Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат



Download 3,14 Mb.
bet71/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

7.6. Тиркама платформаларда юк ташиш

Тиркама платформаларда, яъни иккита ёки ундан ортиқ бир-бирига уланган платформаларда устун-ҳарилардан иборат муҳандислик иншоотлари (фермалар), қисмларга бўлинган ҳолда қуриладиган (пролётли) кўприкларнинг қисмлари, қозонлар, автомобиллар, кранлар ва бошқалар қаби узун ўлчамли юклар ташилади. Тиркамалар бир хил турдаги вагонлардан шакллантирилади. ЦНИИ-ХЗ тележкаларидан иборат тўрт ўқли вагонлар роликли подшипниклар билан таъминланган бўлиши лозим. Узун ўлчамли юклар бир ёки иккита вагондан иборат тиркамаларда ташилади. Узун ўлчамли юкларни 50 т. юк кўтариш қобилиятига эга бўлган икки вагонли тиркамаларда ташиш учун қабул қилиб олиш таъқиқланади. Тиркама вагонларни бир-бирига улайдиган илгаклар марказининг фарқи юк ортишгача бўлган ҳолатида 80-100 мм дан ортиқ миқдорни ташқил қилмаслиги лозим.


Юкнинг йўл қўйилган энг катта узунлиги унинг массаси ва юкнинг оғирлик марказига ўртасида бўлган юк ташувчи тўрт ўқли платформа рессорининг ўрнатилиш усулидан келиб чиққан ҳолда белгиланган. Масалан, ЦНИИ-ХЗ тележкаларига ортилган юкнинг оғирлиги 60 тонна бўлганда унинг узунлиги 18 м.дан, 20 т. бўлганда эса–30 м.дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Турникетлар икки қисмдан иборат бўлиб, пастки қисми платформага қаттиқ маҳкамланган, юқори қисми эса пастки қисм билан шкворен ёрдамида бирлаштирилган ва унга нисбатан ётиқ сатҳ бўйлаб айланиши мумкин. Турникетлардан биттасининг устки айланувчан асоси бўйлама йўналишда ҳаракатлана оладиган қилиб ўрнатилади.
Иккита вагонда ташиладиган узун ўлчамли юкни кўндалангига силжиб кетишдан сақлаш учун ишлатиладиган маҳкамлаш юк ортилган тиркама вагонларининг йўлнинг эгри-бугри жойларида бурила олишига ҳалақит бермайдиган тарзда амалга оширилади,акс ҳолда вагонлар рельсдан чиқиб кетиши мумкин. Узунасига силжиб кетишдан сақлаш учун юкларни вагонлардан биттасига маҳкамланади. Бунинг сабаби шундаки, поезд жойидан қўзғалганда ёки тормозланганда, ҳамда вагонлар бир-бирига урилиб-тақалганда қисман автоулаш аппаратлари томонидан сўндириладиган бўйлама йўналишли куч вужудга келади.
Юкни кўндалангига силжиш ва ағдарилиб кетишдан сақлашга хизмат қиладиган мосламалар юк ташувчи вагонларнинг ҳар иккаласига, юкнинг вагон асосига таяниб турадиган юзаси бўйлаб ўрнатилиши лозим. Агар вагонлар эгри-бугри йўлдан ҳаракатланаётганда тиркаманинг бўйлама йўналишдаги бортларининг секциялари юкнинг силжишига ҳалақит бериши мумкин бўлса, у ҳолда ушбу секциялар очиқ ҳолатда бўлиши лозим. Платформаларнинг тиркама илгаги тарафдаги ён томон бортлари кронштейнга илиб қўйилади.
Тиркаманинг бирлаштирилган вагонларига маҳкамланган юкларнинг четки қисмлари оралиғидаги масофа 270 мм.дан кам бўлмаслиги лозим (расм 7.3,а). Иккита вагонли тиркамага ортилган узун ўлчамли юкнинг учлари тиркамадан ташқарига чиқиб тўрган бўлса, унинг узун ўлчамли юк кўндаланг силжишдан сақлаш мақсадида маҳкамланган вагон томонидаги учлари билан ёпиқ платформалар ўртасидаги оралиқ 270 мм дан, қарама-қарши томондаги оралиқ 490 мм дан (расм 7.3,б), тиркамалар оралиғида ҳимояланган платформалар мавжуд бўлган тақдирда эса 710 мм дан кам бўлмаслиги лозим (расм 7.3,в).



Расм 7.3. Тўсувчи платформали юкларнинг учлари оралиғидаги масофалар

Узун ўлчамли юкларни ташиш пайтида фойдаланиладиган тўшамаларнинг узунлиги вагоннинг узунлигига тенг бўлиши лозим. Тўшаманинг кенглиги ва қалинлиги ҳисоблаб чиқиш орқали аниқланади.


Тиркама усулида бир-бирига уланган вагонлар тасодифан ажралиб кетмаслиги учун автоулама пишангининг дастаги юмшоқ сим билан кронштейнларга маҳкамланади. Платформанинг ён бортларига эса «Тиркама ажратилмасин!» деган ёзув ёзиб қўйилади. Тиркаманинг техник жиҳатдан тўғри тайёрланганлиги юк ортишдан аввал вагон хизмати ходимлари томонидан текширилади.



Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish