Систематиканинг аҳамияти. Якин давргача ботаниканинг бу қисмига, яъни систематикага колок фанлардан бири деб қараб келинарди. Сабаби бу олинган материалларни тасвирлаш, аниклаш ва у музей коллекцияси сифатида сакланади, деб каралар эди. Ҳозирги замон систематикаси материалларини тасвирлаш ва уларни катталаштириш бўлиб колмасдан бошка фанлар билан бирга: эволюцион морфология, цитология, генетика, биокимё, экология, биогеография ва олинган материаллар математик ишлаб, яъни маълумотларни олиш ва уларни автоматлаштириш катта аҳамиятга эга. Бу эса таксонлар даражасида, яъни турдан то Ўсимлик оламигача бўлган маълумотларни олишга ва уларни умумлаштиришга асосий йулланма бўлади.
РИНИОФИТСИМОНЛАР-RHYNIOPHYTA БЎЛИМИ.
Ринофиталар юксак Ўсимликлар шажарасининг асосий ташкил этувчи энг асосий Ўсимликларидир. Уларнинг вакиллари селур даврининг охирлари ва девон даврининг бошларида, яъни бундан 415 млн. йиллар олдин қуруқликда пайдо бўлган. Ҳозир эса факат казилма холида учрайди. Канадалик биолог Джеймс Досон 1859 йилда Канаданинг Чаепс ярим оролидан девон даврининг катламларидан юксак Ўсимликларнинг энг примитив колдикларини топади. Топилган Ўсимликнинг пояси дихотомик шохланган бўлиб, Бироқ баргларга эга булмайди. Дихотомик шохларнинг учларида эса спорангиялар бўлган. Спорангиялар бўлган у пайтда хали ер ости органлари аник булмаган. Досон топган усимлигига Psilophyta rinceps деб ном берди. Бу Ўсимлик уша даврда фанда маълум бўлган Ўсимликлардан кескин фарқ килган. Шунинг учун бўлса керак, у уша даврдаги мавжуд бўлган Ўсимликлар классификация систематикасидан урин топа олмаган.
1912 йилнинг кузида Шотландиянинг Райни кишлоги ёнидан геологияга кизикувчи У. Макки деган врач кремнийли тошлардан ташкил топган жинсларнинг таркибида Ўсимлик колдиклари яхши сакланганлигини аниклайди. Макки узининг туплаган материалини ўрганиш учун Шотландиянинг машхур ботаниги Р. Кидстонга беради.
1915 йилда Кидстон профессор У. Ланг билан биргаликда ўрганишга киришиб, уша материал асосида бешта илмий иш нашр этадилар. Топилган Ўсимлик Райни кишлогидан топилгани учун ўнга Rhynia деб ном берадилар. Бу Ўсимлик ташқи куриниши олдинрок топилган Psilophytaларга ўхшаш бўлгани учун уни Psilophytales деб аталувчи қабила тузиб, иккинчи қабилага киритадилар.
Кейинчалик Rhynia лар алохида қабила сифатида ажратилиб олинган.
1937 йилда профессор Ланг куксония-Cooksonia деб аталувчи янги туркумни аниклайди. Ҳозирги вактда бу бўлимнинг вакиллари деярли ҳамма материкларда топилган ва 20 дан зиёдрок туркумни ташкил этади. Шунинг учун бу бўлимни ўрганишга асос солган Досон, Кидстон ва Ланглар ҳисобланадилар.
Риниофитсимонларнинг кўпчилиги содда тузилиши жиҳатидан сувутларини ташқи тузилишига жуда ўхшаш бўлган. Танаси хакикий поя, баргларга ажралмаган, илдизи ҳам булмаган. Уларнинг ер устки органи учки қисми айрисимон бўлган ва бу кисм телом (гр. Telos-учки) дейилади. Ер остида эса илдизпояга ўхшаш органлари бўлиб, у ризоид (гр. Rhizoma-илдизпоя) деб аталади. Ризоид илдизпоянинг акси бўлиб, хакикий илдизпоядан фарқ қилади. Чунки хакикий илдизпоя новданинг иккиламчи узгаришидан ҳосил бўлган. Ризоид эса бирламчи ҳисобланади. Ундаги ризоидларни эса илдиз тукчаларининг прототипи дейиш мумкин. Телом ва ризоид оралигидаги ўрта кисм мезома (гр. Mesos-ўрта ) дейилади.
Шундай килиб, риниофитсимонларнинг спорофити телом, мезом ва ризоид деб аталувчи бирламчи конструктив элементлардан ташкил топган.
Уларнинг спораларини тузилиши примитив холатда бўлган ўтказувчи системаси заиф тараққий этган бўлиб, тирик протостоль холатда ксилема марказида жойлашган бўлиб, халкасимон, спиралсимон, баъзан норвонсимон трахеяларга эга бўлган. Бироқ хали механик тукималари ривожланмаган. Оз микдорда содда тузилишли лабчалари бўлган.
Риниофитларнинг жинсий купайишида теломининг учки қисмида спорангиялар тараққий этган. Спорангиялар шарсимон, узунчоқ, цилиндрсимон шаклларда бўлиб, узунлиги 1 мм дан то 12 мм гача бўлган. Риниясимонлар спорангиялари оддий стриль новдаларида деярли фарқ килмайди. Бу хол спорангияларнинг учки новдаларининг шакл узгаришидан келиб чикканлигидан далолат беради. Спорангияларда споралар тараққий этган. Бироқ риниофитларнинг гаметофити хакида хали етарли маълумот йук.
Риниофитлар сернам жойларда, сув хавзалари атрофида, денгиз киргокларидаги кичик сувли жойларда, боткокликларда усган.
Бу бўлим риниопсида – Rhyniopsida деб аталувчи битта синф ҳамда Rhynioles ва Psilophytales деб аталувчи иккита қабилага бўлинади:
1. Риниянамолар – Rhynioles қабиласи. Бу қабилага типик дихотомик шаклланувчи ўсимликлар киради. Уларнинг пояси туксиз бўлган. Ксилема кавати поянинг марказида жойлашган. Спорангиялари узнчоқ ва шарсимон бўлган ва споралари етилгандан сўнг спорангиялар бўйича очилиб споралар тўкилади ёки чикади.
Бу қабиланинг энг қадимги вакили – Cooksonia ҳисобланади. Уларнинг колдиклари кейинчалик Англиядан ташкари собик СССР да (марказий Козогистон ва Гарбий Сибирда), Чехословакияда, АКШда топилган.
Улар боткоклик жойларда қалин утлокзорларни ҳосил килганлар. Булар орасида энг йириги Rhynia major тури бўлган. Унинг баландлиги 50 см, поясининг диаметри 5 мм гача бўлган.
2. Псилофитнамолар – Psilophytales қабиласи. Псилофитнамолар вакиллари эволюция процессида бироз узгара бошлаган. Бироқ улар ринияларнинг энг қадимги вакилларидан келиб чиккан.
Бу туркум вакиллари гарбий Европа, Урал, Гарбий Сибир, Шаркий Козогистон, Хитой ва Шимолий Америкадан топилган.
Псилофитлар ҳам боткокликларда усувчи Ўсимлик бўлиб, ринияларга нисбатан бир неча бор баланд буйли бўлган. Уларнинг пояси сохта моноподиал типда шохланган бўлган ва поясининг йўғонлиги 5 мм баъзиларида эса 9 мм гача бўлган. Буларда ҳам ксилема марказда жойлашган. Спорангиялар эса шохчаларини учида жойлашган. Спорангияли новдалари дихотомик шохланган бўлиб, пастга эгилган холда бўлган.
Псилофитлардан ташкари бу оилага пертика – Pertica, тримерофит – Trimerophyta туркумлари ҳам киради.
Бу бўлим ҳозирги пайтда кайта ўрганилиб чикиб, спорогинита, астероксилон, псевдоспорохнус туркумларига ажратилиб, биринчи туркум мохсимонларга, иккинчиси плаунсимонларга, учинчиси эса қадимги папоротниксимонларга киритилган.
Бу бўлимни ўрганишдан максад нима?
Бу бўлим вакилларини ўрганиш юксак Ўсимликларнинг эволюцион морфологиясини айникса, филогенезини ўрганишда катта илмий аҳамиятга эга.
Юксак Ўсимликлар спораларининг келиб чиқиши ва эволюцияси хакидаги телом назарияси учун асосий манба бўлиб ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам мохсимонлар, плаунсимонлар, қирқбўғимсимонлар, папоротникларнинг келиб чиқиши учун асос бўлган энг қадимий гурух Ўсимликларидир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Жизнь растений. IV-V-VI томлар, 1981.
Тахтаджян Н.Л. Система флорогения цветковых растений. М. Наука, 1966.
Камарницкий Н.А ва бошкалар. Ботаника. 1935
Do'stlaringiz bilan baham: |