XXVII боб
МАКТАБЛАРНИ ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЁШИ ВА САВИЯСИГА МОСЛАБ ТЎРТ БОСҚИЧЛИ КИЛИБ ТАШКИЛ ЭТИШ ХАҚИДА
Болаларимиз халқнинг донолигидан ибрат олиши керак. 1. Ҳунарманд шогирдига ўз касбини ўргатиш учун маълум муддат белгилайди (икки йил, уч йил халкнинг ва ҳоказо, муддатнинг кисқа-ўзоқлиги касбнинг оддий-мураккаблигига боғлик бўлади). Шогирд касб-ҳунарни белгиланган шу муддатда ўрганиб олиши зарур. ҳар бир шогирд шу касб соҳасида устага ёрдамчи бўлиб ишлай бошлайди ва бир оз вақт ўтгач, уста бўлиб олади. Мактабда ёшларга илм ўргатиш одатида ҳам шу тартибга риоя қилиш лозим: санъат, илм ва тилларни ўргатиш учун ҳам маълум муддат белгилаш керак белгиланган муддат (бир неча йил) да бола илмларни ўрганиб, мактабни битирсин, бу ердан у маълумотли, ахлоқли... бўлиб чиқсин.
Тўлиқ маълумотолиш учун кишининг бутун ёшлик даври (24 ёшгача) талаб этилади. 2. Илмларни эгаллаш, руҳий лаёқатларни ўстириш учун инсоннинг бутун ёшлик даври, яъни тўғилгандан вояга етгунча, чунончи, 24 ёшгача бўлган давр талаб этилади (чунки бу даврда инсон бирорта санъатни ўрганиш билангина чекланмайди, балки эркин санъатларнинг барчасини, фанларни ва бир неча тилларни билиб олиши зарур), бу 24 йил табиат тақозосига биноан бир неча даврларга булинади. Ахир, тажриба кўрсатиб турганидек инсон танаси тахминан 25 ёшгача ўсади, холос, сўнгра эса бақувват бўла бошлайди. Бу секин ўсишнинг сабаби (чунки ёввойи ҳайвонлар, гавдаси ҳар қанча катта бўлса ҳам, атиги бир неча ойлар мобайнида ёки кўпи билан бир-икки йилда ўсиб камолотга эришади), инсон келгусидаги ҳаётга яхшироқ тайёрланишини назарда тутиб... кўпроқ вақт ажратилганлигида деб тушунмоқ керак
Ёшлик йилларини тўрт даврга бўлиш зарур. 3. Шундай қилиб инсон танасининг, ўсиш йилларини биз маълим. тўрт даврга бўламиз: гудаклик болалик. ўсмирлик етуклик Ҳар бир давр олти йилни ўз ичига олади ва щунга мос келадиган мактаб. бўлиши лозим, чунончи; она мактаби; бошланғич мактаб ёки онатили халқ мактаби. латин мактаби, ёки гимназия академия ва саёхат бўлмоғи лозим.
Чунончи, 1. Гўдаклик даври учун- она мактаби.
2. Болалик даври учун - Бошланғич мактаб ёки она тили халқ мактаби.
3. Ўсмирлик даври учун – латин мактаби, ёки гимназия.
4. Етуклик даври учун- академия ва саёхат бўлмоғи лозим.
Чунончи , она мактаби ҳар бир оилада бўлиши; она тили халқ мактаби - ҳар бир жамоада, ҳар бир қишлоқда ва аҳоли яшайдиган ҳар бир жойда бўлиши; гимназия — ҳар бир шаҳарда; академия — ҳар бир давлатда ёки хатто каттароқ ҳар бир вилоятда бўлиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |