Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Юкни жойлаштиришнинг усул ва тартибини, уни маҳкамлаш усулларини танлаш



Download 3,14 Mb.
bet73/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

7.8. Юкни жойлаштиришнинг усул ва тартибини, уни маҳкамлаш усулларини танлаш

Юкнинг параметрлари (ўлчамлари оғирлиги, оғирлик марказининг вазияти, шакли, қанча жой эгаллаши)дан келиб чиққан ҳолда ҳаракат таркибининг тури ва юкни унга мақсадга мувофиқ тарзда жойлаштиришнинг усул ва тартиби танлаб олинади. Бунда юкларни очиқ турдаги ҳаракат таркибига жойлаштириш бўйича, юкнинг оғирлик маркази вазиятига ва юкнинг бўйлама ва кўндаланг ўқлари турадиган нисбатан тик текисликларда кўндалангига ва узунасига силжиш қийматларига, вагон тележкаларига тушадиган нагрузка ва бошқаларга нисбатан талаблар ҳисобга олинади. Зарур бўлган ҳолларда тегишли ҳисоблар амалга оширилади.


Юкларни жойлаштириш пайтида платформаларнинг кўндаланг тўшамаларига, очиғ вагонларнинг тўсинларига ва вагон ромларига тушадиган юкланишлар қийматининг Техник шартлар бўйича йўл қўйилган қийматларга мувофиқ келиш-келмаслиги текширилиши лозим (I боб, 7-9 жадваллар).
Йўл қўйиладиган нагрузкалар ортиладиган юк В нинг кенглигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади:
B қ bюк + 1,35h0.
бунда, bюк–юкнинг таниб тўрган жойларидаги кенглиги мм;
h0кўндаланг тўшаманинг баландлиги, мм.
Юкни жойлаштиришнинг тартиб ва усулини танлаб олиш пайтида юкларнинг жойида ағдарилиб кетмаслигини таъминлаш, вагонларнинг юк кўтариш қобилиятидан фойдаланиш даражасини ошириш, юкларнинг йўқотилмасдан, шикастсиз белгиланган манзилига етказилишини таъминлаш, маҳкамлаш материалларига сарфланадиган ҳаражатларни қисқартириш имкониятлари ҳисобга олиниши лозим.
Инерция кучларининг таъсир кўрсатиш доирасининг ўлчамлари кўндаланг, юк ортиладиган жойларнинг ўлчамларидан анча катта бўлганлиги учун, уларни имкони борича вагоннинг узунаси бўйлаб узун томони билан жойлаштириш лозим. Шундай қилинганда юкларни ўзлари жойлаштирилган жойлардан ағанаб кетмасдан мустаҳкам туриш қобилиятини таъминлаш учун кўпроқ имконият яратилади.
Юкнинг ағанаб кетиш эҳтимоли, вагоннинг узунлиги ва кўнгдаланги бўйича Техник шартлардаги (50) ва (51) математик ифодалар ёрдамида аниқланади ва барқарорлик заҳираси коэффиценти қиймати 1,25 дан кам бўлмаслиги таъминланади.
Юкни жойлаштиришнинг тартиб ва усули танлаб олингандан сўнг, юкнинг ўқидан энг кўп миқдорда ташқарига чиқиб турувчи нуқталаригача бўлган ётиқ чизиқли масофа габарит масофа ўлчамлари асосида текшириш лозим. Агар қиёслаш пайтида қиёсланаётган контурлар йўл ўқидан ортилган юк контуригача бўлган масофадан ортиқ бўлмаса, у ҳолда юк жуда катта ташқи ўлчамли юк ҳисбланади. Юк ортилган вагоннинг оғирлик маркази рельс қалпоқчасининг устки юзасидан 2300 мм масофада жойлашган ёки тўрт ўқли вагоннинг шамолга рўпара юзаси юк билан биргаликда 50 м кв.дан, узун ўлчамли юк ортилган икки вагонли тиркаманинг шамолга рўпара юзаси эса юк билан биргаликда 80 м кв.дан ортиқ бўлган ҳолларда вагоннинг кўндаланг барқарорлиги текширилади.
Юк ортилган вагоннинг умумий оғирлик маркази баландлиги ва вагонларнинг кўндаланг барқарорлиги Техник шартларда келтирилган математик ифодалар ёрдамида текширилади (I боб, 34 §).
Юкни маҳкамлаш усулини танлаб олишдан олдин юкка таъсир кўрсатувчи кучлар аниқланади. Кўп ҳолларда маҳкамлаш учун юкларнинг силжиб кетишига сабаб бўлувчи кучларни бутунлай бартараф қилиши лозим бўлган таянч-тиргак бруслари, симли тортиб маҳкамлаш ва ўраш мосламалари, кўндаланг ва ён устунлардан фойдаланилади. Маҳкамлаш юкнинг тузилишидан (доналаб ортиладиган, текис юзаси билан таяниб турадиган оғир вазнли, цилиндрсимон, ғилдиракли, тахланадиган, узун ўлчамли юклар) ва силжиш тури (вагоннинг узунаси ва кўндаланги бўйлаб орқага-олдинга ва ён тарафларга силжиши, вагоннинг узунаси ва кўндаланги бўйлаб ағанаб кетиши, тахланган юкнинг кўндалангига ағанаб кетиши)дан келиб чиққан ва Техник шартларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади (I боб, 26-жадвал).
Маҳкамлаш орқали бартараф қилинадиган Fбўй. бўйлама ва Fкўн. кўндаланг йўналишли кучлар:
Fбўй. қ Fбўй. -
Fкўн.қ 1,25(Fкўн + W) - .
Мазкур кучлар бир хил турдаги маҳкамлаш мосламалари билан ҳам, бир нечта турдаги маҳкамлаш воситалари биргаликда қўллаш йўли билан ҳам бартараф қилиниши мумкин.
Юкларнинг маҳкамланганлик даражасини ҳисоблаш пайтида тортиб ва ўраб маҳкамлаш мосламаларига таъсир ўтказадиган кучлар, таянч брусларини полга маҳкамлаш учун ишлатиладиган михларнинг сони Техник шартларнинг I бобида келтирилган математик ифода ёрдамида аниқланади.

Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish