8.4. Ёғоч маҳсулотларини пакетда ташиш
Ёғоч маҳсулотларини пакетлаб сақлаш ва ташиш ортиш-тушириш ва омборхона ишларини комплекс механизациялашни, транспорт воситаларининг туриш вақтини ва юк жараёнлари ҳаракатлари камайишини, ҳаракат таркибини статик юклашни 15% га, ортиш-тушириш ишларини самарадорлигини эса 2-3 баробар ошириш имконини беради.
Ёғоч маҳсулотларини пакетда ташиш уларнинг бутлигини таъминлайди.
Ёғоче маҳсулотларини пакетлаш учун қуйидаги 5 турда ярим қаттиқ кўп маротаба қўлланадиган стропалар тайёрланади: ПС-01–узун тилинган тахзталарни пакетлаш учун, ПС-02–трапеция кўринишидаги )шапка) тилинган тахталарни пакетлаш учун, ПС-03–калта тилинган тахталарни пакетлаш учун, ПС-04–калта думалоқ тилинган тахта ва ПС-05–узун думалоқ тахталарни пакетлаш учун.
Пакетлар йиғиш жойларида тузилади. Ҳар бир пакет камида иккита стропа Билан боғланади. Стропалар пакет охиридан 0,3-0,5 м масофавда жойлашади. Тилинган тахтанинг пакети баландлиги бўйича икки жуфт кўндаланг тўшама билан ажратилади.
Расм 8.4. Тилиган тахта пакети (стропа ПС-01) : 1- занжир; 2- симли ўрама; 3-ҳалқа; 4-кўндаланг прокладка; 5-кўтариш учун мослама.
Расм 8.5. Трапеция шаклида тилинган тахта пакети (ПС-02): 1- кўндаланг прокладка;; 2- занжир; 3- симли ўрама; 4- ҳалқа 5- маҳкамлаш доскаси; 6-кўтариш учун мослама.
Тилинган тахтани “шапка” кўринишида пакетлаш 102 расмда кўрсатилган. “Шапка”нинг тепа қисми иккита доска билан маҳкамланади.
Вагоннинг юқори қисмига жойланиши мўзлжалланган думалоқ тахта пакетининг юқори қисми думалоқлашган ва ўртасига келиб юклаш габарити даражасида кўтарилган бўлиши керак.
Бир метрдан калта бўлган Ёғоч маҳсулотлари пакетлари бир-бирига нисбатан учма уч жойлаш йўли Билан тузилади.
Расм 8.6. Вагоннинг юқори ярусига жойлаштириладиган думалоқ тахта пакети (стропа ПС-04): 1-ҳалқа; 2-занжир; 3- кўтариш учун мослама; 4-симли ўрама; 5-ўзгарувчи қулф.
1,35-1,3 ўлчамли тилинган тахта пакетларини очиқ вагонга кенглиги бўйича икки қатор, баландлиги бўйича икки ярус ва пакетлар узунлигига қараб бир нечта штабелларга жойлашади (расм 8.7).
Расм 8.7. Тилинган тахта пакеларини полувагонга ортишнинг умумий кўриниши: 1- кўтариш учун мослама; 2-маҳкамлаш занжири; 3- симли ўрама.
Уч метрдан калта бўлган думалоқ тахта, 1,5 м ли тилинган тахта, шимдирилган Ёғоч маҳсулотлари пакетлари ён эшиклари берк бўлган очиқ вагонда ташилади.
7,6-8 м ли думалоқ тахта пакетлари тўртта илгич билан боғланади. Юқори сифатли ёғоч битумланган, сув ўтказмайдиган қоғозга ўралади. У маҳсулотни сақлаш ва ташиш жараёнида намликдан сақлайди. Пакетнинг икки ён томон ва юқори қисми қоғоз билан ўралади, лекин остки қисми ҳаво алмашишини таъминлаш ҳамда буғлар конденсациясини олдини олиш мақсадида, очиқ қолдирилади.
4 м дан 6,5 м гача бўлган тилинган тахта пакетларини тузишда брус-симли ўрам қўлланилиши мумкин. Пакетлар учта ўрам билан маҳкамланади.
Техник шартларда, тилинган тахтани пакетда пўлат лента билан ўралган ҳолда ва думалоқ тахтани пакетда трос ёки сим билан ўралган ҳолда ташиш кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |