Темир(III) асосидаги гетеробиметаллик аминокислотали оксо-марказлашган комплекс бирикмалар синтезининг такомиллашган усули



Download 19,36 Kb.
Sana20.04.2022
Hajmi19,36 Kb.
#565346
Bog'liq
Abdulloyev Sh 2 AndDU


ТЕМИР(III) АСОСИДАГИ ГЕТЕРОБИМЕТАЛЛИК АМИНОКИСЛОТАЛИ ОКСО-МАРКАЗЛАШГАН КОМПЛЕКС БИРИКМАЛАР СИНТЕЗИНИНГ ТАКОМИЛЛАШГАН УСУЛИ
Абдуллоев Ш.Х., Абдуҳакимов А., Абдуллаев Ш.Ш.
Андижон давлат университети, abshax@mail.ru

Гетеробиметаллик полиядроли карбоксилат комплекс бирикмалар орасида ўзининг ноёб физик-кимёвий, каталитик ва биологик хоссалари билан тадқиқотчи олимларнинг эътиборини кўпроқ жалб этганлари 3d-металларнинг уч ядроли оксо-марказлашган карбоксилатларидир [1].


Аминокарбон кислоталар билан гетеробиметаллик оксо-марказлашган кластерлар ҳосил қилишда темир(III) ва М(II) ионларнинг 2:1 нисбатда олинган перхлоратлари билан аминокислотанинг сувдаги эритмаси ўзаро таъсир реакциясидан фойдаланилади [2]:
2Fe(ClO4)3  M(ClO4)3  6NH2CHRCOOH  4H2O 
Fe2MO(NH3CHRCOO)6(H2O)3(ClO4)7  2HClO4
бу ерда M = Mn2+, Co2+, Ni2+, Cu2+, Zn2+; R = H, CH3.
Реакция натижасида қўшимча маҳсулот сифатида ҳосил бўлган перхлорат кислота комплекс бирикманинг ҳосил бўлиб, кристалл кўринишида чўкишига ҳалақит беради. Шунинг учун ҳосил бўлаётган перхларат кислота муайян миқдордаги натрий гидрокарбонати ёрдамида нейтралланади. Ҳосил бўлган кристаллсимон комплекс бирикмаларнинг ноқулай хусусияти шундаки, уларнинг таркибида кучли оксидловчи – перхлорат иони борлиги учун модда термик, статик заряд учқуни каби таъсир натижасида детонацияланиб портлаш хоссасига эга. Синтез жараёнида металларнинг перхлоратлари ўрнида хлорид, сульфат ёки бошқа тузларидан фойдаланилиб реакцион аралашма буғлатилганда уч ядроли гетеробиметаллик аминоацетатли комплекс кристалларининг шаклланиши қийинлашиб, смоласимон масса ҳосил бўлади, яъни маҳсулотни эритмадан қаттиқ ҳолатда ажратиб олиш муаммоси юзага келади.
Мазкур муаммони ҳал этиш учун биз реакция муҳити – сувни бошқа эритувчи билан алмаштириш усулидан фойдаландик. Бунинг учун, юқорида келтирилган реакция тенгламасидаги металл перхлоратларининг ўрнига уларнинг хлоридлари олинди. Реакция охиригача сув муҳитида олиб борилди. Сўнгра чўкмасиз реакцион аралашмага мунтазам аралаштириб турган ҳолатда, муайян миқдорда, чўкма ҳосил бўлгунига қадар ацетон қўшилди. Қўшилган ацетоннинг ҳажми, асосан, комплекс ҳосил бўлиш реакцияси учун лиганд сифатида олинган аминокислота табиатига боғлиқ бўлиб, реакцион аралашма ҳажмига нисбатан бир неча баробар кўп миқдорни ташкил этди. Ҳосил бўлган кукунсимон чўкма фильтрлаб ажратиб олинди ва қуритилди.
Синтез қилинган темир(III) гетеробиметаллик аминокислотали оксо-марказлашган комплексларнинг таркиби ва тузилиши элемент анализ, юпқа қпатламли хроматография, ИК-спектроскопия ва масс-спектрометрия методлари ёрдамида тадқиқ этилди.

Адабиётлар:



  1. Абдуллаев Ш.Х. Темир(III) асосидаги уч ядроли гетеробиметаллик оксо-марказлашган карбоксилатларни олиш ва сертификатлаш // Илмий хабарнома – Кимё тадқиқотлари, 2019. – № 1(42). – Б. 49 – 57.

  2. Thundathil., Holt E.M., Holt S.L., Watson K.L. Preparation and Properities of Iron (III)-Amino Acid Complex. 2. The Crystal and Molecular Strructure of Monoclinic Tri-3-oxo-triaquo hexakis (glicine) triiron(III) Perchlorate.-J.Amer/Chem.Soc.,1997, v.99,, No.6, p.1818-1823.

Download 19,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish