КИРИШ
Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат. Бунда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқлари–саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, пулли хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланмоқда.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида темир йўл транспортини ривожлантириш ва таъминлаш, ягона темир йўл тармоғини ҳосил қилиш бўйича комплекс тадбирлар олиб борилмоқда.
Республикада ўтказилаётган ислоҳотлар, миллий темир йўл тармоғини шакллантириш ва ривожлантириш учун ижобий натижалар берди. Ҳуқуқий асослар ташкил қилинди, тармоқни бошқариш янада ривожланмоқда, рақобатли бозор муҳити ташкил қилинмоқда.
Маълумки Ўзбекистон темир йўллари яқин ва узоқ мамлакатлар оралиғида транспорт “йўлакларини” яратишни мағсад қилиб қўйди, бу эса Ўзбекистонни жаҳон бозорига кириб боришини таъминловчи ягона йўлдир. Бунинг учун темир йўл иш тизими такомиллашган, шунингдек иқтисодий бўлимларни бошқариш структураси юксалган бўлиши лозим.
Ўзбекистоннинг географик жойлашувига қараб темир йўл транспорти имкон қадар яқин бўлган портларга ва йирик транспорт узеллрига чиқиб бориши лозим.
Бугунги кунга келиб темир йўл транспортининг юк айланмаси барча транспортлар юк айланмаси ҳажмининг 67% ташкил қилади. Темир йўл транспорти республиканинг ташқи иқтисод алоқаларини таъминлаш алоҳида ўрин тутади. Бунда экспорт-импорт юклар ташишдаги солиштирма оғирлик 80%дан ортиқни ташкил қилади.
Жаҳон тажрибасига кўра юклар оқимини жалб қилиш мақсадида бошқа транспорт турлари билан олиб борилаётган рақобати темир йўлдан юк эгаларига транспорт хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, сервисни ошириш, таклиф этилаётган хизматлар рўйхатини оширишни талаб қилади.
Шунинг учун мижозларни бошқа транспорт турларига эмас, балки темир йўлларга мурожаат этишга ундайдиган юк ва йўловчи ташишнинг янги темир йўл тизимини ташкил қилишни талаб қилади. Ушбу транспорт тури, аҳоли ва уларнинг меҳнат маҳсулининг ҳаракатланишга бўлган талабини қондиришга қаратилган.
«Юк ва йўловчилар ташишни ташкил қилиш» дарслиги темир йўл транспорти колледжи талабалари учун мўлжалланган бўлиб, темир йўл транспортида «Темир йўл бекатларига хизмат кўрсатиш» таълим йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашда кўмаклашувчи фан ҳисобланади.
«Юк ва йўловчи ташишни ташкил қилиш» дарслиги икки бўлим кўринишида тайёрланган. Биринчи бўлим юк ташишни ташкил қилиш ва технологияси. Иккинчи бўлим йўловчилар ташишни ташкил қилишга бағишланган.
Дарсликнинг асосий мақсади талабаларда транспорт жараёнини ташкил қилиш, йўловчи ва турли хил юкларни ташишда янги билим ва кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат. Ушбу дарсликни тайёрлашда темир йўл транспортида йўловчи ва юк ташишни бошқаришни ташкил қилиш технологиясининг асослари ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Муаллифлар жамоаси-профессор ўқитувчилар ,талабалар ва ўқувчилардан миннатдорчилик билан дарсликни янада яхшилаш бўйича мулоҳаза ва таклифларни қабул қиладилар.
Ҳурмат ва эҳтиром ила «Юк ва йўловчилар ташишни ташкил қилиш» дарслигининг муаллифлар жамоаси.
Дарслик Тошкент темир йўл мухандислари институти «Юк тижорат ишлари технологияси ва станциялар» ва «Эксплуатация ишларини бошқариш » кафедралари ҳамкорлигида қуйидагича тайёрланди:
проф. Н.Н. Ибрагимов – кириш, 3,4,5,8,10,11 боблар ;
доц. Ш.Н.Норматов – 13, 14, 15, 16, 17 боблар;
доц. Р.Я. Абдуллаев – 1,2,3,4,6,7,8,9,10 боблар;
доц. А.Ш.Шорустамов - 1,2,7,10 боблар;
доц. О.С. Турдиматов – 5,6,9,11 боблар;
т.ф.н. С.Қ.Худайберганов - 2,4,7,12 боблар;
инж. М.Тўхтахўжаева - 2,3,4,8 боблар.
Дарсликнинг компьютер графикаси ва матнини тайёрлаш ишларини С.В.Луженко , Б.Ш. Нишанбаевлар бажардилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |