Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Қуюлувчи юкларни қабул қилиш ва сиғимини аниқлаш



Download 3,14 Mb.
bet100/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

9.9. Қуюлувчи юкларни қабул қилиш ва сиғимини аниқлаш

Цистерна ва очиқ вагонли бункерларда ташиладиган қуюлувчи юклар рўйхати қоида (2 қисм, 41 бўлим, 1 иловада берилган). Бунда ҳар бир юк учун хавфлилиик категорияси, ташиш мумкин бўлган цистерналар, цистернадаги трафаретлар ва ташиш ҳужжатларидаги штамплар кўрсатилган.


Нефт маҳсулотларини жўнатишга топшираётганада, юк жўнатувчи юк йўлланмасига нефт сотувчи корхонаси назоратининг сифат сертификатини (паспорти) қўшиб бериш зарур. Бир юк йўлланмаси орқали ташилаётган йўналишга камида беш дона сифат сертификати (паспорти) қўшиб берилади, чунки баъзи сабабларга кўра баъзи цистерналар ажратиб фойдаланиш мумкин.
Цистерна ва бункерли очиқ вагондаги юк оғирлигини, юкнинг турларига қараб жўнатувчи тротиш, ўлчаш ёки бошқа йўл билан аниқлайди. Нефт ва нефт маҳсулоти ҳажмини (суюқ ҳолда) ўлчаш йўли билан аниқлайди, шу билан бирга аммиак суви, ацетон, бензол, нашатир спирт, скипидар ва бошқа юклар ҳам киради.
Юк ҳажмини аниқлашда цистернага қуйилган маҳсулотни баландлигини ўлчаш, маҳсулот зичлигини ва даражасини аниқлаш учун цистернадан маҳсулотни синаш учун ўртасини олиш, цистернани саралаш турини трафарет орқали аниқлаш, суюқлик ҳажмини қуйилиш баландлигига асосланиб саралаш жадвали орқали аниқлаш, суюқлик ҳажмини маҳсулот зичлигига кўпайтириш керак.
Қуйилиш баландлигини-узунлиги 3500 мм шкалали, диаметри 20-25 мм ли металл трубкали стержен-метриток ёрдамида ўлчанади. Уч энг кичик бўлак қисми 1 мм. Асбобнинг пастки қисмининг охирида мис тиғ, юқорисида эса-металл узук ёки зирак бўлади. Ўлчаш учун тахта брусакли метрштокдан фойдаланишга руҳсат берилади. Ўлчаш ишлари қуйилманинг сатхи сокин ва кўпиклар йўқ бўлган ҳолда амалга оширилади. Метршток қозоннинг люкидан то пастки қисми (таги) гача аниқ вертикал ҳолда туширилади, шундан сўнг чайқатмасдан тезда кўтарилади ва бўлган чизиғи орқали қуйилманинг баландлаги аниқланади. Ўлчашни люкининг икки қарама-қарши яъни цистерна ўқининг чизиғи цистерна ўқи чизиғидаги люкнинг икки қарама-қарши қисмларида, ҳар бир нуқтада камида икки маротаба ўлчанади. Икки ўлчов натижалари ўлчовлари фарқи 0,5 см дан ошмаслиги керак.
Қуйилманинг асосий баландлиги деб икки нуқта ўлчамларининг ўртача арифметик қиймати деб олинади. Ҳисоб тўлиқ сантиметргача тўғирланади (0,5 см кичиги ташланади ва 0,5 см юқориси 1 см деб олинади).
Ўлчов вақтида кўпикни баландлик ўлчамларига таъсир этмаслигини, узунлиги 1 м атрофидаги охирги қисми кенглиги диаметри 160 мм ва тор қисми 60 мм ташкил этувчи металл конус ёрдамида бартараф этилади. Пастки қисмидаги қопқоқчани кенг қисмида ўрнатилган ушлагич ёрдамида очса бўлади. Кўпик йўқотгични цистернага тор қисмини қопқоғи ёпиқ ҳолда туширилади. Ёпиқ қопқоқли ери кўпикдан ўтгандан сўнг, қопқоқ очилади ва ички қисми маҳсулотга кўпиксиз ҳолда тўлади. Шундан сўнг кўпик ичига метршток туширилади. Шу билан бир вақтда синов олувчи мослама билан цистернанинг ўртасидан маҳсулотнинг даражаси ва зичлигини аниқлаш учун проба олинади.
Суюқ маҳсулотнинг зичлиги ва даражаси махсус асбоб–денсиметр (ареометр) ёрдамида аниқланади. Паспорт маълумотлари бор ҳолларда, унинг берилган даражасидаги денсиметрсиз, яъни ўртача даража тўғирлашларидан фойдаланиланиб аниқланади. Цистернага қуйилган маҳсулот вазни ўлчаш вақтидаги юк даражасининг зичлигига кўпайтмаси орқали аниқланади:

қаерда Q-мавҳсулот вазни; кг;
V-қуйилган маҳсулот ҳажми;
d-нефт маҳсулотининг +200с кг/дм3 даги зичлиги;
tф-қуйилманинг ўлчанган баландлигининг даражаси;
а-даражанинг 10С га фарқ қилувчи зичлигининг даражавий тўғриланиши,200С дан юқори даража бўлса, даражавий тўғриланиш олиб ташланади, 200С кичик ҳолда, қўшилади.

Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish