Юкларни ташиш учун самарали ҳаракатдаги
составларни танлаб олиш
Темир йўл транспортида вагонлар парки турли турги юк вагонларидан: ёпиқ вагонлардан, платформалардан, ярим очиқ вагонлардан, цистерналардан, изотермик вагонлардан, думпкар вагонлардан, хоппер вагонлардан ва махсус вагонлардан иборат. Мазукр юкни ташиш учун самарали вагонларни танлаб олиш, ушбу юкни ташиш мумкин бўлган икки ёки уч турдаги вагоннинг техник ва эксплуатацион кўрсаткичларини таққослаш асосида танлаб олинади.
Юк вагонлари паркининг конструкциясини эксплуатацион сифатини қуйидаги кўрсаткичлари тавсифлайди: ўқлари сони, юк кўтариши, вагоннинг массаси, кузовининг ҳажми, полининг юзаси, автоулагичнинг ишалиш ўқлари бўйича вагоннинг узунлиги, вагоннинг ички парметрлари, таранинг техник коэффициенти, таранинг юклаш коэффициенти, вагоннинг солиштирма ҳажми, вагоннинг солиштирма юк кўтариши ва бошқалар.
Вагоннинг юк кўтариши деб темир йўл транспортида, ҳаракат ҳавсизлигини тўлиқ инобатга олган ҳолда, вагонга юк ортишнинг ижозат берилган максимал нормасига айтилади.
Вагон массаси (qт) ни унинг юк кўтариши (Gюк) га нисбати вагон тарасининг техник коэффициенти деб аталади ва қуйидаги формула орқали аниқланади,
kт = qт / Gюк (13.1)
Муайян юкни ташишда вагоннинг юк кўтаришишдан ҳақиқий фойдаланиш мумкин бўлишлигини вагон тарасининг юклаш коэффициенти инобатга олади.
kю = qт / (Gюк· λ) (13.2)
бу ерда λ- вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициенти.
Вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициенти қуйидаги формула ёрдамида аниқланади,
λ = Рст / Gюк (13.3)
бу ерда Рст - вагоннинг статик юкламаси.
Қайси бир турдаги вагоннинг кўтаришидан фойдаланиш коэффициенти катта қийматга эга бўлса бундай вагон бошқа турдаги вагонга ушбу юкни ташиш учун самарали вагон ҳисобланади.
λ ни (13.3)-формуладаги қийматини (13.2) формулага қўйсак
kю = qт / Рст (13.4)
Қайси бир турдаги вагонга таранинг техник коэффициенти ва таранинг юклаш коэффициенти кичик қийматга эга бўлса бундай вагон бошқа турдаги вагонга қараганида конструкцияси жиҳатидан самарали вагон ҳисобланади.
Вагон кузовининг тўлиқ ҳажмини унинг юк кўтаришига нисбати, ёки вагоннинг 1 т юк кўтаришига тўғри келадиган ҳажми вагоннинг солиштирма ҳажми деб аталади ва қуйидаги формула орқали аниқланади,
Vсол = Vк / Gюк (13.5)
Қайси бир турдаги вагонга вагоннинг солиштирма ҳажми катта қийматга эга бўлса бундай вагон бошқа турдаги вагонга қараганида конструкцияси жиҳатидан самарали вагон ҳисобланади.
Вагоннинг юк кўтаришини унинг кузовини тўлиқ ҳажмига нисбати ёки 1 м3 кузов ҳажмига тўғри келадиган вагоннинг юк кўтариши вагоннинг солиштирма юк кўтариши деб аталади ва қуйидаги формула орқали аниқланади,
Рсол = Gюк / Vк (13.6)
Қайси бир турдаги вагонга вагоннинг солиштирма юк кўтариши кичик қийматга эга бўлса бундай вагон бошқа турдаги вагонга қараганида конструкцияси жиҳатидан самарали вагон ҳисобланади.
Вагоннинг солиштирма юк кўтариши (Pсол) юкнинг ҳажмий массаси (γ) тенг, яъни γ = Pсол бўлса, вагоннинг юк кўтаришидан ва сиғимидан тўлиқ фойдаланиш мумкин.
Агар γ < Pсол бўлса, вагонга юклар ортилганида, вагоннинг сиғимидан тўлиқ фойдаланилади, юк кўтаришидан эса тўлиқ фойдаланила олинмайди.
Агар γ > Pсол бўлса, вагоннинг юк кўтаришидан тўлиқ фойдаланилади, сиғимидан эса тўлиқ фойдаланила олинмайди, бунда тўкилувчан юкларни вагон кузовинининг бортини сатҳидан пастроқ қилиб ортилади.
Вагонларни турини танлаб олишда бу вагондан тузилган поезд составини вазнини ўсишини ҳам инобатга олиш лозим бўлади,
Qбр = Lсос · Рбр / Lа , т (13.7)
бу ерда Lсос - поезд составини узунлиги, м;
Рбр - вагоннинг брутто вазни, т;
Lа - автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича вагоннинг узунлиги, м;
Вагоннинг брутто вазн вагоннинг статик юкламаси (Рст) ва унинг массасини (qт) йиғиндисига тенг бўлади,
Рбр = Рст + qт , т (13.8)
Мисол: Оловбардош тупроқ ташишда самарали вагон тури танлаб олинсин. Йиллик юк айланмаси Qйил = 1.000.000 т , составнинг узунлиги Lсос = 1000 м.
Ечиш: Самарали вагонни танлаб олиш 13.1-жадвал асосида амалга оширилади.
13.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |