Боб. Бизнес субъекти, ундан манфаатдор тарафлар ва ташқи муҳИТ



Download 0,63 Mb.
bet1/21
Sana01.06.2022
Hajmi0,63 Mb.
#627402
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
ХОНДАМИРГА


  1. Боб. БИЗНЕС СУБЪЕКТИ, УНДАН МАНФААТДОР ТАРАФЛАР ВА ТАШҚИ МУҲИТ

    1. § Бизнесни ташкил этишнинг мақсади ва турлари.

Бозор иқтисодиёти режали иқтисодиётдан ижгимоий-иқтисодий муносабатлар тизимини ташкил этиш, уни юритиш ва назорат қилишнинг эркинлиги билан кескин фарқ қилади. Реали иқтисодиётдан фарқли равишда истъмол бозорида фаолият юритувчи субъектлар давлат корхоналари эмас, балки хусусий секторга тааллуқли бизнес (тадбикорлик) субъектлар ҳисобланади.
Бизнес бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг манбаи эканлиги иқтисодиёти ривожланган давлатлар тажрибасидан маълум. Бугунги иқтисодий ривожланиш жараёнларида бизнес ишлаб чиқариш, савдо, маслаҳат, банк, хизмат кўрсатиш ва бошқа барча соҳаларни қамраб олган.
Бизнес (инглизчада луғавий “иш”, “машғулот”, “корхона” маъноларини англатади)-фойда олиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат руйхатидан ўтиб, маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, иш бажариш каби қонуний фаолият билан шуғулланишдир. Ушбу фаолият билан шуғулланувчи шахслар бизнесмен (тадбиркор) ҳисобланади.
Бизнес ва тадбиркорлик атамалари бир-бирларига синоним сўзлар ҳисобланади. Ўзбекистон қонунчилик амалиётида тадбиркор атамаси қўлланилади. Шу боис қўлланмада ҳам бизнес ёки тадбиркорлик атамалари жумлаларнинг мазмун-моҳияти нуқтаи назаридан бир-бирини аламаштирувчи ўринларда фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан тадбиркорлик фаолияти тушунчасига - (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир” мазмунидаги таъриф берилган.
Тадбиркорнинг бизнес қилишдан кўзланган асосий мақсади фойда олиш бўлиб ҳисобланади. Тадбиркорнинг фойда олишга қаратилган ҳаракати жамият аъзолари бўлган давлат, аҳоли ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг бошқа иштирокчилари манфаатларини қондиришга йўналтирилади. Натижада жамият ва тадбиркор манфаатларида уйғунлик пайдо бўлади. Ушбу манфаатларни тўғри йўналтириш ва уни тартибга солиш оқилона сиёсатни шакллантириш давлатнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.
Давлатнинг иқтисодий сиёсати, унинг таркибий қисми ҳисобланган бюджет-солиқ сиёсати оқилона ташкил этилиши жамият ва тадбиркор манфаатларини ижобий ўзгаришларига сабаб бўлади. Оқилона ташкил этилган давлат иқтисодий сиёсати мамлакат иқтисодий ўсиши, аҳоли даромадининг кўпайиши, ишсизликни камайиши, ижтимоий муҳитни яхшиланиши ҳамда давлатнинг халқаро имиджини ошишига хизмат қилади.
Тадбиркорлик фаолиятига қонунчиликда берилган таърифда унинг қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритиши қайд этилади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш қуйидаги тартиблардан иборат:
У қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолит билан шуғулланиш учун давлат руйхатидан ўтиш;
У солиқ тўловчи сифатида давлат солиқ хизмати, статистика органларида ҳисобда туриш;
У лецензияланадиган, рухсат талаб этиладиган фаолият турлари учун лецения ва рухсат олиш;
У стандартлаштириш талаб этиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун сертификатлар олиш;
У санитария-эпедиомологик талабларни бажариш;
У ҳисоб рақамларга эга бўлиш.
Қонунда тадбиркорлик фаолияти учун белгиланган зарурий шартлардан яна бири “ўзи таваккал қилиши” ҳисобланади. Тадбиркор субъектининг таваккал қилиши фаолият натижаси фақат фойда билан эмас зарар билан ҳам чиқиши мумкинлигини англаган ҳолда, фаолият юритиши ва ундан фойда олишни умид қилишидир.
Тадбиркорлик фаолияти давомида уставда белгиланган фаолият турлари билан шуғулланиш мобайнида бошқа субъектлар билан фуқаролик- шартномавий муносабатлари асосида ўзаро мажбуриятлар, давлат билан солиқ муносабатлари натижасида солиқ мажбуриятлари пайдо бўлади. Ушбу муносабатлар тизими натижасида пайдо бўлган мажбуриятлар бажарилишини таъминлашда тадбиркор ўз мулки билан жавобгар ҳисобланади.
Бизнес юритиш маълум бир қарз, мажбурият ва ўз мулки ҳисобидан шаклланадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Бизнесмен ўз фаолияти давомида юқорида қайд этилганидек ушбу қарз (ўзга мулки) ёки ўз мулки ҳисобидан таваккал қилиб бозорда фойда олиш учун курашади. Шунинг учун бизнеснинг яна бир муҳим жиҳати фаолиятини ташкил этиш учун қилинадиган таваккалчилик ўзи (1-чизма) ва ўзга мулки (2-чизма) ҳисобига амалга оширилишидир.
Корхона ўз мулки чизмада келтирилганидек таъсичилар улушлари, акциядан даромадлар, қўшимча улуш ёки акция эмиссияси ҳисобидан шаклланадиган маблағлардан иборат бўлади.
Ўзганинг мулки эса банк ва кредит муасасалари маблағлар, мижозлар билан вақтинчалик ҳисоб-китобларда пайдо бўлган қарздорликлар ва қонунчиликда таъқиқланмаган келишув асосида жалб этилган бошқа маблағлар ҳисобидан шаклланиши мумкин.
7~1 ^




I

Таъсисчилар
улушлари

Фойдадан
ажратмалар

Акциялар қўшимча

эмиссиясидан олинган
маблаглар

Акциялар сотишдан
тушумлар

Устав капитали ошириш эваига таъсисчилардан жалб этилган маблаглар

  1. Чизма. Корхона ўз маблағларини шакллантириш манбалари.

Ўз маблағларини шакллантириш бизнес субъекти бўлган корхона таъсисчилари молиявий имкониятларига боғлиқ бўлади. Корхона ўз маблағларининг жами маблағлардаги улуши юқори бўлиши фаолият натижаси самарали бўлишига таъсир этадиган асосий омил ҳисобланади.
Жалб (қарз) этилган маблағлар (2-чизма) бизнес субъекти маблағларини шакллантиришнинг иккинчи манбаи ҳисобланади. Ушбу турдаги маблағлар маълум бир шартлр асосида корхона бизнес фаолиятига жал этилиши боис бизнес учун ушбу маблағлар қўшимча харажат келтириб чиқаради. Масалан банк муасасаси ажратган кредит маблағлари учун устама фоиз, лизинг копманиялари қўшимча лизинг устамаси тўлаш билан бирга кафолат учун мулкни гаровгв қўйиш мажбуриятларини корхона зиммасига юклайди.



Қимматли цогозлардан тушумлар
ҚАРЗ МАБЛАҒЛАРИ МАНБАЛАРИ




Вақтинчалик молиявий
ёрдам


Тўлов муддати

келмаган
қарздорликлар
Кредитлар

  1. Чизма. Корхона қарз маблағлари манбалари.

Барча турдаги бизнеслар тўрта асосий гуруҳга бўлинади.
У Ишлаб чиқариш фаолияти.
У Савдо фаолияти.
У Хизмат кўрсатиш фаолияти.
У Пассив фаолият.
Ишлаб чиқариш бизнеснинг маблағ, қобилият, билим ва малака талаб этадиган энг оғир тури ҳисобланади. Бизнеснинг ушбу тури билан шуғулланувчилар жамият истеъмоли учун товар маҳсулоти ишлаб чиқаради. Масалан, озиқ-овқат, кийим-кечак, қурилиш материаллари, мебель, хўжалик моллари. Ушбу маҳсулотлар жамият аъзоларининг асосий кундалик эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилиши боис давлат иқтисодий сиёсатида уларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилади. Бизнеснинг ушбу турида рақобат жуда кучли, хавф-хатар ва банкротлик эҳтимоли юқори бўлади.
Ишлаб чиқариш бизнеси учун талаб этиладиган биринчи нарса бу маблағ ҳисобланади. Чунки бино, асбоб-ускуналар, хом-ашё, ёрдамчи материаллар ва иш ҳақи бўйича харажатлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлади.
Маблағ - бизнес фаолиятини ташкил этиш учун зарур моддий теъминлаш ва шарт-шароитни молиялаштириш учун зарур бўлган пул. Бизнеснинг ишлаб чиқариш тури билан шуғулланиш учун биринчи навбатда етарли миқдорда маблағ талаб этилади. Бизнесмен ўз ишлаб чиқариш бизнесини ташкил этиш учун зарур маблағлар асосан икки манба, ўз (1- чизма) ва қарз маблағлар (2-чизма) ҳисобидан шакллантиради.
Ушбу турдаги бизнесни тўғри ташкил этиш юқори фойда келтириши мумкин. Бунинг учун маблағдан сўнг биринчи навбатда зарур бўлган хислат қобилият ҳисобланади.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish