Полушникномалар-Isoetales қабиласи.
Қабиланинг номи грекча Isos- тенг, etes- йил, тенг бир йил маъносини билдиради. Яъни йил давомида ям-яшил усувчи.
Бу қабилага битта оила Isoetaceal ва 2 та туркум:
1) Полушник- Isoedes
Cтелитес-Stulites га ажратилади.
Биринчи туркумга (полушник) 70 га якин тур киради. Шундан 9 та тури собик СССРда учрайди. Иккинчи туркумга эса 2 та тур киради. Бу туркум 1956 йилда Америкалик ботаник Эрик томонидан денгиз сатхидан 4750 м баландликдаги тоғ кўллари буйидан топган.
Полушник турлари ер шарида кенг тарқалган. Улар денгиз атрофидаги паст текистликлардан, то баланд тоғли жойларгача тарқалган.
Улар тропикада ҳам маълум иклим шароитида ҳам учрайди. Сувда ўсадиган турлари купинча тиник сувларда тарқалган. Улар сувга ботган холда ўсади.
Айрим турлари кичик сув хавзаларида тарқалган бўлиб, сув куриган пайтда барглари куриб поясини устини коплаб олади, сўнг яна сув тупланган пайтда поясидан янги барглар ҳосил килиб Тараққиёт ини давом эттиради. Улар орасида сернам тупрокда, боткокликда учрайдиган вакиллари ҳам бор.
Полушникнинг буйи 8дан 90 см гача баландликка эга. Пояси шохланмаган. Ер устида асосан барглари мавжуд.
Полушниклар ташқи куриниши жиҳатидан пиёзларга ўхшаш бўлади.
Полушникларда ризофора мавжуд. Ризодермаси ҳам поясига ўхшаш қисқа бўлиб, икки булакли ва унинг чегараси пояни асосидаги баргсиз қисми билан илдиз зонаси оралиги ҳисобланади.
Полушникларни илдизи попук илдиз, 15- 20 узунликка эга.
Барг жойлашиши спирал шаклда. Поянин энг ташқи томонидаги барглари макроспорафилл, ундан сўнг микроспорафилл, ичкаридаги хали дифференцияланмаган барглари эса вегетатив барглар саналади.барча баргларида тилча мавжуд.
Кишда макро ва микроспорафилл барглар ҳосил бўлади.вегетатив барглари эса тирик колади ва улар микро ва макро спорафилларга айланади, ичкари қисмидан эса янги вегетатив барглар тараққий этади. Буларда ҳам спорафиллари асосида микро ва макроспорангиялар тараққий этади.
Полушниклар ҳам ҳар хил спорали Ўсимликлардир. Шунинг учун ҳам уларда гаметофитлари ҳам айрим жинсли ва селагинеллаларникига нисбатан ҳам редукцияланган. Бироқ сператазоидлари куп хивчинли. Ургочи гаметофитдан бир неча архегоний тараққий этади. Унинг тухум ҳужайралари урухлангандан сўнг мўрта к тараққий этади ва у макроспорани пўстини ёриб ташкарига чикади.
Полушникларнинг яна бир характерли белгиларидан поясининг анотомик тузилишида камбий каватининг борлигидир. Камбий кавати хисобидан пояси энига йўғонлашади. Бироқ камбий ҳужайраларининг бўлиниши хисобидан ташқи томонга гамловчи паренхима ҳужайралари, ичкари томонда эса флоэма ва ксилемалар аралаш жойлашган ўтказувчи тукима элементлари ҳосил бўлган.
Кейинги йилларда саноат ва маиший хизмат чикиндилари хисобидан сувларнинг ифлосланиши туфайли сувда усувчи полушникларнинг турлари кескин камайиб бормокда. Шунинг учун уларни реликт яшашжойларини мухофаза қилиш зарур. Акс холда уларни турлари табиатдан аста- секин йуколиб боради. Уларни аквариумларда манзарали Ўсимлик сифатида устириш мумкин.
Лепидодендронномолар-Lеpidodendronales қабиласи. Бу қабилаларнинг вакиллари тўлиқ кирилиб кетган. Ҳозирги вактда казилма холда топилаётган Ўсимликдир.
Улар куйи девон даврида пайдо бўлиб тошкумир даврларида яхши тараққий этган. Полеозой эрасининг охири,мезозой эрасининг бошларида эса кирилиб бориб,уз уринларини очик уруглиларга бера бошлайди.
Бу қабиладан лепидодендрон ва сигиллария туркумларининг вакиллари кенг тарқалган бўлган.
Лепидодендронлар йирик дарахтлар бўлиб, буйи 30 м гача , поясининг асосини диаметри 1 м дан ортикрок бўлган.
Уларнинг поясининг учки қисми дихотомик шохланган бўлади. Барглари буларда ҳам тилчали бўлган. Барглари тукилгандан сўнг уларнинг урни поя ва шохларда ромбсимон формадаги ёстикчалари тангача ҳосил килган. Шундан сўнг Ўсимликнинг номи тангача дарахт деб аталган.
Поя кундаланг кесимининг карийб 20% ни пўстлок ташкил этган.
Лепидодендронларда спора бошоклари (стробила) шохларининг учида жойлашган бўлган. Уларнинг узунлиги 50 см гача,диаметри эса5см гача бўлган. Спора бошоклари икки жинсли бўлиб, устки қисмида микроспорафиллар, остки қисмида эса макроспорофиллар жойлашган.
Перм даврига келиб, лепидодендронларни уларга нисбатан паст буйли ва кам шох сигилариялар алмаштирган. Уларда барглар ингичка бўлган. Тукилган баргларини илдизлари пояда печатга(мухрга) ўхшаш шаклга эга бўлган. Ўсимликнинг номи ҳам шундан олинган.
Плаунсимонлар вакиллари эволюциянинг асосий йуналиши билан танишганда улар хаётий форма жиҳатидан дарахтсимондан аста-секин бута ва утчил формага утган.
Утчил хаётий формаси эса ҳозир ҳам гулли Ўсимликлар билан бирга усиб келмокда.
Бундан ташкари купайиш процессида тенг споралилик ҳар хил споралилик билан алмашган ва эволюция давомида гаметофитнинг редукцияланиб борганлигини кузатиш мумкин. Бу эса уз навбатида лепидосперманамолар қабиласи вакилларида примитив холда уругни тараққий этишига олиб келган.
Фойдаланилган адабиётлар руйхати:
1. Жизнь растений. IV-V-VI томлар, 1981.
1. Тахтаджян Н.Л. Система флорогения цветковых растений.М, Наука, 1966.
3. Камарницкий Н.А ва бошкалар., Ботаника, 1935
Сахобиддинов С.Р. Ўсимликлар систематикаси. 2-том «Укитувчи». 1966
Do'stlaringiz bilan baham: |