Яшил мохкабилар кенжа синфи- Bryidae.
Яшил мохқабилар кенжа синфи, bruidae. У кенжа синфга 13 та қабила 85 оила, 700 дан ортик ва 14 мингга якин тур киради. Улар куп йиллик ёки бир йиллик ўсимликлар бўлиб, катталиги 1мм дан то 50 см , хатто ундан баландрок бўлиши мумкин. Кўпчилигида ранги яшил, базилари эса кизил–кўнгир, баъзан корамтир раннга эга. Бу кенжа синф вакиллари якка холда ёки туп бўлиб , чим ҳосил этиб ёки ястиксимон, гиламсимон копламлларни ҳосил килиб ўсади. Улар турли субстратларда-тупрокда дарахт бош пояси, шохлар, пўстлокларда ,нордон,мухитли тоғ жинларида, баъзан хайвон уликларини парчаланмаган кисимларида,турли даражадаги намлик ва ёруглик бор жойларда ўсади. Пояси моноподиал ёки симподиал шохланган. Ўнга тукималар бирмунча шакилланган. Бироқ хали хакикий флоэма, ксилема элеметлари тараққий этмаган. Барглари турли шаккилларда ва томирли ёки томирсиз. Спорогонлари учки ёки ён томонидан тараққий этади. Кўсакчаси перистом тишли,коппкокчали ,очиладиган ёки айримларида клейстокарп яъни очилмайдиган.
Споралари тумалок,бир ёки куп ҳужайрали бўлиб, диаметри 5 тадан 200 микронга . Спораси қулай шароитда буртиб ўсади ва ундан ипсимон протонема тарракий этади. Жуда сершох яхши тараққий этган ипсимон протонемага эга бўлиши билан бу кенжа синф вакиллари сфагнум каби ва андеро каби кенжа синфларидан фарқ қилади. Протонемада ризоидлар тараққий этади. Бу кенжа синф вакилларида спорадан униб чиккан бирламчи протонемадан ташкари, гаметофитнинг турли жойларида ёки хлорофитдан кўсакча, банддан иккиламчи протонема ҳам ҳосил бўлади.
Бу протонемаларда кўрта клар тараққий этиб, унда янги метофит ўсади. Кўпчилик турларида протонема узок вакт сакланади, айримларида эсато онтоғенезини охиригача туради. Масалан, эфимиропсис ephemeropsis деб аталадиган: катталикдаги эпифил тропик мохда бутун ассимиляциия фаолиятини мураккаб тузилишли протонема бажаради. Факат эркаклик ва ургочи шохларида коплагич барглари бор холос. Бу кенжа синф вакиллари ер юзида кенг тарқалган бўлиб – арктикадан то антарктидагача, тоғларда тропк зонада хилма-хил турлари ўсади. Ўрта осиё шароитида сернам жойларда фунария туркумини турлари ва чул зонада эрта бахорда кумларда тортула туркуми турлари ўсади. Тоғлик районларда эса какку зигир туркумини айрим турлари учраши мумкин.
Шундан биз оддий какку зиғири мисолида унинг тарккиёт цикли билан танишамиз.
Оддий какку зиғири-polutrichum commune-какку зигир-намолар–polutrichales қабиласи, polutrichaceae оиласига мансуб бўлиб, бу туркумига 100га якин тур киради. Шундан 13 тури россия ўрмонларида,сфагнум билан биргаликда боткокликларда ўсади.
Оддий какку зигри 30- 40см балантликдаги ут ўсимлик. Пояси тикка усвчи шохланмаган ва оддий калам барглар билан зич копланган. Поясининг ўрта ва учки қисмидаги барглари яшил,пастки қисмидаги барглари эса кичик ва кўнгиррангга. Поясининг асосидан куп ҳужайрали кўнгир тусли ризоитлар тараққий этади. Пояси ва баргинигн анотомик тузилиши билан лабаратория машғулотида тайёр препартдан микроскоп остида куриш мумкин.
Какку зиғири 2 уйли ўсимлик. Атеридий ва архегонийлар поясининг учида туп-туп бўлиб жойлашган. Антеридей узнчоқ шакилда бўлиб, қисқа бандда ўрнашган. Антеридийларниураб турувчи поянинг учида барг шакли, катталиги ва кўнгир-кизгиш ранги билан поясини ўрта қисмидаги баргларидан фарқ этади. Архегонийни ураб турувчи барглар эса бошка вегитатив барглардан фарқ килмайди.
Антеридийдаги ҳар бир спермоген ҳужайраларда биртадан 2 хивчинли спермотозоид ҳосил бўлади. Спермотозоидлар намлик ёрдамида ҳаракат этиб архегонийнинг коринча қисмидагитухум ҳужайра билан копулияци бўлгандан сўнг зигота ҳосил бўлади. Зиготадан спорогон тараққий этади, дастлаб спорагон архегонийниг коринча қисмида шакилланади,кейинчалик ўнг банди узайиб кўсакчаси архегонийни коринчасини ёриб ташкарига чикаради, етилган спорагон икки кисмдан иборат:банд ва кускчадан.
Кўсакчанинг учки қисмида қалпоқча мавжуд. Кўсакчанинг ўрта кенгайтган қисми урна деб аталади. Пастки қисми апофиза устки қисмида эса копкокча жойлашган.
Кўсакчанинг ички қисмида асосидан юқорига қараб калонкага эга. Калонка кўсакнинг оғиз қисмига бориб,диофрагмани ҳосил этади. Калонканинг атрофида спорангиялар жойлашган. Улар ингичка ипчаси ёрдамида колонка ва ўрта деворига бириккан бўлади. Кўсакчанинг ташқи девори бўлиб хлорофил доначалирига эга. Кўсакни ташқи эпидермис тукимасидан ташкил топган. Унда лабча ҳужайралари ҳам мавжуд.
Уларнинг тепа қисмида, яъни кўсакчанинг оғиз қисмида перистом («пер»-гр.атрофи «сома»-оғиз) тишлари мавжуд. Бу перистома тишлар ҳужайра қобиғининг қалинланишидан ҳосил бўлади. Бу тишлар спораларни сочилиб тарқалишига катта роль ўйнайди.
Етилган споралардан қулай шароитда яна протонема куртакларидан эса какку зиғири ўсади.
Фунария –туркумига кирувчи (funaria hudrometrica)да перистом тишларини 2 каватли бўлиши, баргларини кенг овалсимонлиги кўсакчасини бандини қуруқ шароитда спиралсимон буралиши,намликка яна очилиши билан какку зиғиридан фарқ қилади. Тараққиёт жиҳатидан какку зиғирига ўхшаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |