Ҳисоботда қуйидагиларга эътибор бериш керак бўлади:
1. Ташкилий ишлар:
а) режалаштириш:
б) секцияни уюштириш:
в) саёҳат ва юришларга керакли жиҳозларни тўплаш:
г) туризмга доир умумий йиғилишлар ўтказиш:
д) амалий тадбирларда масъул кишилар, яъни жисмоний тарбия, биоло-гия, география, тарих ўқитувчилари, камолот ва ўқувчилар ташкилотларининг фаол иштироки ва тўла таҳлили.
2. Умумий тарбиявий, оммавий ва тарғибот ишлари:
а) туризм тўғрисида суҳбат, кечалар ўтказиш ва видео тасвирга олиш.
б) деворий газеталар чиқариш, танқидий материаллар, унинг натижала-ри, фотомонтаж ташкил қилиш:
в) саёҳатлар, юришлар, слётлар ўтказиш ва унинг натижалари:
г) ўқувчиларнинг бир кунлик, кўп кунлик юришлари, юриш давомида ижтимоий-фойдали ишлар:
д) ўлкани ўрганиш, қидирув ишлари якуни:
е) туризм бўйича музей (бурчак) ишларига тавсифнома.
3. Молиявий ва хўжалик ишлари:
а) туристик жиҳозларнинг сони, янгидан олиш, иш таҳлили:
б) сарфланган пул, оталиқдаги ташкилотлар ёрдами;
в) жиҳозлар билан таъминлашдаги камчилик ёки илғор тажрибалар раҳбарларнинг фаолиятлари.
4. Хулосалар:
а) ўқув муассасаси эришилган ютуқлар ёки камчиликлар сабаби;
б) асосий ютуқлар ва камчиликлар, уни тугатиш йўллари;
в) навбатдаги режаларни амалга ошириш тадбирлари;
Умуман, ҳисоботда эътиборга олинган ҳамда қилинган ишларни аниқ ва холисона ёритилиши, танқидий бўлиши, жамоани туризмга жалб қилиш йўлларини топишга қаратилмоғи керак. Ҳисоботни илмий-услубий шакллар ва йўналишларга қаратиш, ундан фойдаланиш зарур.
17-расм. Туристик асбоблар.
Кейинги вақтларда география, ботаника, зоология, тарих ўқитувчилари ҳамкорлигида кўпгина мактабларда ўлкашунослик кабинетлари ташкил қил-инмоқда. Уларда ўлкашуносликнинг муҳим тармоғи бўлган турли гербарий-лар, табиатда учрайдиган ҳилма-хил тошлар ва бошқа нарсалар мавжуд. Қис-қасини айтганда, ўқувчилар саёҳат давомида учратган қизиқарли нарсаларни олиб келиб, ўз музейларига йиғишади, уларни авайлаб сақлашади. Саёҳатда йиғилган коллекцияларни тўплаб, уларни музейларга ёки бурчакларга топширишда жисмоний тарбия ўқитувчилари ҳамда фаол туристларнинг ҳиссаси катта. Лекин шуни ҳам қайд қилиш керакки, айрим саёҳатчилар коллекция ёки гербарий тўплашга унчалик эътибор беришмайди, буни ўз вазифалари деб қарамайдилар. Натижада мактабларда туризм бўйича махсус музей ёки бурчаклар жуда камчиликни ташкил қилади.
Ўқувчи-ёшларнинг туристик ишларини яхшилаш, музейлар ташкил қилиш, дам олиш оромгоҳларида туристик походларни уюштириш, туристик жиҳозларни жамғариш ва улардан фойдаланишга ҳозирги кунда алоҳида эътибор берилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |