Бухоро давлат университети



Download 12,83 Mb.
bet1/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


Тасдиқлайман
Ўқув ишлари бўйича проректор
_________________ Д.Қ. Дурдиев
«____»__________________ 2018 й


БИОЛОГИЯ
кафедраси

БОТАНИКА
фанидан


ЎҚУВ - УСЛУБИЙ МАЖМУА



Билим соҳаси:

100000 -

Гуманитар соҳа

Таълим соҳаси:

140000 -

Табиий фанлар

Таълим йўналиши:

5140100 -

Биология



Бухоро - 2018

ЎУМ нинг муаллифлари

Эсанов Ҳ.Қ. Биология фанлари фалсафа доктори (PhD)

Тақризчилар: Мустафаева М.И. Бухоро давлат университети
Зулфиқоров А.Н. Бухоро тиббиёт институти
Кафедра мудири: Тохиров Б.Б.

Кафедра йиғилиши қарори № __ __ 2018 й.

Келишилган:

Факультет кенгаш раиси: Артикова Ҳ.Т
Факультет йиғилиши қарори № __ __ 2018 й.
ОТМЎМК раиси ___________ _________________________ имзо фамилияси, исми шарифи

ОТМЎМК йиғилиши баённомаси № _____ “___” ______ 20__ й


Ахборот технологиялар


йиғилиши раҳбари_____________ _________________________ имзо фамилияси, исми шарифи
ЎУМ МУНДАРИЖАСИ





Бўлимлар

бет

1.

Ўқув материали:......…………………………………………….

  • маъруза машғулотлари.………………………….............

  • амалий машғулотлари …………………………………..

4
4
112

2.

Мустақил таълим машғулотлари ……………………………...

138

3.

Курс иши.......................................................................................

139

4.

Глоссарий .………………………………………………............

140

5.

Иловалар:………………………………………………………..

  • Фан дастури........................................................................

  • Ишчи фан дастури.............................................................

  • Тест………………………………………………..........

  • Баҳолаш мезонлари бўйича услубий кўрсатмалар.........

143
143
146
155
188



Ўқув материали.
Маъруза машғулотлари.


Мавзу: Юксак ўсимликлар систематикасининг тарихи. Риниофитсимонлар-Rhyniophyta бўлими.
Режа:

  1. Ўсимликлар систематикасининг максади.

  2. Таксономик категориялар.

  3. Систематиканинг аҳамияти.

  4. Систематиканинг услуби.

  5. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг узвийлиги.

  6. Юксак Ўсимликларнинг умумий таснифи.

  7. Ринофитсимонларнинг топилишига оид маълумотлар.

  8. Ринофитсимонлар бўлимининг систематик холати.

  9. Бу бўлим вакилларинниг морфолого-анатомик тузилишлари.

Организмларнинг келиб чиқишини эволюцион ва уларнинг ўзаро муносабатларини тушунтиришда систематика биология фанининг асрий тармокларидан бири бўлиб ҳисобланади.


Бир гурух биологик олимлар систематика- бу хилма-хил ёки ҳар хил организмлардан ташкил топган фандир, деб курсатади.
Хакикатдан ҳам, олам ва ундаги мавжуд нарсалар бир хил келиб чикишга ва тузилиши ҳам бир хил бўлганда систематикага хожат булмаган булар эди.
Аммо, олам ва ундаги мавжудотларнинг келиб чиқишида ҳамда уларда хилма-хиллик мавжуддир.
Адабиётларнинг маълумотига кўра, ер шарида 1 млн. тур ҳайвонлар (ҳозирги кунда эса бу кўрсаткич 2 млн.дан ортик деб курсатиляпти), Ўсимликлар 350минг тур (ҳозирги кунда ботаникларнинг фикрича бу кўрсаткич 0,5 млн.) деб курсатилмокда. Буларни ўрганиш ва уларни маълум бир системага солиш биология фани олдидаги асосий масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Яъни асосий максад аник максадли флорогенетик классификация систематикасини яратишдир.
Ўсимликлар систематикаси ботаниканинг энг мухим ва катта бир қисми бўлиб, унда Ўсимликлар дунёсининг келиб чиқиши, бир-бири билан қариндошлик даражаси, ўзаро муносабати ва тарихий ривожланишига қараб классификация килинади. Шундай килиб, Ўсимликлар систематикаси филогенетик система яратиш борасида иш олиб боради, Ўсимлик турларини хисобга олади, яъни уларнинг руйхатини тузади ва характерли белгиларини тасвирлайди ҳамда таксонларга: туркум, оила, тартибларга ажратади.
Тарихи. Машҳур грек файласуфи ва табиатшунос олим Аристотель (эрамиздан аввалги 384 – 322 йил) ўсимликларни ўрганиш ва уларни кўпайтириш билан ҳам машғул бўлган. У ўсимликлар тўғрисидаги барча маълумотларни туплаб, юздан ортик ўсимлик турларини таърифлаб берди.
Унинг шогирди Теофраст (эрамиздан аввалги 371-286 й.) ўсимликлар тўғрисида маълумотларни йигиб, уз классификациясини яратди.
Ўсимликлар хакида, хусусан уларнинг шифобахш хусусиятлари тўғрисида Ўрта Осиёда яшаган ва жахон фанига жуда катта хисса кушган буюк мутафаккир олим Абу Али Ибн Синонинг (980-1037) дастлаб 1020- йилда нашр этилган «Алконун фит тиб» яъни «Медицина конуни» номли беш томли асари фаннинг тараққий этишига туртки булди. Бу китобнинг иккинчи қисми дори-дармон сифатида кулланадиган ўсимлик, хайвон ва минерал моддаларга багишланади. 400 дан ортикрок доривор Ўсимликлар таърифланади.
XVI – XVII аср тасвирий ботаниканинг гуллаган даври булди, Ўсимликлар фонди 6 мингга етди. Ўсимликларга оид жуда куп хилма-хил материаллар тупланди ва бу материалларни маълум системага солиш ва уларни классификация қилиш барча ботаниклар зиммасига тушган мухим вазифалардан бири эди.
Шундай олимлардан бири К. Линней (1707-1778) нинг асарлари систематикани тез ривожланишига катта таъсир курсатди. Систематика сохасидаги дастлабки маълумотлари 1735 йил «Табиатнинг систематикаси» асарида баён этилган.
«Ўсимлик турлари» асарида Линней систематикага:
1) тур онг махсулоти бўлиб, у табиатдаги объектив ходиса эканлигини;
2) тур тирик табиатнинг асосий яшаш формаси, унинг реал ва бошлангич элементар бирлиги эканлигини белгилашни;
3) Ўсимликларни тасвир этиш техникасини аниклашни;
4) систематикага бинар номенклатурани, яъни Ўсимлик номларини икки суз билан, яъни туркум ва тур номларини кушиб бирга аташни;
5) амалда фойдаланишга қулай бўлган мавжуд Ўсимликларни гурухларга ажратишни киритиб, сунъий системани яратди.
1859 йилда инглиз олими Ч. Дарвиннинг (1803-1882) «Табиий танланиш йули билан турланинг пайдо бўлиши» деган асарининг чоп этилиши биология фанида катта ижобий вокеликка сабабчи булди. Шундан кейин систематиканиннг учинчи даври филогенетик систематика даври бошланди.
Филогенетик системанинг вазифаси - ўсимликларнинг ривожланиш, тараққиёти, келиб чиқиши, куп сонли ўсимлик вакилларининг ўзаро ўхшашлик, қариндошлик муносабатларини ифодалайдиган эволюцион генеология системасини яратишдан иборатдир.

Совет ботаниги академик А. А. Гроссгеймнинг (1888-1948) системаси диккатга сазовордир. У янги ва прогрессив система бўлиб, шажара дарахти систематикасининг шох-шаббалари коллекцияси бўйича қараб эмас, кундалангига, ясси, текис шаклда тасвирларда бўлиб, у табиий систематика деб ном олди.


Гроссгейм системаси илгор идеали, прогрессив система бўлишига қарамай, ҳозиргача у филогенетик системанинг дастлабки режим шаклида эди.
Санкт-Петербург университети профессори, морфолог, систематик ва полеоботаник А. Л. Тахтажян ҳозирги замон фан ютукларига асосланиб Ўсимликлар систематикасини яратди. Кайсики бу «Жизнь растений» 6 томлик асарида тўлиқ ифодаланган.
Систематика фанининг методик негизи диалектик материализм илмий дунёкараш бўлиши билан бирга, табиатни ўрганишнинг мухим илмий методи ҳамдир.
Ҳозирги систематикада асосан қуйидаги услублар кенг қўлланилади:



солиштирма морфология

анатомия

эмбриология

палеонтология

география

экология

биохимиявий

экспериментал

Тур – species асосий таксономик категория, нафакат систематикада, умуман биологияда ҳар бир тур маълум бир туркумга мансуб бўлади.


Туркум – genera. Туркум уз ичига бир неча турли турларни олса, унда у кенжа туркумга ва бўлимга бўлинади.
Туркум категорияси бошка категориялардан юқори бўлиб, ҳамма турлар номига кушилиб ёзилади ва айтилади. Масалан: Triticum castivum – юмшок бугдой. Туркумлар оилаларни ташкил этади.
Оила – familia. Масалан, откулокдошлар оиласи – Polygonaceae.
Навбатдаги категория бу – синфдир.
Синф – classis. Юксак Ўсимликларда – opsida, сувутларда – phyceae, замбуруғларда эса – mycetes суффикслари кушиб айтилади. Масалан, мохнамолар – Bryopsida.
Синфлар бирлашиб бўлимларни ташкил этади – Divisionis.
Бўлимларни номлашда масалан, сувутлари ва юксак ўсимликлар – рhyta, замбуруғларда-mycota каби сузлар билан тугайди.
Юксак Ўсимликлар ҳам сувутлардан келиб чиккан, аммо кайсидан келиб чикканлиги аник эмас. Бир гурух олимлар кўнгир сувутларидан деса, яна бир гурух олимлар яшил сувутларидан деб караган.
Юксак Ўсимликлар классификациясида немис олими Энглер системаси берилган. У тўрт бўлимга:
мохсимонлар, папоротниклар, очик ва ёпик уруглиларга бўлинади.
Ҳозирги классификация Тахтаджян системасига асосланиб 8 та бўлимга бўлинади:

  1. Риниофитсимонлар – Riniophyta.

  2. Псилофитсимонлар – Zosterophyllophyta.

  3. Плаунсимонлар – Lycopodiophyta.

  4. Мохсимонлар –Bryophyta.

  5. Қирқбўғимсимонлар – Eguisetophyta.

  6. Кирккулоксимонлар (папоротниксимонлар) – Рolypodiophyta.

  7. Очик уруглилар – Pinophyta ёки Gymnospermae.

  8. Магнолиясимонлар(гулли ёки ёпик уруглилар) –Magnoliophyta.

Бу бўлимлар уша бўлим вакилининг биттасини номи билан аталган. А.Энглер бўйича 304 оила бўлса, ҳозирги кунда А.Л.Тахтажян бўйича 504 тани ташкил этади. Анча тўлиқ, батафсил ишланган ва ҳамма тан олган система А.Л.Тахтажян системаси бўлиб, унда автор гулли Ўсимликлардаги филогенетик богланишни аниклаш учун мохиятга эга бўлган биология фани сохасидаги барча ютукларни инобатга олган. Унинг системасида илгари куриб чикилган ёпик уругли таксонлар ўрта сидаги генетик богланиш тўғрисидаги мухим тузатмалар киритилган. Охирги варианти (1987 й) 11 та кенжа синф, бундан икки паллалилар – 7 та кенжа синфга, бир паллалилар – 4 та кенжа синфга бўлинган.
Тахтаджяннинг фикрича, гулли Ўсимликлардан энг оддийи – Magnoliadae кенжа синфи, Magnoliales қабиласи. Колган барча гурухлар шу кенжа синфнинг турли шохларидан бошланади.
Бу система купгина замонавий фанлар маълумотларини синтезлаб, унинг асосида «Жизнь растений» (1974-1982) деган куп томли асар ёзилди. Купгина китобларида система келтирилиб, энг ахборотли ва замонавий система охирги нашр Британия энциклопедиясида келтирилган.
Бундай куп сонли филогенетик системалар замонавий фанларнинг ривожланиши, изланишларнинг чукурлаштирилганлиги билан тушунтири-лади. Янги маълумотларнинг кенгайиши ва тупланиши, янги Ўсимлик формаларининг топилиши, объектларни батафсил ўрганиш, янги замонавий ахборот манбаларидан фойдаланиш ва хоказолар бўйича филогенетик система кайта ва кайта курилиши, Ўсимликлар генеалогияси хакикатга мувофик келиши керак.

Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish