14-расм. Олдиндаги кишининг хавфсизлигини таъминлаш.
15-расм. Чуқур сувдан ўтиш тартиби.
Ҳар бир турист ёки ўқувчи туристик техника элементларини яхши ўз-лаштирган бўлса-да, айрим ҳолларда бахтсиз ҳодисаларга учраши мумкин. Шунинг учун слёт ва мусобақаларда қутқариш бўлинмаларн доимо тайёр ҳолда туради. Айниқса тошлардан, жарлардан, канал ёки катта сувлардан арқон билан ўтишда, чиқиш ва тушишда хавфсизлик ва қутқариш бўлинмалари шай туради, тегишли чораларни кўради.
Қутқариш бўлинмаси ёки аъзолари йил давомида, айниқса қийин об-ҳаво шароитида мураккаб трасса ёки жойларга бориб, мунтазам машқ қилади, малака оширади ва ўз маҳоратларини мустаҳкамлаб боради.
Мактабларда, барча таълим муассасаларида, шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасалардаги туризм секциялари бир йилда икки марта яъни ўқув йили ва йил охирида ўз жамоаси ва юқори ташкилотлар учун ёзма ҳисобот тузади. Ёзма ҳисобот тузиш учун йил давомида қилинган ишларни кўздан кечиради, таҳлил қилади. Ҳисобот тузиш учун қуйидаги ҳужжатларни юритиш ва уларни мунтазам равишда ҳисобга олиб бориш тавсия этилади:
16-расм. Сувдаги тошлар устидан ўтиш.
1. Умумий иш режаси
2. Секция ишининг режаси.
3. Туристик юришларнинг календар режаси.
4. Секция журнали.
5. Жамоатчи йўриқчилар, ташкилотчилар, фаоллар тайёрлаш журналлари.
6. Мактаб директори, туман халқ таълими бўлими, спорт жамияти, спорт ташкилоти ва бошқа юқори ташкилотлардан келган кўрсатмалар, буйруқлар, низомлар, режалар ва бошқаларни ҳисобга олиб бориш журнали.
7. Ўтказилган саёҳатларнинг йўллари, режаси, чизмаси тегишли ташки-лотлар (МКК) тасдиғидан ўтган маршрут варақалари, қайдномалар, ҳисоботлар.
8. Кўп кунлик туристик саёҳатнинг режаси, чизмаси, ҳисоботи, фотосу-ратлари.
9.Тайёрланган фотогазета, фотоалбом, фотомонтажлар, видео тасвирлар.
10. Ўз жамоаси ҳақида газеталарда босилган материаллар, мақола ва хабарлар.
11. Туризм секцияси, ўқув юрти ва меҳнат жамоасининг туризм тўғриси-даги умумий йиғилишлари қарорлари тўплами.
12. Туристик фаоллар рўйхати.
13. Туризм бўйича разряд ва бошқа меъёрларни бажарганлик ҳақидаги ҳужжатлар, талабномалар.
14. Туристик жиҳозлар рўйхати.
15. Ўқув муассасалари ёки оталиқдаги ташкилотлар, хўжаликлар томони-дан кўрсатилган моддий ёрдамларга доир ҳужжатлар.
16. “Камолот” ва ўқувчилар ташкилотларининг туризмга бевосита қат-нашишини акс эттирувчи ҳужжатлар.
17. Ўтказилган тадбирларни ҳисобга олиб бориш учун дафтар.
18. “Ёшлик”, “Талаба” ва бошқа кўнгилли спорт жамияти, касаба уюшма ташкилотлари, хомийларнинг кўрсатган ёрдамларини акс эттирувчи дафтар.
Do'stlaringiz bilan baham: |