Бугунги кунда жаҳонда туризм масалаларига ҳар қачонгидан кўра катта аҳамият берилмоқда



Download 3,04 Mb.
bet1/38
Sana24.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#221255
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Руши


Кириш.
Бугунги кунда жаҳонда туризм масалаларига ҳар қачонгидан кўра катта аҳамият берилмоқда. Бу бир томондан давлатларнинг иқтисодий ривожланиш-ига катта ёрдам берса, иккинчи томондан дунё аҳолиси саломатлигини сақлаш ва кундалик жисмоний ҳаракат фаоллигини таъминлашда ҳакм муҳим аҳамият касб этади. Франция, италия, греция, хитой, япония, туркия ва россия каби ривожланган мамлакатларда туризм ва туризм соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш бўйича катта тажриба тўпланган. Республикамизда ҳам кейинги йилларда халқаро ва ички туризмни ривожлантириш учун бир қатор ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан,ўзбекистон республикаксининг 2019 йил 18 июндаги “туризм тўғрисида”ги қонуни, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг “ўзбекистонда туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, улар туризм соҳаси учун замонавий кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ долзарб вазифаларни амалга ошириб келмоқда. Бу тадбирларни янада такомиллаштириш, уларни сифат жиҳатидан янги поғонага кўтаришда олий таълим муассасаларининг жисмоний маданият йўналиши ўқув режасига киритилган “туризм ва уни ўқитиш услубияти” фани ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ушбу ўқув дастури жисмоний маданият 5112000-таълим йўнали-шининг талабалари учун мўлжаланган бўлиб, “туризм ва уни ўқитиш услубияти”ўқув фани сифатида бакалавр тизимида жисмоний маданият ўқитувчисини касбий фаолиятига назарий ва амалий тайёрлашни таъминловчи соҳанинг ўрганишга қаратилган фан ҳисобланади.
Дастурда, туризм хақида умумий тушунчалар ва уларнинг пайдо бўлиши, жисмоний тарбия тизимида турзмнинг моҳияти ва ўрни, туризмнинг меъёрий дастури (алпомиш ва барчиной меъёрий тести) ваташкилий асослари тавсифи, туризмда техника ва тактика, туризмда ўзбекистон республикасида ўлкашунослик, туристик ва экортуристик тушунчалар, табиатни мухофаза қилиш, туризм элементлари бўйича оммавий тадбирлар ва мусобақалар ҳақида маълумотларини мустақил таълимда олиб борила-диган ишлар кўламини қамраб олган.
Республикамизда жисмоний маданият ва оммавий спортни ривожланти-ришга давлат сиёсатинининг устувор йўналиши сифатида эътибор берилмоқда. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг соҳа бўйича қарорлари бунинг яққол далилидир.
Масалан, Таълим 1997, Кадрлар тайёрлаш 1997, Болалар спортини ривожланти-риш жамғармасини тузиш, 2002Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонуни 2015 “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 март, ПФ-5368-сонли фармони ва бошқалар.
Жисмоний маданият мутахассислари тайёрлашда “Туризм ва уни ўқитиш услубияти” фани алоҳида ўрин тутади.
Туризм фани жараёнида ўрганилган илмий, назарий маълумотлар ва амалий кўникмалар ёш мутахассис-ўқитувчиларни мактаб ўқувчиларини ҳар томонлама тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Туризм жисмоний маданиятнинг ўзига хос воситаларидан бири бўлиб, у ёшларни меҳнатсевар ва ватанпарвар, ростгўйлик, садоқат, ўзаро ишонч, табиатга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашга катта ёрдам беради. Шунингдек, туристик саёҳатлар жараёнида ўқувчиларда мардлик, жасурлик, чидамлилик, кучлилик, кескин вазиятларда зарур қарорга келиш каби руҳий ва жисмоний сифатларни ҳам тарбиялаш имконияти жуда кенг. Авестода “Ҳар ким ўзи яшаётган жойни дунёнинг энг гўзал жойи деб билмоғи керак”, - деб ёзилган. Шундай экан дунёнинг энг гўзал жойларидан бўлган Ўзбекистоннинг табиати ва ҳайвонот дунёси такрор-ланмасдир.
Республикамизда ҳали яхши ўрганилмаган, инсон оёғи етмаган жойлар жуда кўп. Туристик саёҳатлар ва уларни ташкил қилиш, ўтказиш бўйича Республикамизда катта тажриба тўпланган. Бугунги кунда бу тажрибаларни янада ривожлантириш, уни замонавий даражага кўтариш зарурияти туғилмокда.
Туризм саёҳат демакдир. Унинг мазмунида дам олиш, ҳордиқ чиқариш, жисмонан чиниқиш, ўлкани ўрганиш, ижтимоий-фойдали меҳнат қилиш, табиатни муҳофаза қилиш, табиий мувозанатни сақлаш, (экология), илмий тадқиқотлар олиб бориш каби кенг қамровли ижтимоий-тарбиявий ҳамда маданий жараёнлар мужассамлашган. Уларни амалга оширишда ташкилий ва бошқарув фаолиятлар муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш лозимки, саёҳатнинг бу йўналишидаги воситаларидан жаҳондаги кўп мамлакатларда мақсадли фойдаланиб келинмоқда. Шу сабабдан туризмнинг ўзига хос тарихий ривожланиши мамлакатларнинг ижтимоий иқтисодий, маданий ва сиёсий фаолиятлари билан бевосита боғлиқ бўлади.
Туризм шаклан сайр (экскурсия), саргузаштлар (путешествие, экспеди-ция) ва пиёда юриш (пешеход) каби турларни ўз ичига олиб, мазмунан эса инсонларнинг билим доирасини кенгайтириш, ақл-идроки (тафаккур) ри-вожлантириш ҳамда жисмоний баркамолликни тарбиялаш каби энг муҳим вазифаларни ҳал қилишни қамраб олади.
Эътироф этиш лозимки, сайр-саёҳатлар (экскурсия) халқаро миқёсдаги энг оммавий-маданий тадбирлардан биридир. Тарихий-маданий обидаларни томоша қилиш, уларнинг тарихи билан танишиш, замонавий қурилишлар, ҳашаматли уйлар, чиройли боғ-роғлар, миллатларнинг урф-одатларини ўрга-ниш каби соҳалар саёҳатчиларнинг диққат-эътиборидан кенг жой олади. Бунда уловлардан (транспорт) фойдаланиш, молиявий харажатлар, яшаш жойлари ҳамда озиқ-овқатлар билан таъминлаш, маданий хизматлар анча устувор ташкилий фаолият ҳисобланади.
Оммавий пиёда юриш саёҳатлари асосан тоғли манзаралар, дарё, кўл, сув омборлари соҳиллари каби хушманзарали жойларга ташкил қилинади. Бунда табиат билан танишиш, сўлим, гўзал манзарали жойларда тунаш, овқатланиш, жисмоний машқлар, турли амалий ҳаракатларни бажариш билан жисмонан чиниқиш асосий мақсад ҳисобланади. Бу соҳанинг ҳам ўзига хос ташкилий муаммолари мавжуддир.
Ўзбекистон географик жойлашуви ва табиий муҳити ҳамда тарихий обидаларга бой бўлган шаҳарлари сайр-саёҳатлар (пиёда юриш) учун жуда қулай ҳисобланади. Айниқса Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлари. Тошкент, Навоий, Гулистон каби замонавий шаҳарларнинг кўрки ва янги жамоли фақат мамлакатимиз аҳолисинигина эмас, балки хорижий мамлакатларнинг ҳам диққатини ўзига жалб этади.
Фарғона водийсидаги ям-яшил тоғли манзаралар, Чотқол (Тошкент ви-лояти ҳудудлари), Нурота, Туркистон, Зарафшон тизма тоғлари, Сурхон во-ҳасидаги гўзал манзараларда соғломлаштириш оромгоҳлари, спорт масканлари (лагерлар) ўқувчи-ёшлар ва талабалар ҳамда ҳаваскор саёҳатчилар учун энг қулай манзиллар бўлиб хизмат қилмоқда.
“Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари талабларини бажаришга тайёргарлик машғулотларини (саёҳат, гимнастика, енгил атлетика, сузиш ва ҳоказо) ўтказишда юқорида таъкидланган манзиллар намунали хизмат қилаолади.
Ўз ўрнида айтиш лозимки, яқин ўтмишимизда (1960-1980 й.) ташкил қилинган оммавий соғломлаштирувчи пиёда юриш саёҳатларининг йўналиш-лари (маршрутлар) ҳали хотирдан кетмаган ва саёҳатчилар харитасидан ўч-маган. Улардан ҳозир ҳам мақсадли фойдаланиш мумкин бўлади. Шу мақсадда ўқувчи-ёшлар, талабалар ва меҳнаткаш омманинг дам олиш куни, таътил (каникул) пайтларида пиёда юриш саёҳатлари ҳамда сайрларини (экскурсия) мақсадли равишда ташкил қилиш лозимдир.
Хулоса тариқасида таъкидлаш жоизки, таълимнинг узлуксизлиги, барка-мол авлод тарбияси, касб-ҳунар эгаллашда ёшларнинг жисмоний ва маънавий салоҳиятларини тарбиялашда саёҳатлар муҳим аҳамиятга эгадир. Шу сабабдан ўқувчи-ёшлар, талабаларнинг билим савияларини ошириш, касб-ҳунар йўлидаги меҳнат фаолиятларида саёҳатларни ташкил қилади.



Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish