Бухоро давлат университети


Протолепидодендронномолар



Download 12,83 Mb.
bet9/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

Протолепидодендронномолар- Protolepidodendroles қабиласи. Бу қабила вакилларининг колдиклари ҳам юқори силурдан то пастки ва ўрта девонгача топилган. улар ҳам утчил ўсимликлар бўлган. бошка плаунлардан асосан айрисимон шохланганлиги билан фарқ килиди.
Дрепонофикус – dreponophycus,туркуми . Бу туркум вакиллари Евросие ва Шимолий Американинг девон давридан аникланган. Пояси 60- 70 см баландликка эга бўлган ва дихотомик шохланган. Игнасимон барглари астероксилонларни баргларига ўхшаш бўлган. Спорангияси баргининг устки томонида жойлашган бўлган.
Протолепидодендрон туркуми – Protolepidendron.
Бу туркум вакилларининг колдиклари ҳам Еврозиядан пастки ва ўрта девон колдикларидан топилган.
Поясининг баландлиги 25-40 см бўлган. Улар ҳам дихатомик шохланган. Баргларини устки қисми дихатомик шохланган бўлиб улар пояда спирал холда жойлашган. Барглари тукилгандан сўнг пояда «Ясмиксимон» из колдирган. Бу жиҳатидан улар лепидодендронларга ухшаб кетади.
Ер остида эса горизонтал усувчи илдизпояси бўлган.
Споронгиялари спорофилларнинг устки томонида ва асосига якин жойлашган бўлган. Бироқ хали спора бошоклари булмаган. Спорофиллари вегетатив баргларидан деярли фарқ килмаган.


Плаунсимонлар – Lycopodioles қабиласи.

Қабилага битта плаундошлар - Lycopodiaceae оиласига ва иккита туркум:


Бу қабилага 400 дан ортикрок тур киради. Уларнинг вакиллари куп йиллик утчил Ўсимликлардир. Барглари бутун, тилчасиз. Пояда камбий йук. Изоспора ҳосил қилади. Ўсимтаси икки жинсли.
Плаун туркуми вакилларининг кўпчилиги тропик ва субтропик иклим шароитига эга бўлган жойларда тарқалган, айникса, тоғ ўрмонзорларида купрок учрайди. Уларнинг турлари орасида бир канча эпифит вакиллари мавжуд. Поясининг ўсиши жиҳатидан ҳам хилма- хил: тикка усувчи, илашувчи, ётиб усувчилари мавжуд. Поясининг узунлиги 1мдан, лианаларида 10 мгача бўлади.
Собик СССР территириасиада 14 та тури учрайди. Улар игна баргли ўрмонларнинг остида, ботлокларнинг атрофида, тоғли районларда учрайди.
Ўрта Осиёда (Ўрта Осиё Ўсимликларини аниклагичи бўйича) 2 та тури: Lycopodium selago ва L. clavatum жўнгор алатоунинг яйлов минтакасида учрайди.
Туркумнинг лотинча номини биринчи бўлиб фанга немис ботаниги Я.Т. Таборисмонтан томонидан XVI асрда бeрилган. Lycopodium «бўритовон» деган маънони билдиради. Собик СССРда кенг тарқалган чукмокли плаун – Lycopodium clovatum мисолида морфо-анотомик тузилиши ва Тараққиёт цикли билан танишамиз.
Чукмокли плаун игна баргли ўрмонларнинг остида учрайдиган куп йиллик утчил Ўсимлик. Пояси ётиб усувчи, 3 мгача ўсади. Поясидан юқорига қараб вертикал усувчи дихатомик шохлар тараққий этади. Новдалари майда қалин(куп) узнчоқ оддий барглар билан копланган. Ётиб усувчи поясидан ер остида дихатомик шохланган илдизлар тараққий этади.
Поясининг анотомик тузилиши билан танишганимизда: унинг ташқи томони эпидермис билан копланган. Эпидермисдан ичкарида қалин пўстлок паренхимаси жойлашган бўлиб, унинг ташқи томонидаги ҳужайраларнинг пўсти ораликларида ва четларида флоэма жойлашган. Лекин пояда камбий ва узак кавати йук.
Илдизининг анотомик тузилиши поясининг анотомик тузилишига ухшайди . Барги ташқи томондан эпидерма билан копланган. Баргнинг ҳар иккала томондан эпидермисида лабчалар мавжуд.
Баргнинг мезофил кавати ҳужайралари хлорофилларга бой, Бироқ устинсимон ва булутсимон тукималарга дифференциаланмаган.
Чукмокли плаунда ядро фазаларининг алмашинуви қуйидагича: ёзнинг ўрталарида унинг новдаларининг учларида иккитадан турттагача спора бошоклар ҳосил бўлади. Спора бошогида зич холда спорофилла(ёки спора барги деб ҳам аталади) ўрнашган. Спорафил сарик ранглилиги билан вегетатив барглардан фарқ қилади. Ҳар кайси спорафилнинг кенгайган пастки қисмида биттадан буйраксимон спорангия мавжуд бўлиб, у спорафилнинг ташқи томонидаги ҳужайралар группасидан тараққий этади.
Спорангий ичида археспорий ҳужайралар бор. Унинг бўлиниши хисобидан споранинг она ҳужайралари шаклланади. Она ҳужайранинг редукцион бўлиниши хисобидан эса тетрада спора тараққий этади. Етилган споралар спорангияни кундалангига чатнаб очилиш туфайли ташқи мухитга таркалади.
Чукмокли плауннинг спораси бир хил катталикдаги изоспоралардан ташкил топган, саргиш рангли. Споралар экзо ва эндо спорий деб аталувчи ташқи ва ички пўст билан копланган. Спора ичида эса цитоплазма, ядро, пластидалар ва мой бор.
Ташқи мухитга тарқалган изоспоралар тупрок ёрикларига тушиб, қулай шароитда уса бошлайди ва 2-5 мм катталикдаги пластинкасимон, икки жинсли ўсимта- гаметофит ҳосил бўлади. Гаметофитнинг пастки қисмидан ризоидлар ҳосил бўлади. Ризоидлар оркали замбуруг гифлари тупрокдаги гаметофитнинг ички ҳужайраларига утиб олади ва эндотроф микоризани ҳосил қилади. Чукмокли плаунниг гаметофити рангсиз, спорафит хаёт кечиради. Гаметофитнинг устки томонида антеридий ва архегоний ҳосил бўлади. Антеридий гаметофитга тула ботиб кирган холда ўрнашган. Архегоний эса факат буйин қисми ташкарида бўлиб, коринча қисми гаметофитга ботиб кирган бўлади. Ундан тухум ҳужайра етилгандан сўнг, архегонийнинг буйин қисми очилади. Антеридийдан чиккан икки хивчинли сперматозоидлар намлик ёрдамида сузиб келиб, архегонийнинг буйин қисмидаги каналча оркали утиб, улардан биттаси тухум ҳужайрани оталантиради. Натижада зигота ҳосил бўлади. Зиготадан эса мўрта к тараққий этади.
Чукмокли плаунни гаметофити ва мўрта ги ер остида тараққий этади. Ҳосил бўлган мўрта к ярим шарсимон танача шаклда бандга (почка) ҳосил этиб, у гаметофитни тукимасига ботиб киради ва ундан озикани шимиб ола бошлайди. Шундай килиб мўрта к аста- секин ривожланиб унда бошлангич поя, бошлангич барг ва илдизча шаклланади. Кейинчалик у гаметофит тукимани ёриб ташкарига чика бошлайди ва ер устида плаунниг янги ёш усимлиги пайдо бўлади.
Бироқ плаунларда спорафитнинг Тараққиёт и жуда секин боради. У 15- 18 йилда муртакдан тараққий этиб ёш ўсимликка айланади.
Шундай килиб, плаунларнинг Тараққиёт циклида спорафит даври гаметофит даври билан алмашинади.
Чукмокли плаунни вегетатив купайиши ётиб усувчи поясининг ерга ёпишган қисмидан илдиз отиши туфайли руй беради.
Плаунларнинг бошка вакилларида вегетатив купайиш учун махсус органлар тараққий этади. Масалан, Zycopodium selago ва Z.Liciolum турларининг новдалрининг учларида ажратувчи пиёзча ёки кўртакчалар ҳосил қилади. Ҳосил бўлган кўртакча ёки пиёзчалар етилгандан сўнг она Ўсимликдан ажралиб ерга тушади ва янги ёш Ўсимликка айланади.
Тропик зоналарда усувчи плаунларнинг эпифит вакиллари эса илдизи ва баргида ажратувчи тугунаклар ҳосил этиб, вегетатив купаяди. Плаунларнинг айрим турлари жуда заҳарли. Шунинг учун умурткали ҳайвонлар уларни истеъмол килмайди.
Халк табобатида улардан доривор Ўсимликлар сифатида фойдаланилади. Бироқ заҳарлилиги учун ута эхтиётлиликни талаб этади. Улардан ветеринарияда ҳам фойдаланишган ҳамда яшил, кук, сарик буёклар тайёрлашда ишлатилган.
Плаунлар ҳозирги даврда ҳам шифобахш Ўсимликлар каторида туради. Улардан никотанизм, алкоголизм, куз огригини даволашда фойдаланилади.
Спорангийни болалар пудраси тайёрлаш учун йигилиб аптекаларга топширилади (кайта ишлаш учун).
Бироқ турли максадларда спора бошоклари йигилаётганда Ўсимликни бошка организмга зара келтирмаган (шикаст етказмасдан) холда йигиш тавсия этилади.
Плаунлар заҳарли бўлганлиги учун хона шароитида манзарали Ўсимлик сифатида устириш тавсия этилмайди.

Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish