9.2. Ҳавфли юкларнинг таснифи
Ҳавфли юкларга ортиш-туширишда, ташишда ва умуман атроф муҳитга зарар келтирадиган, портлашга, ёнғинга, транспорт воситаларига зарар етишига сабаб бўладиган моддалар, материаллар, маҳсулотлар, ишлаб чиқаришнинг ва бошқа соҳанинг чиқиндилари киради.
Ҳавфли юклар ДАСТ 19433-88 “Грузў опаснўе. Классификация и маркировка”га боғлиқ ҳолда қуйидаги синфларга бўлинади:
1 синф–портловчи моддалар (ПМ);
2 синф–босим остида сиқилган, суюлтирилган ва эритилган газлар;
3 синф–осон ёнадиган суюқликлар (ОЙС);
4 синф–осон ёнадиган қаттиқ моддалар (ОЙҚ);
5 синф–оксидланадиган моддалар (КМ) ва органик пероксидлар (ОП);
6 синф–заҳарли моддалар (ЗМ) ва инфексияловчи моддалар (ИМ);
7 синф–радиоактив моддалар (ПМ);
8 синф–ўткир ҳидли ва занглатувчи моддалар (ЗМ);
9 синф–бошқа ҳавфли юклар.
Ҳар бир синфнинг ҳавфли юклари ташишда ўзининг физик–кимёвий хусусиятлари, синфлари ва ҳавфлилик даражасига қараб синфчаларга, даражаларга ва гуруҳларга бўлинади (синфчалар, даражалар ва гуруҳлар Темир йўлларда ҳавфли юкларни ташиш қоидаларида (Правила перевозок опаснўх грузов по железнўм дорогам) келтирилган).
Ҳавфли юкларни маълум синф, синфча, даража, гуруҳга ажратиш ДАСТ 19433-88 га мувофиқ амалга оширилади. Бир синфдан ортиқ ҳавфлиликка эга бўлган ҳавфли юк синфи (синфчаси) ҳавфлилик синфлари жадвалига қараб ўрнатилади (ДАСТ 19433-88). Бундай юклар учун қўшимча ва муҳим даражадаги ҳавфлилик бўйича тавсия қилинган талабларга риоя қилиш керак.
9.3. Ташиш учун йўл қўйиладиган ҳавфли юклар
Темир йўлларда Алфавитли кўрсаткичда номланган (Правила перевозок опаснўх грузов по железнўм дорогам. М. Транспорт 1996г. Приложение 2) ва 1-синф ҳавфли юкларига киритилган юкларни (Правила перевозок опаснўх грузов по железнўм дорогам) ташишга йўлқўйилади.
Алфавитли кўрсаткичда кўрсатилмаган, лекин ўзининг кимёвий хоссалари ва хусусиятларига эга бўлган юклар юк жўнатувчи томонидан йўлланмада кўрсатилган шартлар асосида ташилади. Бунда юк ташувчи “Юкнинг номи” графасида стандарт ёки техник шартларга мувофиқ ташиладиган юкнинг номини кўрсатиши ва унинг тагидан қуйидагича белгилаш киритиши керак: “Юк ... (Алфавитли кўрсаткичга кўра берилган юкга тенглаштирилган юкнинг номи) шартлар асосида ташилмоқда, АК қўйилди”, ва ташиладиган юкка «аварияли» белгиси қўйиб қўйиши керак, шунингдек штемпел қўйиши керак.
Алфавитли кўрсаткичда номланган юкларга тенглаштириб бўлмайдиган, ёки махсус вагон ва контейнерларда, ёки қоидаларда кўрсатилмаган шартлар асосида ташиш зарур болган ҳавфли юкларни ташиш бир мамлакат чэгарасида ташиш шартларини белгилайдиган темирйўл маъмурияти розилиги билан йўл қўйилади.
Расмий сўровга корхона раҳбари–юк жўнатувчи томонидан ёзилган ва муҳр, давлат назорат қилиш органларининг розилиги билан тасдиқланган Ҳавфсизлик ва ҳавфли юкларни темирйўлларда ташиш билан боғлиқ бўлган фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш тартиби қоидаларида кўрсатилган шаклларга мувофиқ юк тавсифномасининг икки нусхаси ва «аварияли» белгиси берилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |