Ҳаракатдаги таркиб. Тез бузилувчи юкларни ташиш учун изотермик, ҳамда оддий ёпиқ вагонлар ишлатилади.
Ташиш вақтида уларда совутиш ёки иситиш билан маълум бир ҳаво ҳарорати ушланиб тўргани учун улар изотермик деб айтилади. Изотермик вагонлар юк хонани ҳавосини намлигини ва доимий оптимал ҳароратини, уни нормал шамоллатишни ва айланишини (циркуляция), қурилмани ишончли ишлашини таъминлайди. Ташилаётган юкларни турига қараб, ҳамма изотермик вагонлар универсал ва маҳсулотлаштирилганга бўлинади.
Уневирсал вагонларда ҳамма тез бузилувчи юклар иситилган, совутилган ва музлатилган ҳолатда ташилади. Махсуслаштирилган вагонлар маълум бир юклар учун мўлжалланган (сут, вино, тирик балиқ). Юк хонани совутиш тури бўйича изотермик вагонлар рефрижераторларга (совутиш машиналари билан совутиладиган), вагон-термослари (фақат иситадиган совутиш қурилмаларисиз).
Рефрижератор ҳарактдаги таркиб гурухли ва бир вагондан иборат бўлади. Гурухлиги рефрижератор поездлар (21-23 вагон) ва секциялар (12 ва 5та вагон) киради. Рефрижератор поездлар оддий поезд бирликларидек ишлатилади ва тез бузилувчи юкларни маршрутлаб ташиш учун мўлжалланган. Секциялар поездлар таркибига киритилади ва майда партия билан жўнатиладиган тез бузилувчи юкларни ташиш учун мўлжалланган. Агар, юк кам партияда жўнатилиши керак бўлса (1-2 вагон), у ҳолда автоном (биттали) вагон ишлатилалди, уларни ҳар бирида совутиш машинаси (кучли) ва иситиш қурилмаси бор.
Тез бузилувчи юкларни ташишда хизмат кўрсатадиган қурилмалар. Изотермик вагонларга махсус хизмат кўрсатиш бўйича жараёнларни бажариш рефрижератор деполарига, рефрижератор ҳаракатидаги таркибни экипировка қилиш пунктларига ва автоном рефрижератор вагонларга техник хизмат кўрсатиш пунктларига бириктирилган.
Рефрижераторли ҳаракатдаги таркибга хизмат кўрсатиш учун, махсуслаштирилган вагон депоси ажратилган, уларга рефрижератор поездлар, секциялар, автоном вагонлар бириктирилган. Деполар уларга бириктирилган рефрижератор ҳаракатдаги таркибни ҳар йили деполи таъмирловини бажарадилар.
Рефрижератор поездларини ва секцияларни жорий сақланишни ва хизмат кўрсатишни поезд (секция)ни бошқарувини кузатиб борувчи бригада бошқаради.
Ҳар бир поездга ёки секцияга бригадалар бириктирилган. Бригадалар ортиш, тушириш пунктларида, йўлда бўш ҳолда алмашади. Рефрижератор поездларни ва секцияларни ишга шайлаш ёқилғи, мой, хладоген билан экипировка қилиш улар бириктирилган деполар ва рефрижератор ҳаракатдаги таркибни экипировка қилиш пунктига бажарилади.
Ортишдан олдин рефрижератор поезд ва секцияларни бутунлай ишга шайлаш йўлда ишга шайламасдан таъминлаш бекатига юкланган ҳолатда юрганда юришни кўрсатилган мейёрлари бўйича ҳаракатлашни ҳисобидан эҳтиётдан олдин икки кунгача қурилмани нормал ишини таъминлаши керак. Ишга жойлаш фақат узоқ шарқ ва Ўрта Осиё йўналишда рухсат этилади.
Автоном рефрижератор вагонларни техник хизмат кўрсатиш пунктлари (АРВ, ТХП) техник кўрикни ўтказиш ҳаракат режимини назорат қилиш, қурилмани иккинчи комплектини аварияли ёрилиши аварияли узиб ва узмасдан таъмирлаш, автоном рефрижератор вагонлар қурилмаларини ишга шайлаш ва жорий таъмирлаш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, яқин атрофда жойлашган ТХП механиклари тез бузилувчи юкларни ортиш ва тушириш жойларига АРВ қурилмасини ёқиш ва тўхтатиш учун берадилар. Бу мақсадда темир йўл бўлимларини участклари бириктирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |