Қрим қарағайи (Pinus pablasiana) . Бу дарахт Бухоро шароитида жуда мослашиб 40 йилдан зиёд вақт орасида ўсмоқда. Қрим қарағайи 100 ёшгача яшаши мумкин. Унинг ёш давридаги крони конусини шаклда бўлиб кейинчалик горизонтал ўсувчи ён шохлари хисобидан крони кучаласимон шаклга эга бўлади. Илдиз системаси кучли тараққий этган. Тупроққа талабчан эмас, тошлоқ, қумли, гилли қурғоқчиликка чидамли. Ташқи кўриниши жихатидан жуда манзарали бўлганлиги учун уни очиқ жойларда йўл бўйларида кўплаб ўстириш мумкин.
Бухоро шароитида 1000 йилдан бошлаб тиканли ел дарахти ўстирилмоқда. Бу дарахтнинг кумушранг, мовий ва кул ранг формалари мавжуд. Унинг кенг конуссимон крони мовий рангли игнасимон барглари ажойиб манзара беради. Барглари новдаларида ғуж бўлиб жойлашган. Асли ватани Шимолий Америка. У ерларда 1000-3000 метр баландликдаги тоғларда ўсади.
Бироқ Бухоро шароитида ер ости сувлари яхши бўлганлиги сабабли ўсиши бироз суст бориши кузатилмоқда. Бу тур бироз ёруғлиққа чидамсиз, шунинг учун уни кенг баргли дарахтлар оралиғида кўпайтириш мақсадга мувофиқдир. Бу тур Бухоро иқлим шароитида жуда кўп ўстирилмоқда.
Сарвнамолар қабиласи.
Сарвдошлар (Арчадошлар) оиласи - (Cypressaсеас)
Оилага 19 та туркум 130 га яқин тур киради. Улар ҳар икала ярим шарда ҳам тарқалган. Оила вакиллари бир ёки икки уйли дарахт ва буталар бўлиб, уларда смола йўллари бўлмайди. Барглари нинасимон ёки тангасимон, новдада қарама-қарши ёки ҳалқасимон ўрнашган. Эркаклик (чангчи) қуббалари якка ҳолда бўлиб, микроспорафиллари қалқонсимон, микроспорангийлари 2-6 та. Эркаклик гаметофити редукцияланган. Урғочи (уруғчи) қуббасида қоплагичтангача барг ва уруғ тангачаси қўшилиб, ўсиб биттага айланган, қоплагич тангача барги ёғочланган ёки юмшоқ этли (арчалар)дир. Бу оилага туркумлари орасидан учтаси : арча (Juniperus), сарв (Cupressus) ва туя (Thuja) туркумлари катта аҳамиятга эга.
Сарв (Кипарис) - (Cupressus) - 15-20 та турга эга. Улар Ўрта ер денгизи атрофида Химолай, Жанубий Хитой ва Америкада тарқалган. Айрим турлари Ўзбекистонда ҳам манзарали ўсимлик сифатида ўстирилмоқда. Буларнинг пирамидасимон сарви (С. sempervirens) деган тури айниқса кўп тарқалган. Бу тур Эрон ва Суриядан келиб чиққан ва қадимдан буён Қримда ҳамда Кавказнинг Қора денгиз қирғоқларида манзарали ўсимлик сифатида ўстириб келинмоқда. Ўзбекистонда пирамидасимон сарви Самарқандда учрайди.
Туя (Тhuja) туркуми қалин шох – шаббали, бир уйли дарахт ва буталардан иборат бўлиб, 6 турга эга. Шулардан ғарб туяси (Thuja occidentalis) асосан Хитойда тарқалган. Манбаларда кўрсатилишича Шарқ туяси-сарв Ўрта Осиёда муқаддас дарахт сифатида ўстирилган. Барглари тангачасимон, новдалари эса бир оз ялпоқ бўлади.
Арча (Juniperus) туркумига 14 та тур киради. Шундан 3 та тури: Зарафшон арчаси (J. zeravschanica), ярим шарсимон (J. semiglobosa) ва Туркистон арчаси (J. turcestanica) Ўзбекистоннинг тоғли худудларда тарқалган. Бундан ташқари Виргин арчаси (J. virginia) манзарали ўсимлик сифатида республикамиз шаҳарларида ўстирилмоқда. Арчалар икки уйли, айримлари бир уйли ўсимликдир. Уларда эркаклик(чангчи) қуббалари кичик бўлиб, микроспорафилларида 2-6 та микроспорангиялар ҳосил бўлади. Уларнинг эркаклик қуббалари 1 йил дарахтда қишлаб, иккинчи йилнинг баҳорида пишиб етилади.
Бу туркумга бир ёки икки уйли, доим яшил дарахт ва буталардан иборат ўсимликлар киради. Барги тангачасимон ёки нинасимон тикан шаклида бўлиб, қарама – қарши ёки доира бўйлаб жойлашган. Ғуддалари резавор мевага ўхшайди ёки бир оз чўзиқ, ёпиқ бўлади. Ичида 1 -10 та уруғи бўлиб, иккинчи йилда етилади. Арчанинг хиллари жуда кўп бўлиб, улар 60 дан ортиқ турга бўлинади. Улар Шимолий ярим шарда кенг тарқалган.Собиқ союзнинг ўрмонлар зонасида арчанинг ёввойи холда ўсадиган 20 га яқин тури маълум (Узоқ Шарқ бундан мустасно). Булар орасида энг кўп тарқалган оддий арча (Juniperus communis) бўлиб, у катта бута, баъзан бўйи 18 см, диаметри 30 см чамасидаги дарахтдир. Ўрта Осиё тоғларидаги арчазор ўрмонлар тоғ ён бағрларини сув ювиб кетишидан ва тоғ дарёларини ёзда қўриб қолишидан сақлашда жуда катта роль уйнайди. Ҳозирги арча ўрмонлари ва дарахтлари, айрим сийрак арчазорлар қадимги катта – яхлит ўрмонлар қолдиғидир. Бу ўрмонлар инсон фаолияти натижасида шу ҳолга тушиб қолган.
Урғочи (уруғчи) қуббалари қисқарган новдаларнинг қўлтиғида кузда ҳосил бўлади. Иккинчи баҳорда улар катталашиб, уларда куртаклар етилади. Уруғланишдан кейин юмшоқ этли урғочи қуббаларда уруғ ҳосил бўлади. Уруғи кўпинча иккинчи йили етилади.
Арчалар тоғлик туманларда эррозияга қарши курашда муҳим аҳамият касб этади. Улар ўзида фитонцид ажратиш билан ҳавони микроблардан тозалайди. Улардаги эфир мойлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Арчалар қурилиш учун хом ашё, манзарали ўсимликлар сифатида ҳам катта рол ўйнайди.
Энг чиройли ва келгусида республикамизни кўкаламзорлаштириш сохасида катта истиқболга эга бўлган Виргиния арчаси (Juniperus virginiana)дир. У бир уйли ўсимлик бўлиб, баъзан икки уйлилари ҳам учрайди. Бўйи 15-30 м келади. Баъзи жойларда ерга яқин жойларда шохлайди. Собиқ союзда бу арча Қримда ва Кавказнинг жанубий қирғоқларида ўстирилади. У Ўзбекистон Фанлар Академиясининг ботаника боғида ҳам яхши ўсмоқда. Виргиния арчаси ва унинг айрим турлари жуда чиройлидир. Бу арча ер танламайдиган дарахтлардан ҳисобланади. Унинг ёғочи енгил ва юмшоқ бўлиб, асосан қалам, мебель, ва бошқа дурудгорлик буюмлари ясашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |