Бизнеснинг ижтимоий жавобгарлиги - асосий бизнес фаолияти билан боғлиқ ва қонун доирасида белгиланган минумимдан кўпроқ миқдорда бизнес вакилиниинг жамиятни ижтимоий-имтисодий ва экология соҳаларидаги ривожланиши учун ихтиёрий равишда қўшган ҳиссаси. Бизнес ижтимоий жавобгарлигининг айрим турлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади. Хусусан:
истеъмолчиларга сифатли маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш;
қонуний иш ўринлари яратиш, иш ҳақи тўлаш ва ходимлар малакасини ошириш;
солиқ, меҳнат, экология ва бошқа қонунчиликка риоя этиш;
фаолият самарадорлигини таъминлаш;
жамият ва корпоратив ахлоқ-одоб қоидаларига амал қилиш;
ижтимоий лойиҳаларда иштирок этиш орқали жамият ривожланишига ҳисса қўшиш.
Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) бизнеснинг ижтимоий жавобгарлигини ички ва ташқи турларга бўлиш зарурлигини қайд этади. БМТ бизнеснинг ички ижтимоий жавобгарлиги турларига:
иш жойида хавфсизликни таъминлаш;
барқарор ва меҳнатга муносиб иш ҳақи тўлаш;
ходимлар учун ижтимоий ва тиббий суғуртани кафолатлаш;
ходимларни қўшимча ўқиши учун имкониятлар яратиш;
фавқулодда ҳолатларда молиявий ёрдам кўрсатиш.
Бизнеснинг ташқи ижтимоий жавобгарлиги турларига эса:
ижтимоий соҳалар инвестиция йўналтириш ва хайрияларга маблағ ажратиш;
атроф-муҳитга зарар етказишни олдини олиш чораларини
ҳокимият ва маҳаллий жамоалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини киритишни тавсия қилади.
Юқорида қайд этилганидек БМТ томонидан тавсия этилаётган бизнес ижтимоий жавобгарлигини таъминлаш чоралари мамлакатлар қонунчилигида ўз аксини топган. Ушбу ижтимоий жавобгарлик масалаларига риоя этмаслик учун кўпчилик давлатлар қонунчилигида жавобгарлик назарда тутилган. Бизнеснинг ижтимоий жавобгарлиги масаласи жамият учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги сабабли ушбу масала тадқиқотчилар диққатини ҳам жалб этган. Шу масалалар бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра бизнеснинг ижтимоий жавобгарлигини унинг аҳамиятига кўра 3 даражали бўлиш ҳам тавсия этилган.
Биринчи даражали жавобгарлик - Солиқлар, иш ҳақини ўз
вақтида тўлаш ҳамда иш ўринлар очиш.
Биринчи даражали жавобгарлик - Ходимларга муносиб иш
шароитлари ҳамда малакасини ошириш имкониятини яратиш ва улар ижтимоий таъминотини яхшилаш чораларини кўриш.
Учинчи даражали жавобгарлик - Корхона томонидан хайрия
ишларини амалга ошириш.
Бундан ташқари бизнеснинг ижтимоий жавобгарлигини белгилаш масалаларига иқтисодий, экологик ва ижтимоий жиҳатдан ёндошиш бўйича ҳам қарашлар мавжуд.
Бизнес ижтимоий жавобгарлигининг иқтисодий жиҳатлари сифатида:
корхона ишлаб чиқариши барқарор ривожланиши учун инвестиция йўналтириб бориш;
меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш;
маҳсулот таъминоти ва жўнатишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш;
бизнесни ривожлантириш мақсадларида тадқиқотлар олиб
бориш;
маҳсулот ишлаб чиқаришда моддий ресурслардан самарали фойдаланиш;
рақобатчилар ва истеъмолчилар билан муносабатларда этика қоидаларига риоя этиш кабилар эътироф этилади .
Бизнес ташкилотининг фаолиятини юритиш давомида ушбу иқтисодий жиҳатларга эътибор қаратиб, уларга риоя этиб бориши бизнес барқарорлиги билан бирга, иш ўринлари сақланиши, ходимлар доимий даромадини таъминлаш ва бозорга истеъмоличи учун зарур маҳсулот, хизматни етказиб беришни таъминлайди.
Бизнес ижтимоий жавобгарлигининг экологик жиҳатлари:
сув, ер, атроф-муҳит ва атмосфера ифлосланишини олдини олиш чораларини кўриш;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни тежаш;
иқлим ўзгаришига салбий таъсир ўтказишни бартараф этишда иштирок этиш;
биологик хилма-хилликни таъминлаш каби масалаларни қамраб