Бухоро давлат университети


Мавзу: Қирқбўғимсимонлар - Equisetophyta бўлими



Download 12,83 Mb.
bet12/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

Мавзу: Қирқбўғимсимонлар - Equisetophyta бўлими.

Режа:
1.Қирқбўғимсимон ўсимликларнинг умумий характеристикаси.


2.Бўлимнинг систематикаси.
3.Понабарглилар синфини систематикаси, анатомик ва морфологик характеристкаси.
4.Қирқбўғимлар синфи вакилларининг анатомо-морфологик характеристикаси.
5.Дала қирқбўғимларининг кишлок кухалигидаги аҳамияти.


Бўлим. Қирқбўғим тоифа (Equisetophyta) ўсимликлар.
Бу бўлимни кўпчилик адабиётларда бугимлилар деб юритилган. Бунга сабаб спорали юксак ўсимликлар орасида булар танасининг (спорафитининг) бугим ва бугим ораликларига аник ажралганлиги ҳамда баргларини халкасимон жойлашганлиги билан яккол фарқ қилади. Кўпчилик бизгача етиб келмаган ва барча ҳозир ер шарида мавжуд бўлган қирқбўғимсимонлар ер остида горизонтал ва вертикал усувчи илдизпоя ҳосил этувчи ўсимликлардир. Барглари жуда кичик ва ён новдаларни (теллом) узгаришидан келиб чиккан.
Плаунсимонлар сингари қирқбўғимларни ҳам ҳозирги турларини барчаси утчил ўсимликлардир. Дарахтсимон вакиллари эса бизгача етиб келмаган. Уларнинг баландлиги 15 м гача ва эни 0,5 м гача бўлган. Ўтказувчи боғламлари коллотериал типда. Кселемасининг ўтказувчи элементлари турли типдаги трахеидлардан ташкил топган. Бироқ қирқбўғимлар туркуми вакилларида эса сосудлар (трахеялар) ҳам мавжуд. Флоэмаси турсимон найлар ва паренхима ҳужайралардан иборат.
Қирқбўғимсимонларнинг яна бир характерли хусусияти спорафилларни узига хос тузилиши ва жойлашишидир. Спорафиллар пояни спора ҳосил килувчи зонасида вегетатив барглар билан навбатлашиб жойлашган. ёки пояни учида факат спорафиллардан иборат холда ёки стерил барглар билан аралаш холда спора бошоклардан \стробелла\ халкасимон жойлашган.
Кўпчилик қирқбўғимсимонлар тенг спорали ўсимликлардир. факатгина казилма вакиллари орасида айрим ҳар хил споралилар бўлган.
Қирқбўғимсимонлар девон даврида (417-370 млн. йил олдин) келиб чиккан. Уларнинг ер шарида энг тараққий этган даври тошкумир давридир. Триас даврига келиб дарахтсимон вакиллари ва айрим утчил вакиллари кирила бошлаган. Факат қирқбўғим туркумини турлари сакланиб колган ва бизгача етиб келган.
Бу бўлим уч синфга бўлинади.
1. Гинеасимонлар – Hyeniopsida
2. Понабарглилар – Sphenopsida
3. Кирбугимсимонлар – Equisetopsida
Юқорида курсатилган 3 та синфдан 1чи ва 2 чи синф вакиллари факат казилма холда учрайди. Улар орасида энг қадимгиси гиеносимонлар синфининг вакиллари ҳисобланади. Чунки бу синф вакилларини полеоботаник колдиклари ўрта ва куйи девон даврларидан топилган. бу синфга иккита туркум кирадди: гиения-(hyenia), каламофитон- (calamophyton) ва шу туркумлар номи билан аталадиган иккита оила.
Гиена туркуми вакилларининг характерли белгиларидан бири, уларда вегетатив танасининг бугимларга бўлиниши хали яхши шаклланмаган. пояси дихатомик шохланган. барглари ҳам 2- 3 марта дихатомик шохланган, ҳамда улар новданинг учки қисмида халкасимон шаклда, остки қисмида эса кетма-кет жойлашган бўлади.
Спорафиллар махсус новдаларини учидаги спора бошокларда халкасимон жойлашган бўлган.
Спорафилларини учки қисми ҳам дихатомик шохланган бўлиб, ҳар кайси шохда 2-3 та спорангий жойлашган бўлган ва пастки томонга эгилган бўлган.
Гиенисимонлар туркумининг вакиллари унча катта булмаган бутачалар бўлган. улар морфологик тузилиши жиҳатидан риниофитасимонлар ва эстерофилло-фитосимонларга ўхшаш бўлса, анатомик тузилиши жиҳатидан эса девон даврини бошларида мавжуд бўлган клодоксилопсида (clodoxylopsida) деб аталувчи папаротникларнинг синфи вакилларига ўхшаш бўлган.
Каломофитон (calomophyton)туркумини вакиллари ҳам ташқи куриниши жиҳатидан гиеналар туркуми вакилларига ўхшаш бўлган.
Факат пояси бугимларга аник бўлинмаганлиги ва баргларини бир марта дихатомик шохланганлиги билан фарқ қилади. булар ҳам баргларини ва спорафилларини жойланиши гиеноларга ўхшаш бўлган.



Download 12,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish