал мустақкамланади, янги машқлар ўтилмайди, балки ўшанинг ўзи такрорланади; такрорлаш қисман ўша китобдан кўчириб ёзиш йўли билан, қисман мусобақа усулида (ким машқнинг ҳаммасини тезроқ ёдлаб олади ва айтиб бера олади ёки ким тўғри ва чиройлироқ кўчира олади, ким тезроқ санайди, ким яхшироқ айта олади ва хоказо) бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |