Хизмат кўрсатиш фаолияти - истеъмолчи ва таъминотчининг бир турдаги талабини қондиришга қаратилган номоддий хусусиятга эга бўлган фаолият туридир. Истеъмолчиларнинг кўплиги, кўп харажат талаб этмаслиги ва иш жараёнларининг соддалиги туфайли ушбу фаолият тури билан шуғулланишни ҳоҳловчилар кўпчиликни ташкил этади. Юқорида бозор иқтисодиёти шароитида бизнес юритишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири мулкдор ўз мулкини ўзи эмас бошқа шахсни ёллаб бошқаришида эканлиги қайд этилди. Худди шундай хусусиятлардан яна бири мулкдорнинг ўз мулкини бошқа шахс оператив бошқарувига маълум бир ҳақ эвазига бериб қўйиши орқали даромад олиш фаолияти билан шуғулланиши ҳисобланади. Бизнеснинг бу тури пассив бизнес фаолияти ҳисобланади. Пассив бизнес фаолияти- мулкдорнинг ўзига тегишли мулкни бошқа шахсга маълум бир ҳақ эвазига ижарага бериш йўли билан даромад олиш фаолиятидир. Ушбу фаолият турига пул маблағларини бакнга омонатга қўйиш, бино-иншоотларини ижарага бериш, уй-жой, квартираларини ижарага бериш каби фаолиятлар билан шуғулланишдир. § Бизнес субъектларининг манфаатдорлари.
Бизнес юқорида қайд этилганидек шахслар томонидан манфаат (фойда) кўриш мақсадида ташкил этиладиган субъект ҳисобланади. Бизнес фаолияти натижасидан манфаат кўрувчилар уни ривожланиши учун ҳаракат қилади. Ушбу манфаат бизнеснинг барча иштирокчиларини мақсад умумийлигини таъминлашга ундайди. Манфаатдор тарафларни бизнес билан алоқаларига кўра ички ва ташқи манфаатдорларга бўлинади. Бизнеснинг ички манфаатдорлари мулкдорлар, менеджерлар ва ходимлар, ташқи манфаатдорлар давлат, мижозлар, жамият ва истъмолчилар ҳисобланади.
Дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган давлатлари бизнес вакиллари тарихини ўрганиш бизнес фаолияти жисмоний шахслар томонидан якка ҳолда ҳамда шериклик асосида ташкил этилганлигини кўриш мумкин. Ҳозирда бизнес фаолияти мамлакатимизда якка тартибдаги тадбиркорлик ва юридик шахс шаклларида ташкил этилиб юритилиши мумкин. Бизнес фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ҳам юридик шахс сифатида ёки юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритиши ҳуқуқига эгадир.
Якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахсга мустақил мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширилади.
Одатда якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркор ўзи қонунчиликда белгиланган миқдордаги ишчиларни ёллаб фаолият олиб боради. Якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектининг ёлланган ишчиси унинг бизнес шериги ҳисобланмайди.
Амалдаги қончилик меъёрларига кўра жисмоний шахслар юридик шахс ташкил этмаган ҳолда биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини оилавий тадбиркорлик, оддий ширкат ва деҳқон хўжалиги шаклларида ҳам амалга ошириши мумкин. Оддий ширкат шартномаси асосида (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) бизнес юритишда шериклар икки ёки ундан ортиқ шахс фойда олиш ёки қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадга эришиш учун ўз ҳиссаларини қўшиш ва юридик шахс тузмасдан биргаликда иш қилиш мажбуриятини оладилар.
Жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат рўйхатидан ўтганидан кейингина биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузиладиган оддий ширкат шартномасининг тарафлари бўлиши мумкин. Биргаликда оддий ширкат шартномаси билан фаолият юритувчилар якка тартибдаги тадбиркорнинг бизнес шериклари ҳисобланади.
Бизнес юритиш учун оддий ширкат шартномаси бўйича шерик томонидан умумий ишга қўшадиган ҳамма моддий ва номоддий бойлик, жумладан пул, бошқа мол-мулк, касбий ва бошқа билимлар, малака ва
маҳорат, шунингдек ишбилармонлик обрў-эътибори шерикнинг қўшган ҳиссаси ҳисобланади.
Шерикнинг қўшган ҳиссасини пулда баҳолаш шериклар ўртасидаги келишув бўйича амалга оширилади. Шериклик бўйича бизнес фаолияти юритишда агар оддий ширкат шартномасидан ёки ҳақиқий ҳолатлардан бошқача мазмун келиб чиқмаса, бизнес шериклар фаолият учун қиймати бўйича тенг ҳисса қўшган деб тахмин қилинади.
Шериклар мулк ҳуқуқи асосида эга бўлган, улар томонидан қўшилган мол-мулк, шунингдек биргаликдаги фаолият натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулот ва бундай фаолият туфайли олинган ҳосил ҳамда даромадлар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса ёхуд мажбуриятнинг моҳиятидан бошқача ҳол келиб чиқмаса, уларнинг умумий улушли мулки ҳисобланади.
УМУМИИ МУЛК чизма. Оддий ширкат шартномаси шериклари умумий мулклари
таркиби
Шерикларнинг умумий улушли мол-мулкдан барча шерикларнинг манфаатларини кўзлаб фойдаланилади. Шерикларнинг умумий мол-мулкини асраш бўйича мажбуриятлар ва ушбу мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби оддий ширкатнинг шартномасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Шерикларнинг умумий мол-мулкидан фойдаланиш оддий ширкат аъзолари келишуви асосида, келишувга эришилмаган такдирда, суд белгилайдиган тартибда амалга оширилади.
Шериклар умумий мол-мулкининг бухгалтерия ҳисобини юритиш улар томонидан оддий ширкат шартномасида иштирок этаётган юридик шахслардан бирига топширилади.
Оддий ширкат шартномаси иштирокчиларининг умумий ишларини юритиш шартномада келишилган тартибда амалга оширилади. Умумий ишлар бир иттттирокчига. юклатилиши ёки барча иштирокчилар томонидан ни юритишда ҳар бир шерик, агар оддий ширкат шартномасида ишларни амалга оширилиши мумкин. Ишлар биргаликда юритилганда ҳар бир битимни тузиш учун барча шерикларнинг розилиги талаб қилинади.
Бизнес фаолияти бўйича учинчи шахслар билан муносабатларда шерикнинг барча шериклар номидан битим тузиш ваколати унга қолган шериклар томонидан берилган ишончнома билан тасдиқланиши ёки оддий ширкат шартномасида белгилаб қўйилиши зарур ҳисобланади.
Оддий ширкат шартномаси бўйича умумий ишларга тааллуқли қарорлар қабул қилиш шартномада назарда тутилган тартибда ёки шериклар томонидан умумий келишувга кўра қабул қилинади. Умумий ишларни юритишга ваколатли шартнома иштирокчилари учун оддий ширкат шартномасида алоҳида ҳақ тўланиши мумкин.
Шерикларнинг биргаликдаги фаолиятига боғлиқ харажатлар ва зарарларни қоплаш уларнинг келишуви асосида, агарда келишувда назарда тутилмаган бўлса, ҳар бир шерик томонидан умумий ишга қўшган ҳиссаси қийматига мутаносиб равишда амалга оширилади. Шериклардан бирортасини умумий харажатларни ёки зарарни қоплашда иштирок этишдан тўлиқ озод этадиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ оддий ширкат шартномасидан келиб чиқмаган умумий мажбуриятлар бўйича шериклар уларнинг юзага келиш асосидан қатъи назар солидар жавобгар бўладилар.
Шерикларнинг биргаликдаги фаолияти натижасида олинган фойда келишув асосида, келишувда бегиланмаган ҳолатларда эса уларнинг умумий ишга қўшган ҳиссалари қийматига мутаносиб равишда тақсимланади. Оддий ширкат шартномаси бўйича шериклардан бирортасини фойдада иштирок этишдан четлатиш тўғрисидаги келишув ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган бити ҳисобланади.
Юридик шахс сифатида бизнес фаолияти юритиш қонунчиликда белгиланган ташкилий-ҳуқуқий шаклларда амалга оширилади (4-чизма).