II-БОБ. ТУРИЗМНИНГ ШАКЛЛАРИ ВА ТУРЛАРИ.
2.1. Туризмнинг шакллари ҳақида тушунчалар.
Туризм амалий ҳаракатлар ва тадбирлар йиғиндиси сифатида жисмоний тарбиянинг муҳим воситаси ҳисобланади. Унинг таълим-тарбия ва соғломлаштирувчи хусусиятлари шаклан ва мазмунан жамият тараққиётида муҳим ўринга эгадир. Яъни, у саёҳатлар жараёнида билим ва амалий малакаларни ошириш йўли билан ишлаб чиқариш сифатини яхшилаш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга бевосита хизмат қилади. Таъкидлаганимиздек туризм ўз шаклини сайр (экскурсия) ва саёҳатлардан ифода этади.
Сайрларга (экскурсия) қўйилган мақсадлар асосида шуғулланувчиларни-нг ёши, жинси ва саломатлигига қараб тадбирлар уюштирилади. Уларнинг энг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборатдир:
1. Мактабгача таълим муассасаларидаги сайрлар.
2. Мактаб ўқувчиларининг сайр-саёҳатлари.
3. Меҳнат жамоалари ходимларининг сайр-саёҳатлари.
4. Аҳоли истиқомат жойларидаги кишиларнинг сайр-саёҳатлари.
5. Хорижий мамлакатлардан келган меҳмонларнинг сайрлари.
Сайрларни ташкил қилишнинг асосий мақсад ва вазифаларини қуйида-гича ифодалаш мумкин:
1. Шуғулланувчиларнинг (қатнашчилар) сиҳат-саломатлигини яхшилаш учун пиёда кезиш, қулай жойларда машқлар, ўйинлар ўтказиш.
2. Атроф-муҳит ва табиат манзаралари билан таништириш, эътиборга лойиқ аҳоли яшайдиган жойларни ўрганиш.
3. Тарихий ва маданий обидаларни томоша қилиш ва уларнинг тарихини ўрганиш.
4. Ўзи яшаб турган жойларнинг (ёш болалар учун) тарихи, ривожланиши ва меҳнаткашларнинг хизматларини ўрганиш (билиш).
5. Илмий изланиш ишларини (мутахассислар) олиб бориш ва ҳоказо.
Эътироф этиш лозимки, мазкур сайрлар назарий билим (тушунча) ва амалий малакалар ҳосил қилиш йўлида таълим-тарбия вазифасини ўтайди. Шу билан биргаликда қатнашчиларнинг сиҳат-саломатлигини яхшилаш, жисмонан баркамоллигини ўстиришга қаратилади. Демак туризм шакл ва мазмун жиҳат-дан тарбиявий ҳамда соғломлаштирувчи хусусиятларни ўзида мужассамлашти-риш билан муҳим аҳамиятга эгадир.
Сайр қилишда (экскурсия) қатнашчиларнинг белгиланган жойга етиб бориши, уловларга чиқиш ва тушишлари, сайр-саёҳат манзилига кириш ва бевосита сайр-саёҳатларда иштирок этиш жараёнида пиёда юриш асосий ўринда туради. Чунки, эркин равишда барча фаолиятларни бажариш, юкларини кўтариб юриш, томоша-сайр жараёнларида фаол қатнашишда шароитларга қараб тез ёки секин юриш, тўхташ, баъзан югуриш ҳам амалга оширилади. Бу жараёнлар ҳам саёҳатчиларнинг саломатлигини яхшилаш, фаол амалий ҳаракатлар қилишга кўмак беради.
Хулоса қилиб айтганда туризмнинг сайр-саёҳат ва пиёда юриш шакллари мазмун ва моҳият жиҳатдан ўз хусусиятларига эгадир. Уларни мақсадли уюштириш ва олиб боришда мутасадди ходимларнинг ўз масъулиятларини бажариши жуда муҳим.
Do'stlaringiz bilan baham: |