Ходимлар ижтимоий масалаларига етарли эътибор қаратилмаслик
Такрорийликка йўл қўйилмаслиги
Мақсад ва фаолиятнинг фақат ишга қаратилганлиги
Фаолиятни мувофиқлаштириш имкониятига эгалик
Ахборот алмашиш муддатлари узайиши
Бошқарув тизими аниқ шаклланганлиги
Ходимлар эркинликлари чекланиши
Ишлар аниқ мақсадга йўналтирилганлиги
Расмий бизнес ташкилоти мамлакат қонунчилигига мувофиқ давлат руйхатидан ўтиб фаолият юритаётган тадбиркорлик субъекти ҳисобланади. Тадбиркорлик субъектлари юридик шахс ташкил этган ҳолда ва юридик ташкил этмасдан бизнес фаолиятларини юритиши мумкин.
Юридик шахс деганда - ўз мулки, хўжалик юритиши ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган мустақил баланс ҳамда сметага эга ташкилот тушинилади.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра юридик шахслар тижорат ва нотижорат ташкилотларига (тижоратчи ташкилот бўлмаган) бўлинади. Фаолиятининг асосий мақсади фойда олишга йўналтирилган ташкилот тижоратчи ташкилот ҳисобланади.
Бизнес корхона улушларга (қўшилган ҳиссаларга) ёки муассисларнинг (иштирокчиларнинг) акцияларига бўлинган устав фонди (устав капитали)га эга бўлган тижоратчи ташкилотлар хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ҳисобланади. Муассислар (иштирокчилар) қўшган ҳиссалар ёки улар сотиб олган акциялар ҳисобига вужудга келтирилган, шунингдек хўжалик ширкати ёки жамияти ўз фаолияти жараёнида ишлаб чиқарган ва сотиб олган мол- мулк мулк ҳуқуқи асосида унга тегишлидир.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ хўжалик ширкатлари ва жамиятлари тўлиқ ширкат, коммандит ширкат, масъулияти чекланган ёки қўтттимча. масъулиятли жамият, акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилиши мумкин. Якка тадбиркорлар, фуқаролар ва юридик шахслар (тижоратчи ташкилотлар) қонунчиликда белгиланган тартибда хўжалик жамиятларида иштирокчилар ва коммандит ширкатларида ҳисса қўшувчилар, тўлиқ ширкатларнинг иштирокчилари ҳамда коммандит ширкатларда тўлиқ шериклар бўлиш ҳуқуқига эга.
Қонун айрим тоифадаги фуқароларнинг хўжалик ширкатларида ва жамиятларида иштирок этишини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиши мумкин. Хўжалик ширкати ёки жамиятининг мол-мулкига пул, қимматли қоғозлар, пул билан баҳоланадиган бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар ҳисса сифатида қўшилиши қонунчиликда белгилаб қўйилган.
Иштирокчиларнинг қўшган ҳиссасини пул билан баҳолаш жамиятнинг муассислари ўртасидаги келишувга мувофиқ амалга оширилади, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса - баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланиши керак.
Ахборот технологиялар тизимини ривожланиши оқибатида ҳозирда электрон ташкилотлар ҳам ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимига кўплаб кириб келмоқда. Улар тижорат ва нотижорат соҳаларда фаолият юритиб келмоқда.
Фойда олишни фаолияти бўйича мақсад қилмаган ташкилот нотижорат ташкилотдир. Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона, оилавий корхона, масъулияти чекланган жамият ва қонунларда назарда тутилган бошқа шаклларда ҳам ташкил этилиши мумкин.
Тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс эса жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса ҳамда қонунларда назарда тутилган бошқача шаклларда ташкил этилади. Тижоратчи бўлмаган ташкилот ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига рухсат этилади. Юридик шахслар уюшмалар ва бошқа бирлашмаларга Қонунга мувофиқ ўз ихтиёрлари бирлашишлари ёки уларни ташкил этиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Бундан ташқари давлатга тегишли ташкилотлар ҳам мавжуд бўлиб улар давлат зиммасидаги вазифалар ижросини таъминлайди. Улар тоифасига:
У солиқ ташкилотлари;
У ички ишлар идоралари;
У ҳарбий ташкилотлар;
У касалхоналар;
У давлат унитар корхоналари;
У ижтимоий муассасалар;
У таълим муассасалари;
каби ташкилотлар киради. Ушбу тоифадаги ташкилотлар бизнес субъектлари ҳисобланмайди.
Норасмий ташкилотлар эркин, ўзаро ҳамфикрлик асосида юзага келадиган ташкилот бўлгани боис унинг аъзоларида бир-бирига яқинлик таъминланади. Уларнинг мақсади бир-бириларидан психологик қувват ва манфаат кўриш ҳисобланади. Ушбу манфаатлар норасмий ташкилотлар аъзоларини бир-бирига яқинлаштиради ва бирлаштиради.
Расмий ташкилот аъзоларини бирлаштирувчи асосий мезон моддий ва маънавий манфаатлар ҳисобланади. Ҳар бир ташкилот аъзоси белгиланган вазифалардан ўз мақсади ва манфаати учун мақбул шарт-шароит яратишга ҳаракат қилади. Натижада уларнинг ҳаракатлари ташкилот бошқа аъзолари манфатларига зид бўлиши ёки салбий таъсир этиши мумкин. Шу сабабли расмий ташкилот аъзоларида кўзга кўринадиган ва кўзга кўринмайдиган тўқнашувлар юзага келади ва вақт ўтиши билан улар кучайиб бориши мумкин. Норасмий ташкилот ҳам ўзига хос шу каби хусусиятлар эга бўлади (8-расм).