XIII. 14. Она тилида тўғри гапирищ, яъни бурин ва сўзларни аниқ талаффуз натижасида бола грамматиканинг асосларини ўзлаштира бошлайди.
XIV. 15. Бола оиладаги кишиларга тақлид қилиб, улар нутқида учрайдиган образли сўз ва ибораларни ўрганиб олса, демак у нотиқлик санъати (риторика) асосларини эгаллаб олади. Бунда энг муҳими, талаффуз нутқнинг характерига мос бўлиши керак чунончи, сўроқ маъносида ишлатиладиган сўзнинг охирги буғини чўзиброқ талаффуз этилиши, жавоб бераётганда овозни пасайтириш лозим. Бу, табиатнинг тақозосидир. Бола талаффузда бирор хато қилса, катталар ўз вақтида кўмаклашиб, уни тузатишлари қийин эмас.
XV.16. Болалар поэзия билан ҳам тапишадилар, бунинг учун она тилида ёзилган, кўпинча ахлоқ-одоб темасидаги, ритмли ёки вазнли кичик-кичик шеърларни иложи борича кўпроқ ёдлатиш лозим.
XVI. 17. Кичкинтойлар музикани ҳам ўргана бошлайди, бунинг учун (маросимларда !айтиладиган қўшиқлардан) баъзи бир осонроқларини болага ўргатиш керак.
XVII. 18. Хужаликка доир дастлабки тушунчалар ҳам ҳосил қилинади, бунинг учун бола оиладаги кишиларнинг номларинн, отаси, онаси, энагаси, хизматкор ва бошқалар кимлигини, шунингдек уйдаги хоналар: даҳлиз, ошхона, ётоқхона, молхона номларини ва стол, идиш, пичоқ, чўтка каби уй анжомларининг номларини эсда саклайди ва ишлатилишини билиб олади.
XVIII. 19. Сиёсатга доир билимлар камроқ ўргатилади, чунки кичик ёшдаги болалар уйда кўрганларидан ташқари нарсаларни тасаввур эта олмайдилар. Шунга карамай, сиёсат билан ҳам таништириш мумкин, бунинг учун болалар шаҳарнинг баъзи гражданлари жумага тўпланишлари ва кенгаш аъзоси деб аталишини, улардан кимдир бирови шаҳар бошлири, бошқа бирови — шаҳар. судьяси, учинчиси — натариус ва хоказолар деб аталишини англаб олиши лозим.
XIX. 20. Бола яхши тарбия олиб, фазилатлар унинг қалбида чуқур жойлашсин десак бу даврда ахлоқ (этика) ҳакидаги таълимот асосларини айниқса пухтароқ ўргатишга алохида эътибор бериш керак Масалан:
Мўътадиллик — ейишда хам, ичишда ҳам меъёрига риоя қилиш, очлик ва ташналикни кондириш учун заруридан ортиқча истеъмол қилмасликдан иборат.
Овқат еганда ҳам, кийинишда ҳам тозаликка риоя қилищ, қўғирчоқ ва бошқа уйинчоқларни авайлаб ишлатиш катталарни тегишлича ҳурмат қилиш.
Буйруқ ва таъкиклашларга ҳамма вақт тез ва сидқидилдан итоат этиш.
Хамиша тўғри сўзлаш, ҳеч қачон: на ҳазиллашиб, на жиддий ёлғон сўзлашга ёки алдашга йўл қўймаслик керак (чунки ўринсиз ҳазил оқибатда ёмон одатга айланиши мумкин).
Адолатли бўлиш учун бола бировнинг хеч нарсасини ўзиники қилиб олмаслиги, эгасининг розилигисиз бирор нарсани олиб ҳам кетмаслиги, яшириб ҳам, ушлаб ҳам қолмаслиги, ҳеч кимга, ҳеч қачон ёмонлик қилмаслиги, ҳеч нарсага суқланиб қарамаслиги лозим.
7) Болаларни кичик ёшданоқ бошқаларни севишга иложи борича ўргатиш лозим, токи бирор киши муҳтожликдан ёрдам сўраган пайтда, бола ундан ўз нарсасини аямайдиган бўлиши; хатто фақат сўраган пайтда эмас, балки ўз хоҳиши билан хам ёрдам беришга тайёр туриши лозим...
Жиддий ишми ёки уйин бўлишидан қатъий назар, кичик ёшдаги болаларни доимо меҳнат қилишга, бирор иш билан доимий шуғулланишга ўргатиш керак уларни асло бекор қолдирмаслик лозим.
Бола ҳар доим маҳмадоналик қилишга, оғзига келган ҳар бир сўзни вайсайверишга одатланмасин, балки зарур пайтда: бошқалар гапираётганда, катта ёшдаги ҳурматли кишилар олдида, ишнинг ўзи жимликни талаб этадиган пайтларда ўзини тутиб жим тура билиши зарур.
10) Айниқса бу ёшдаги болаларни чидамлиликка ўргатиш керак бу фазилат бутун умр бўйи зарур бўлади, бола ўзини тута билишга, ғайрати келиб қолгани учун эмас, балки ақл билан ўйлаб ҳаракат қилишга ўргансин; болада эҳтирос кучайиб кетмасдан туриб у ўз жаҳлини боса оладиган бўлиши маъқул.
11) Илтифотлилик ва бошқаларнинг хизматига тайёр туриш ёшликда ва умр бўйи керак бўладиган энг яхши ҳислатдир. Кичик ёшдаги болаларда шунинг учун ҳам, бу фазилатни ўстириш лозим, токи бошқа кишиларга бирор ишда кўмаклашиш имкони туғилса, бола ўша ерда ҳозир бўлсин.
12) Хушмуомалалик ҳам шунга тааллуқлидир, бола ўринсиз ва ўйламай бирор иш қилмасин, балки ҳамма вақт камтарликка риоя қилсин. Одамлар билан муомала қилиш тарзлари, саломлашиш, алик олиш, бирор нарсага муҳтож бўлганда камтарона илтимос қилиш, берган ёрдами учун одоб юзасидан эгилиб ва қўлини ўпиб миннатдорлик билдириш кабилар шулар жумласидандир...
Do'stlaringiz bilan baham: |