Мохсимонларнинг келиб чиқиши
Мохсимонлар ҳам энг қадимги юксак ўсимликлар ҳисобланади. Бироқ уларни гаметофит васпорофитлари жуда заиф тараққий этганлиги сабабли полиоботаник материаллар кам сакланган. Кейинги йилларда болтик буйида топилган уларнинг споралари силур даври орасидантопилган. Лекин бундай материаллар кам. Мезазой ва кайназой эраси колдикларидан эса улар куп топилган.
Мохларнинг эволюциясига келганимизда эски адабиётларда уларнинг сув утларидан келиб чиккан деган фикирлар билан изохланган. Ринияфитларнинг очилиши мохсимонлар келиб чиқиши хакидаги кўпчилик олимларнинг фикрини узгартирди.
Кейинги фикрларга кўра мохсимонлар ренияфитлардан, яъни уларда спорофитнинг редукция-ланишини ва гометафитнинг прогресив тараққий этиши туфайли келиб чиккан деб курсатилди.
Бу фикрни англия полеоботаниги Х. Скотт, швед полоботаниги. Т. Хелле русс ва советботаниклари Козо-Полянский, Тахтаджян макулламокдалар.
Мавзу: Плаунсимонлар-Lycopodiophyta бўлими.
Режа:
1. Плаунсимонлар бўлимининг умумий характеристкаси.
2. Бўлим вакилларининг анатомик, морфологик ва систематик характеристикаси.
3. Полушниксимонлар синфининг умумий характеристикаси.
4.Селаганеланамолар қабиласи ва унинг вакилларининг морфологик, анатомик ва систематик характеритикаси.
5. Полушниксимонлар қабиласи вакилларининг морфологик анатомик ва систематик характеристикаси .
6.Полушникнамолар қабиласининг систематикаси.
7.Полушник туркумининг анотомо-морфологик тузилиши.
8.Лепидодендронномалар қабиласининг биологияси.
Плаунсимонларнинг ер шарида мингдан ортик турлари тарқалган. Шундан собик иттифоқ территориясида 24 та тури учрайди. Узбекистонда эса бу бўлимнинг вакиллари учрамайди.
Плаунсимонлар ҳам юксак Ўсимликларнинг энг қадимги вакилларидан бўлиб, уларнинг колдиклари фанга силур давридан аникланган. Улар палеозой эрасининг тошкумир даврларида яхши тараққий этган.
Уша даврларда дарахтсимон қирқбўғимлар ва дарахтсимон папоротниклар билан биргаликда плаунларнинг ҳам дарахтсимон вакиллари катта ўрмонларни ташкил этган.
Ҳозирги пайтда ер шарида тарқалган плаунсимонлар эса ҳаммаси утчил Ўсимликлардир. Улар типик илдизпоя ва баргларга эга бўлиши жиҳатидан мохсимонлар ва риниофитлар морфологик структурасидан фарқ қилади.
Плаунларнинг илдизи дихотомик шохланган кушимча илдиздан ташкил топган. Айрим вакилларида илдизпоя ва ризофора деб аталувчи кушимча илдизпоя бўлади.
Пояси тикка усувчи, айримларида эса ётиб усувчи бўлиб, дихотомик шохланган.
Барглари оддий, баъзиларида учки қисми бироз айрисимон ва бир томирли бўлади. Кўпчилик вакилларида барг жойлашиши спирал холда, айрим вакилларида карама - карши ва халкасимон барг жойланишини кузатиш мумкин.
Айрим плаунлар баргининг остида лигула деб аталувчи тилчалари мавжуд.
Плаунсимонларнинг баргини келиб чиқиши билан танишганимизда, уларда барглар ук органларида пайдо бўлган усма энацияларидан таракий этган. Энацион барг ёки филлоид деб аталувчи плаунларнинг барги бошка юксак Ўсимликларнинг баргини келиб чиқишидан тубдан фарқ қилади.
Плаунларда барглари жуда кичик (микрофилия) бўлади. Факат бизгача етиб келган Lepidodendron деб аталувчи дарахтсимон плунларда баргининг узунл иги 1 метргача бўлган.
Плаунсимонлар вегетатив, жинссиз ва жинсий йуллар билан купаяди.
Вегетатив купайиш ётиб усувчи пояси ва ер ости пояси ёрдамида боради.
Жинссиз купайишда спорали бошоклар ҳосил қилади. Улар спорафиллардан ташкил топган бўлиб, улар баъзи вакилларида вегетатив баргчаларга ўхшаш бўлади ёки айримларида эса шакли, катталиги, ранги жиҳатидан вегетатив барглардан фарқ қилади.
Плаунсимонлар орасида тенг спорали ва ҳар хил спорали вакиллари мавжуд. Ҳар хил спорали вакилларининг баргчаларида тилча ҳосил бўлади.
Тенг спорали ва ҳар хил спорали плаунларнинг гаметофитлари ҳам бир- биридан фарқ қилади. Тенг спорали плаунларнинг гаметофити бирмунча йирик 2-20 мл гача бўлиб, икки жинсли этдор, спорафит ёки ярим спорофит холида хаёт кечиради ва 1-15 йилда етилади. Ҳар хил спорали плаунларнинг гаметофити эса кичик, яъни макро ва микро спора пўстидан озгина ташкарига чикиб бир нечта ҳужайраларни ҳосил қилади. Бир жинсли спора таркибидаги озика хисобидангина озикланади ва бир неча хафта мобайнида етилади.
Плаунларни классификация қилишда спорафитнинг тенг ва ҳар хил споралиги, морфологик тузилиши, гометофитининг тузилиши асос килиб олинган. Шўнга кўра бу бўлим 2 та синфга бўлинади:
Плаунсимонлар - Lycopodiopsida.
Полушниклар - Isoetopsida, изоэтопсида .
Do'stlaringiz bilan baham: |