Ташиш шароитлари. Юкларни ташиш қоидаларида кўрсатилганки дон маҳсулотлари, комбикормлар темир йўлларда асосан тўқилган ҳолатда ташилади. Баъзи майда донли маҳсулотларни ташишда йўлда юкнинг тўқилиб кетмаслиги ва айнамаслиги учун жўнатувчи вагон деворларини қоғоз ёки бошқа материал билан ёпиштириб чиқиши керак.
Бошқа дон махсулотлари-крупа, калибрланган жўҳори уруғлари фақат тарада ташилади.
Дон маҳсулотларини, ёғли ва дуккакли экинлар турларини уруғларини ташишга қабул қилишда жўнатувчида Давлат дон инспекциясини сертификати ёки сифат ҳақидаги гувоҳномаси бўлиши керак. Агарда дон тўғри ҳалқаро алоқа бўйича экспортга ташилаётган бўлса, у ҳолда сертификатлар мажбурий эмас.
Сертификат ва сифат ҳақидаги гувоҳномаларда донни тури (культура), сони, намлиги, натура оғирлиги ва бошқа сифат белгилари кўрсатилади.
Давлат инспекцияси орқали карантин чеклар (ограничение) киритиши билан донни олиб кириш учун ташиш ҳужжатларига карантин сертификати ҳам киритилади, у битта бекатга ортилаётган бутун дон партиясига берилади. Молларни юқумли касаллиги бўйича Давлат ветеринар кўриги (надзор) томонидан яхши(ишончли) эмас деб эълон қилинган пунктлардан донни ташишга қабул қилишда бекатнинг ветеринар гувоҳномаси кўрсатилгандан кейин рухсат берилади.
Кўчадаги нам ҳитларни ишлатишда вагонда донни жойлаштиришга кўрсатилган чизмалар риоя қилишини талаб қилади.
Енгил турдаги донли уруғларни ташишда вагонларни юк кўтариш қобилияти яхшироқ ишлатиш учун дон тўсиқлари баландлантирилади.
Унинг учун ортишдан олдин баландлатиш жойларига, ҳамда вагонни люкларига қоп тўсилади.
Дон маҳсулотларини оғирлигини юк жўнатувчи аниқлайди. Агарда юк жўнатувчида тароз бўлмаса, у ҳолда юк жўнатувчи билан бекат қабул қилувчи жўнатувчиси билан биргаликда жўнатиш бекатини вагон тарозларида тортилади ва оғирилк накладнойда уларни имзоси билан белгиланади (удостоверяется).
Дон махсулотлар вагонларни тўхтатиб ва узиб тортилади. Вагонни ҳақиқий тараси тарозда тортилиб аниқланади. Съёмнўй дон ҳитларни оғирлиги тахминан 70 кг қилиб қабул қилинади. Тарадаги дон маҳсулотларни оғирлиги жойларни сони ва накладнойда кўрсатилган битта ўрин стандарт оғирлиги бўйича аниқланади.
Дон маҳсулотларни таъминланиш бекатига ўз вақтида етказиш-сақланган ташишларни асосий шароитларидан бири.
Йўлда дон маҳсулотларни айнашга, ўғирланишига ва тўқилиб кетишига сабаб бўладиган носозликларни аниқлашга ва йўқотишга асосий эътибор берилади. Юкларни тушириш бекатида пломбаларни ечилиши ва вагонларни очилиши темир йўлнинг юк қабул қилиб топширувчисининг мажбурий қаинашувида амалга оширилади. Тушириб олинган дон маҳсулотларнинг ҳақиқий миқдори билан, ҳужжатларда кўрсатилган миқдор тўғри келмаса, рухсат этилган четга чиқиш меъёрларнинг ошиб кетиши Давлат дон инсрекцияси томонидан тасдиқланиши керак.