8 боб. Оммавий юкларни ташиш
Ёғоч маҳсулотлари. Ёғоч маҳсулотлари таснифи ва
уларни сақлаш усуллари
Ёғоч маҳсулотлари думалоқ тахта, тилинган тахта, шпалалар ва дарахтдан тайёрланган маҳсулотларга бўлинади.
Думалоқ тахта дарахт ўзагини кесиб, уни шохлардан тозалаш ва тўғри ишлов бериш йўли билан олинади.
Ёғоч маҳсулотларининг навларга бўлиниши ва номенклатураси ДАСТ билан белгиланган. Узунлиги ва диаметрига боғлиқ ҳолда думалоқ тахта 3 турга бўлинади: узун, ўртача ва калта.Тилинган тахталар доска ва брусларга ажралади. Доскаларда кенгликнинг қалинликка нисбати 3 мартта кўпроқ, брусларда эса 2 мартадан ошмайди.
Думалоқ ва тилинган тахталар узунлиги 0,5 ва 0,25 метр градацияга мос равишда камаяди ёки кўпаяди.
Ёғоч маҳсулотлари омборхонага жойлаштирилганда уларнинг сифатли сақланиши, ортиш-тушириш ишларининг сифати ва комплекс механизацияси таъминланиши керак. Ёғоч маҳсулотлари омборхоналарда навлар, дарахт, тури ва ўлчамлари бўйича ажратилган ҳолда сақланади.
Думалоқ тахталар штабелда, ўт ва ахлатдан тозаланган очиқ майдонда сақланади. Уларнинг усти юпқа сўндирилган оҳак қатлами Билан ёпилади. Майдон четларида сув қочириш ариқчалари ва дренажлар ўрнатилади. Штабелнинг асоси брус, тахта ёки терма темир-бетондан қилинади. Штабелда думалоқ тахталар катак кўринишида тахланади.
Штабел ўлчамлари (узунлик, баланжлик) асосан маҳсулотлари ўлчами, омборхона иш технологияси, механизация воситалари ва Ёғоч маҳсулотларини сақлаш усулларига боғлиқ.
Тилинган тахта лентали асосга ўрнатилади. 25 % дан ортиқ намлиги бўлган тилинган тахталар штабелларда кенг жойлашган ёки катак қилиб қўйилган ҳолда сақланиши керак.
Ёғоч маҳсулотлари сақланганда уларни механик таъсир ва ёрилиш, замбуруғ ва ҳашаротлар Билан зарарланиш, ёғингарчиликларда ортиқча намланишнинг олдини оладиган чоралар кўрилиши керак.
Ёғоч маҳсулотларини тайёрлаш жойларида юқори ва пастки омборхоналар ташкил этилади. Юқори омборхоналарда дарахтлар Ёғочдан кесиб, саралаш, штабелларга тахлаш ва кейинги ортиш ва пастки омборхоналарга юбориш учун автотранспортга ортиш ишлари бажарилади.
Пастки омборхоналар магистрал транспорт йўли бўйича туташган бўлади. Замонавий пастки омборхоналар–бу юқори механизациялашган ва автоматлаштирилган ёғоч маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналаридир.
Станцияларнинг юк ҳовлисида ёғоч маҳсулотларини тушириш майдончалари оғир вазнли юкларни қайта ишлаш ноҳияларида жойлашади. Бу ҳар хил ушлаш мосламаларига эга бўлган бир механизация воситаларидан фойдаланиш имконини беради.
Станцияга бир кеча-кундузда 16 платформадан ортиқ ёғоч маҳсулотлари келса, юк ҳовлисида, 20 ва 32 метр пролётли ККУ крани билан жиҳозланган, алоҳида махсус участкалар ажратиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |